12.11.2020 йилдаги ПҚ-4891-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Б.А. Мусаев

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Л.Н. Туйчиев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

3.

А.А. Абдухакимов

Бош вазир ўринбосари

4.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

5.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

7.

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

8.

Д.Ҳ. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири

9.

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

10.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

11.

Р.Қ. Давлетов

адлия вазири

12.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

13.

Лавозими бўйича

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

14.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

15.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

16.

А.Х. Кўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

17.

А.Д. Хаджаев

Миллий телерадиокомпания раиси

18.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

19.

Б.К. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи — Бош давлат санитария врачи, Комиссия котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)

Т/р

Ташкилот

Бўғин

Вазифалар

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

республика

Жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳаларида ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича ҳамкор ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш, қўшма қарорларни қабул қилиш ва уларнинг жойлардаги ижросини мувофиқлаштириш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича республикада амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда Мувофиқлаштирувчи комиссиясига ҳар чоракда таклифлар киритиш.

вилоят

Ҳудудларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш;

касалликлар профилактикаси, уларни келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ташкил этиш, натижалар таҳлили ва улар асосида манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ушбу тадбирлар тарғиботини ташкил этиш.

туман (шаҳар)

Аҳоли орасида касалликлар профилактикаси, уларни келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш бўйича мақсадли кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш, натижалари бўйича маълумотларни умумлаштириш ва улар асосида туман (шаҳар)нинг саломатлик профилларини яратиш;

жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликларни профилактика қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотларда индивидуал ҳамда гуруҳли тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2.

Мактабгача таълимвазирлиги

республика

Мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг тарбияланувчилари ҳамда ошпазлари учун гигиеник меъёрларга амал қилиш бўйича йўриқнома ва услубиятлар ишлаб чиқиш;

тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни вертикал тизимда амалга оширилишини назорат қилиш.

вилоят

Мактабгача таълим ташкилотларида талаб этиладиган шароитларни гигиеник меъёрларга мос равишда ташкил этишни мувофиқлаштириш;

тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш.

туман (шаҳар)

Мактабгача таълим ташкилотларида:

санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилиниши;

тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

тизимли равишда «Саломатлик машғулотлари» ўтказилишини таъминлаш.

3.

Халқ таълими вазирлиги

республика

Умумий ўрта таълим муассасаларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, вертикал тизим вазифаларини белгилаш;

ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш;

ўқув хоналарининг ёритилганлик даражаси, ҳаво алмашинуви ва ўқувчилар учун бошқа зарур оптимал шароитлар яратилганлигини назорат қилиш.

вилоят

Умумий ўрта таълим муассасаларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, халқ таълими бўлимларининг аниқ вазифаларини белгилаш;

ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув қуроллари, дарсликлар ва мактаб жиҳозларининг амалдаги гигиеник нормативларга мувофиқлигини таъминлаш;

ўқув хоналарининг ёритилганлик даражаси, ҳаво алмашинуви ва ўқувчилар учун бошқа зарур оптимал шароитлар яратилганлигини таъминлаш.

туман (шаҳар)

Ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув қуроллари, дарсликлар ва мактаб жиҳозларининг амалдаги гигиеник нормативларга мувофиқлигини назорат қилиш;

мактаб ошхоналарида ошпазлар томонидан санитария-гигиеник нормалар талабларига риоя этилиши бўйича тизимли назорат ўрнатиш.

4.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

республика

Таълим муассасаларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, вертикал тизим вазифаларини белгилаш;

талабалар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш.

вилоят

Олий таълим муассасаларида гигиеник нормативлар талаблари ҳамда санитария қоида ва меъёрларига амал қилинишини таъминлаш ҳамда касалликлар профилактикаси бўйича амалга ошириладиган профилактик ҳамда соғломлаштирувчи тадбирларни амалга ошириш;

талабалар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

талабалар ўртасида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот тадбирларини (давра суҳбатлари, савол-жавоблар, синовлар ва бошқалар) ўтказиш.

5.

Жисмоний тарбиява спорт вазирлиги

республика

Республикада аҳоли орасида жисмоний фаоллик ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;

давлат муассасалари ва ташкилотларида жисмоний фаолликни амалга ошириш учун шароитлар (махсус спорт майдончалари ёки хоналари, фаоллаштирувчи танаффуслар) яратилишини тизимли мониторинг қилиш механизмларини жорий қилиш;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун тиббий ходимлар кинезиологларни тайёрлаш ва кинезиология бўйича ҳамшираларни қайта тайёрлаш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

вилоят

Туман (шаҳар)ларда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш;

маҳалла, муассаса ва корхоналарда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватловчи тадбирларни амалга ошириш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини ташкиллаштириш.

