Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2987-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 422-сон «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2972/0710-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 сентябрь,
260-сон
Ўзбекистан Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 17 сентябрдаги 260-сон буйруғига
ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўзтказиш бўйича методикаларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 91-банд ва 93-банднинг биринчи хатбошисидаги «маънавият асослари ва миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар» деган сузлар «тарбия» деган суз билан алмаштирилсин.
2. 103-банднинг бешинчи хатбошисидаги «маънавият асослари ва миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари» деган сузлар «тарбия фани» деган сузлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2020 й., 10/20/2987-2/1393-сон)