LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 январдаги 48-сонли қарори билан қисман ўзгартириш киритилган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ хўжалигини бошқариш органларини янада қисқартириш ва уларнинг тузилмасини такомиллаштириш, бошқарув ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бошқарув органлари ходимлари томонидан бажарилаётган функцияларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва уларга сарфланадиган харажатларни камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика халқ хўжалигини бошқариш органлари тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг штатдаги ходимлари сонини қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрловчи комиссиянинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
«Ўзтайёрловсавдо» Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмасини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ёғоч тайёрлаш, қурилиш конструкциялари ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш бош бошқармасини тугатиш тўғрисидаги;
вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарларининг ўринбосарларини 1-иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва уларга қарашли ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари сонини 2 — 4-иловаларга* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
3. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш юзасидан белгиланган топшириқларни бажариш чора-тадбирларини кўрсинлар;
1997 йил 1 январгача штат жадвалини маъмурий-бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сонига мувофиқлаштирсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бошқарув органлари аппаратидан бўшатиладиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил бюджетини тузишда бюджетдаги ташкилотлар бўйича маъмурий-бошқарув ходимларини маблағ билан таъминлаш харажатларига вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларга қарашли ташкилотлар бошқарув аппарати ходимларининг белгиланган чекланган сонига қатъий мувофиқ равишда маблағ ажратсин.
5. Қишлоқ ва сув хўжалиги (Қ.Ғ. Обидов), қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш (Р.Р. Юнусов) мажмуиларининг раҳбарлари ўн кун муддатда «Ўзтайёрловсавдо» Ўзбекистон республика савдо-харид уюшмасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ёғоч тайёрлаш, қурилиш конструкциялари ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш бош бошқармасини тугатиш бўйича тугатиш комиссияларини тузсинлар ва ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Назорат инспекцияси, Молия вазирлиги 1997 йилнинг I чораги якунига кўра бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилишини текширсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.