Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2675-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 94-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 7 декабрдаги 61-сон, Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 30 ноябрдаги 24-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 1 декабрдаги 14-сон ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2023 йил 2 декабрдаги 20-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2675-4, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон «Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2020 йил 10 июндаги 370-сон «Электрон технологиялардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 1 декабрь,
53-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 ноябрь,
80-сон
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 ноябрь,
42-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 ноябрь,
28 қ/қ 20.11.20-сон
Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раиси А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 ноябрь,
29-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 ноябрь,
01-02/5-59-сон
Келишилди:
Раис Б. МИРБОБОЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 13 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси Х. ЕДГОРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 ноябрь
Қўмондон Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғи О. ХОДЖАКБАРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 13 ноябрь
Раис А. УСМАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 ноябрь
Раис К. КОМИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 53-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 80-сон, Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 42-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 28 қ/қ 20.11.20-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2020 йил 23 ноябрдаги 29-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 01-02/5-59-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.».
2. 4-бобнинг номи ҳамда 12 — 15, 18 ва 19-бандлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати,» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2020 й., 10/20/2675-2/1679-сон)