27.05.1993 йилдаги 255-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.05.1993 йилдаги 255-сон
Дата вступления в силу
27.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2008
 LexUZ шарҳи
Лицей тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1993-1994 ўқув йили бошлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоят марказида ва Тошкент шаҳрида йигитлар ва қизларни ўқитиш бўйича 2-иловага мувофиқ бир-иккита Ўзбекистон—Туркия лицейни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплекси бажарилишини назарда тутсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Лицейни маблағ билан таъминлаш «Таълим тўғрисида»ги Қонунда, Халқ таълимида янги хўжалик механизмининг асосий қоидаларида, умумий таълим мактаби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Лицейни маблағ билан таъминлашда халқ таълими органлари билан биргаликда олий ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва хусусий шахслар ихтиёрий равишда қатнашишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
17. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва халқ таълими органлари томонидан белгиланган тартиблар ва талабларга мувофиқ аккредитациядан ўтган лицейлар лицейларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган шаклдаги, республиканинг бутун ҳудудида тан олиниши мажбурий бўлган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни бериш ҳуқуқига эга бўладилар.