LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Деҳқончилик саноати комплекси тармоқларида иқтисодий қайта ўзгаришларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалиги ходимларининг 1995 йилдаги биринчи навбатдаги вазифаларини белгилаб олиш мақсадида Вазирлар Мақкамаси қарор қилади:
ғаллачилик масалалари бўйича (бошоқли дон экинлари, шоли, дон учун маккажўхори) — шу йил 15 мартда, қатнашувчилар сони 200 киши;
сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик масалалари бўйича — шу йил 17 мартда, қатнашувчилар сони 200 киши.
2. Кенгашларни тайёрлаш ва ўтказиш ишларини ташкил этиш учун иловага* мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда деҳқончилик саноати комплекси илғорларини мукофотлаш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
4. Ташкилий қўмита кенгашлар қатнашчиларининг етиб келишлари, жойлашишлари ва жўнаб кетишлари, уларга тиббий, савдо ҳамда маданий хизмат кўрсатишга алоқадор барча масалаларни ҳал қилган ҳолда кенгашларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминласин.
5. Кенгашларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қатнашчилар сонига мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ҳисобидан амалга оширилсин.