Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2010 10.03.1997 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.03.1997 йилдаги 126-сон
Дата вступления в силу
10.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2010
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НОТАРИАТ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРГАНЛИК УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 декабрдаги 280-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги («Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш тартиботини тартибга солиш ва уларни берганлик учун давлат божи ундириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар биринчи марта нотариат фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари томонидан, ушбу органлар ҳузурида тузилган малака комиссиясининг қарори асосига кўра малака имтиҳони топширилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кунда нотариус деб ҳисобланган шахсларга нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия малака имтиҳони топширмасдан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссияси иши билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида нотариат фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган фуқаролар малака имтиҳони топширишдан олдин энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда нотариат фаолиятини тартибга солувчи норматив материалларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири С. Мирсафоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 10 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
126-сон