туман (шаҳар)

Маҳалла, муассаса ва корхоналарда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватловчи тадбирларни амалга ошириш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини ташкиллаштириш.

6.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

республика

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан қўшма қарорларни тузиш ва уларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш;

туман (шаҳар)лар ва вилоятларда бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш учун ҳар чоракда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вазирлик фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот бериш.

вилоят

Туман (шаҳар)ларда касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижроси бўйича жамоат назоратини ўрнатиш;

туман (шаҳар)лар, шунингдек, маҳаллаларда касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида белгиланган ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича вилоят-туман (шаҳар)ларнинг масъул идора ва ташкилотларига, сектор раҳбарларига тақдимномалар киритиш, шунингдек, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда масъулиятсизликка йўл қўяётган идора ва ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолияти юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгашларига маълумот киритиш ва ахборот бериш;

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария-эпидемилогик осойишталикни таъминлаш борасида маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш тегишинча оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш бўйича фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммолар бўйича вилоят соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармаларига тақдимнома ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига маълумот киритиш.

туман (шаҳар)

Ҳар бир маҳаллада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи «Саломатлик мактаби» фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда ва улар ҳудудидаги таълим муассасаларида соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш, гигиена талабларига риоя қилиш ва зарарли одатларга қарши курашиш бўйича тизимли тадбирларни ўтказиш;

ҳар бир маҳаллада «Ғайратли кексалар» спорт гуруҳини тузиш ҳамда улар ёрдамида маҳаллалардаги катта ёшдаги аҳоли, жумладан кекса ва фахрийлар, нуроний отахон ва онахонлар орасида тунги пайтларда камида 1 соат пиёда юриш тадбирини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, бу орқали келажак авлодни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш чора-тадбирларини белгилаш;

вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний тарбиясида иштирок этиши, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада: «Ҳар бир шахс — битта ниҳол», «Маҳалламни обод ва кўркамлигига мен ҳам ҳисса қўшаман», «Дадам, онам ва мен — спортчилар оиласимиз!», «Футболимиз келажаклари», «Чарм тўп усталари», «Маҳалламиз паҳлавонлари», «Маҳалламиз стол теннисчилари», «Биз эпчил ва чаққонмиз» ва ҳоказо спорт-соғломлаштириш тадбирларини маҳалла ва туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш;

маҳаллаларда кекса ва ёшларнинг жисмоний фаоллигини таъминлаш, катта ёшдаги фуқароларнинг кечки сайрларини ташкиллаштириш чораларини кўриш;

туман (шаҳар) ветеринария хизматлари ва фермерлар уюшмаси ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли орасида уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилинишига йўналтирилган амалий-услубий ва бошқа тарғибот тадбирларини амалга ошириш, мутасадди ва манфаатдор ташкилотлар томонидан фуқароларга йирик ва майда шохли ҳайвонлар, парранда ва бошқа уй ҳайвонларини сақлаш, парваришлаш ва озиқлантириш тартибларини ўргатишга йўналтирилган тарқатма материаллар ишлаб чиқилиши ва тарқатилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

7.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

республика

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш учун фуқаролар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тарбиявий, маънавий-маърифий ишларнинг ўтказилишида ва ўсиб келаётган авлодда табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ғоясини шакллантиришда иштирок этиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича тадбирларни амалга ошириш.

вилоят

Атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тегишли ҳудудларда татбиқ этиш ва ижросини назоратга олиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни амалга ошириш; атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини ўрнатиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

туман (шаҳар)

Атроф-муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш натижалари орқали ишлаб чиқилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича режалар ижросини таъминлаш;

чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;

атроф-муҳит муҳофазаси, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва оқилона фойдаланишга доир масалалар муҳокамаси бўйича аҳолининг кенг қатламларида тарғибот тадбирларини олиб бориш.

8.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

республика

Жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, жумладан санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (санитария қоидалари ва гигиена нормативлари, методика ва дастурлар) ишлаб чиқиш;

Даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда умумэътироф этилган халқаро услублар асосида доимий популяция текширувлари, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар, мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг-сўровномалар ўтказиш;

аҳолининг касалланиш ҳолатларини ўрганиш, таҳлил қилиш, тиббий статистик ҳисоботларни юритиш, уларни камайтириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳудудлардаги тиббий ходимларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича хулосалар бериш;

тиббий таълим муассасалари билан биргаликда касалликлар профилактикаси ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари юзасидан кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг узлуксиз касбий ривожланиши бўйича тадбирларни ташкиллаштириш ва уларда иштирок этиш;

Давлат санитария-эпидемиология назоратини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

назорат остидаги объектлар электрон базасини яратиш методологиясини ишлаб чиқиш, «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўллаган ҳолда назоратни олиб бориш, «санитария-эпидемиологик осойишталик» белгисини бериш мезонларини ишлаб чиқиш;

келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан миллий мониторинг олиб бориш тартибини белгилаш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини бошқариш, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш.

