10.11.2020 йилдаги 705-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.11.2020 йилдаги 705-сон
Дата вступления в силу
11.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмитанинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Экспорт қилувчи ташкилотлар

Экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун экспорт контрактлари, нарх калькуляцияси ва Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини Уюшмага тақдим этади.

Эҳтиёжга қараб


2-босқич

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари мониторингини ўтказади.

2 иш куни ичида

Давлат божхона қўмитасига бу ҳақда маълумотнома беради.

3 иш куни ичида


3-босқич

Давлат божхона қўмитаси

Ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишини (экспорт) назорат қилади.

Доимий равишда


Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган (экспорт қилинган) ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак тўғрисидаги экспорт қилувчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этади.

Ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг
5-санасига қадар


4-босқич

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Ипакчиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишининг (экспорт) ҳисобини юритади.

Доимий равишда

_____-сана

20__йил «___»____________

Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси

________________________________________________________________________нинг

(ташкилот номи)

______________________________________________________________ кодлари бўйича

(ТИФ ТН кодлари)

__________________________________________________________________ миқдорида

(ҳажми ва суммаси) (ҳар бир ТИФ ТН коди бўйича алоҳида кўрсатилади)

ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакни экспорт қилиш бўйича 20___ йил «___» __________ даги _____-сон контракт «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил ___ ____________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш устидан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мониторингдан ўтказилди.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

_________________________

____________

_________________________

(Ф.И.О)

М.Ў

(имзо)

(лавозими)

* «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)