06.01.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2240-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи, 06.01.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2240-5
Дата вступления в силу
06.01.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2240-5]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2020 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-638-сон «Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва 2020 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-643-сон «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги 407-сон «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 25 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
338-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 25 декабрдаги 338-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги 407-сон «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан қўлланилиши мумкин.»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«33. Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида,126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва улар учун маъмурий жазо қўлланилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «135, 1351-моддаларида» деган сўзлар «135-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 45-банднинг ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«451. Қуйидаги ҳолларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоидабузарлик мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда содир этилганлиги факти тегишли ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан аниқланади. Шунингдек, мазкур ҳолатда содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ёки СМС-хабар юборилган тақдирда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини ёзма ёки оғзаки шаклда хабардор этиши лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2021 й., 10/21/2240-5/1702-сон)