Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) директорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)
3. Академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси буюк аждодларимиздан қолган ёзма манбалар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, олий таълим муассасалари ва музей фондларида сақланаётган қўлёзма ҳамда тошбосма манбаларнинг факсимиле, фото, сканер нусхалари билан Марказни бепул таъминласин.
5. Академия, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар марказини тугатиш ва унинг мавжуд моддий-техника базасини белгиланган тартибда Марказга бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. Қуйидагилар:
Марказга бириктирилган 1 та енгил хизмат автотранспорт воситаси учун лимит ажратилсин;
мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Академиянинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурлари учун республика бюджетидан грантлар доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Марказ Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки, Марказ раҳбарияти ва илмий ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори татбиқ этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПФ-6212-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 06/21/6212/0358-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 ноябрь,
693-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 693-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг
ТУЗИЛМАСИ*
* Академия (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
** Академиянинг бюджетдан ташқари (тўлов-контрактлар ҳисобидан ташқари) маблағлари ҳисобидан таъминланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/693/1476-сон; 22.04.2021 й., 06/21/6212/0358-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон; 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)