вилоят

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштиришда ҳамкор ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш, қўшма қарорлар ижросини таъминлаш ва уларнинг жойлардаги ижросини мувофиқлаштириш;

аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича туман (шаҳар)ларда амалга оширилган ишлар ҳолатини тизимли равишда ўрганиш, маълумотларни тўплаш ва ҳар ойда бир марта «ҳокимлик соати»да муҳокама қилиш;

юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

ўта хавфли, юқумли, паразитар касалликлар ва оммавий заҳарланишга қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш, шунингдек, юқумли касалликларни аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш, аҳолини ионлантирувчи нур манбалари ва радиация хавфидан ҳимоялаш бўйича тадбирларни амалга ошириш, туман (шаҳар)лар ҳудудида санитария-гигиена ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш, аҳолининг санитария-гигиена масалалари, карантин, ўта хавфли ва бошқа юқумли ҳамда паразитар касалликлар, заҳарланишларни келтириб чиқарувчи хавф омилларнинг олдини олиш бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туманлараро санитария-гигиена лабораториялари орқали таҳлиллар ўтказиш ва озиқ-овқат ҳамда истеъмол маҳсулотларига хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича хулосалар бериш;

аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари ва касалланиш даражаси бўйича статистик маълумотлар базасини шакллантириш, туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилиш;

назорат остидаги объектлар электрон базасини шакллантириш, «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўллаган ҳолда объектларда назорат олиб бориш, «санитария-эпидемиологик осойишталик» белгисини бериш;

объектларда аниқланган санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида қонун бузилишлари бўйича маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир (фаолиятни тўхтатиш, тақиқлаш, чеклаш ва бошқа) чораларини қўллаш;

келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан мониторинг олиб бориш;

объектларни фойдаланишга қабул қилишда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш;

туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш.

туман (шаҳар)

Касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш;

аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда амалга оширилган ишлар ҳолатини тизимли равишда ўрганиш, маълумотларни тўплаш ва ҳар ойда бир марта «ҳокимлик соати»да муҳокама қилиш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини маҳаллалар, таълим муассасалар ва ташкилотларда ўтказиш;

ўта хавфли, юқумли ва паразитар касалликларни лаборатория таҳлиллари орқали аниқлаш, касаллик ўчоқларида профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, ҳудудда карантин, ўта хавфли, юқумли ҳамда паразитар касалликлар, заҳарланишлар, шунингдек, юқумли бўлмаган оммавий касалликларни лаборатория таҳлили асосида аниқлаш, касаллик ўчоқларини ликвидация қилиш ва профилактик тадбирларни белгилаш ҳамда аҳолининг санитария-гигиена масалалари, карантин, ўта хавфли, юқумли ва паразитар касалликлар, заҳарланиш ҳамда юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи омиллар бўйича хабардорлигини ошириш;

озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича хулосалар бериш;

аҳолининг касалланиш ҳолатини ўрганиш, маълумотларни тўплаш, тиббий статистика ҳисоботини юритиш;

назорат остидаги объектларда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши устидан текширувлар (лаборатория-инструментал усулларни қўллаган ҳолда) ўтказиш;

текширув натижаларига кўра объектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мослигини баҳолаш ва уларни хавфлилик даражаси бўйича тоифаларга ажратиш;

«санитария-эпидемиологик осойишталик» белгисини бериш жараёнида объектда санитария-эпидемиология далолатномасини расмийлаштириш;

текшириш давомида аниқланган санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида қонун бузилишлари ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир чораларини қўллаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш;

текшириш натижаси юзасидан объектларнинг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолиятининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги юзасидан назорат қилиш.

9.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

республика

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича республикада амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда Мувофиқлаштирувчи комиссияга ҳар чоракда таклифлар киритиш.

вилоят

Ҳудудда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича мутасадди ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишларни «ҳокимлик соатлари»да таҳлил қилиш.

туман (шаҳар)

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича мутасадди муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишларни «ҳокимлик соатлари»да таҳлил қилиш.

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 1-иловадан «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази» блоки чиқариб ташлансин.