«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, муассасалар ва ташкилотлар ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган шахслар учун назарда тутилган барча имтиёзлар берилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган шахслар учун тиббий ёрдам ҳажми ва турларини бир ой муддатда белгиласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар маданият бўлимига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касаллик биринчи марта аниқланган беморлар учун сил касаллиги билан касалланиш оқибатида меҳнатга лаёқатсизлик бўйича касаллик варақаси бериш касаллик аниқлангандан бошлаб 10 ойгача сил касалликлари муассасаларида ҳисобда турган беморлар учун текшириш ва ногиронликни белгилаш учун кейинчалик уларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)га юборган ҳолда, 6 ойгача.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Белгилаб қўйилсинки, сил касаллиги билан касалланиш оқибатида иш қобилиятини вақтинча йўқотган ходимларнинг иш жойлари ва ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади.
Беморларга (берилган йўлланма бўйича) даволаниш жойларигача автотранспортда бепул бориш ва келишга ёхуд маҳаллий бюджет ҳисобидан поездда йилда бир марта бориб келишга рухсат этиш.