27.10.2020 йилдаги 657-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.10.2020 йилдаги 657-сон
Дата вступления в силу
28.10.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Тинчлик» маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги тасарруфидаги захирада турган, фойдаланилмаётган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ахволга келиб қолган 36,0 гектар суғориладиган ер майдонида кичик саноат зонасини (кейинги ўринларда — кичик саноат зонаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда кичик саноат зонаси ташкил этиш учун ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ер майдони ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тошкент вилояти махсус иқтисодий зонанинг маъмурий кенгаши бир ой муддатда кичик саноат зонасини самарали бошқариш учун алоҳида дирекция ташкил этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан кичик саноат зонасининг архитектура-режалаштириш ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда кичик саноат зонасида лойиҳаларни жойлаштириш мезонлари ишлаб чиқилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда — муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ, Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан кичик саноат зонасининг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш ва модернизация қилиш ишлари бажарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) суғориладиган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида лойиҳа учун ажратилаётган суғориладиган ер майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги кичик саноат зонаси ҳудудидаги объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат-архитектура қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда — кичик саноат зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар (кабель, керамика ва пластик маҳсулотлар, металл конструкциялар) турларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик саноат зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик саноат зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 27 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
657-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2020 й., 09/20/657/1417-сон)