27.08.2020 йилдаги 523-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2020 йилдаги 523-сон
Дата вступления в силу
28.08.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтариш, илғор хорижий тажрибага асосланган диагностика ва даволаш технологияларини, шу жумладан телемедицина, рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасалари имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корея Республикаси ҳамкорлигида ва иқтисодий ривожланиш жамғармасининг молиявий ҳамкорлигида «Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини тузиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 10 декабрдаги ПҚ-2082-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — объект) қуриб битказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг объектда 280 ўринли давлат муассасаси шаклидаги Болалар миллий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан нейрохирургия, кардиохирургия, оторинолорингология каби соҳаларни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини педиатриянинг барча йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш, ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педиатриянинг барча йўналишлари бўйича тиббиёт соҳасидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда тиббиёт кадрларини тайёрлашда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий туризм соҳасида тиббий хизматлар ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва мазкур хизматлар экспорти ҳажмини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2020 — 2022 йилларда болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
телемедицина ва бошқа юқори рақамли технологияларни қўллаган ҳолда, болаларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болаларга юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педиатрия соҳасида ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этишни кенгайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига 1 — 4-иловалар қоидалари Марказ фаолиятига ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда касалликни юқори технологиялар ёрдамида даволайдиган турлар бўйича харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги республика болалар тиббиёт муассасалари ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан берилган йўлланмаларга (ордерларга) асосан табақалаштирилган тарифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ва маҳаллий мутахассисларни бошқарувчи, консультант, маслаҳатчи ва тиббиёт ходими сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маоши ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория, радиология, нуклеар тиббиёт ва гемодиализ хизматларини ижара ҳамда аутсорсинг механизмларини қўллаш орқали тажрибали нодавлат тиббиёт ташкилотларига бериш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари Марказ бўйсунувига ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари юридик шахс мақомини ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари болалар бўлими фаолиятига услубий раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўн кун муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Марказ устави ва унинг тузилмасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган беморларни танлаш мезонлари, заруратга кўра, уларни навбатга қўйиш ва шифохонага ётқизиш, шу жумладан шошилинч ва фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Марказнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқласин ва Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари клиник базаларини Марказда жойлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Марказ, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари (бўлимлари) ўртасида телемедицина алоқасини ўрнатишни таъминласин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020 йил 1 декабрга қадар Марказ, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларини (бўлимларини) юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш ва барча ҳудудларда белгиланган тартибда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 январга қадар телемедицина йўналишидаги лойиҳанинг амалга оширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда белгиланган тадбирлар жалб қилинадиган чет эл инвестициялари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган харидлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил сентябрдан бошлаб икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағларни асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика болалар тиббиёт муассасалари ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан бериладиган йўлланмаларга (ордерларга) асосан табақалаштирилган тарифлар асосида Марказ томонидан кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши таъминласин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 27 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
523-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 523-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 — 2022 йилларда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга
ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Сумма

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

I. Болаларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш буйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Болалар миллий тиббиёт маркази штат бирликларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг тузилмаси, умумий ўринлар фонди, штат бирликлари ва Низомини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи

2020 йил август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

2.

Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро стандартларга мос келадиган тиббий хизматларни кўрсатиш ва бемор хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун «JCI» ташкилотида халқаро аккредитациядан ўтиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил

1 декабр

400 минг АҚШ долл

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) гранти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов),

Болалар миллий тиббиёт маркази

3.

Болаларга юқори технологик ёрдам кўрсатишнинг янги имконияти асосида ташхис қўйиш ва касалликларни даволаш стандартларини ҳамда клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

4.

Ўзбекистонда генетик омилларни ҳисобга олган ҳолда эрта ташхис қўйиш, прогнозлаш ва даволашнинг янги персоналлашган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

Болалар миллий тиббиёт марказининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлик ва хайрия маблағлар?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Болалар миллий тиббиёт маркази

5.

Позитрон-эмиссион томография ва гамма-камера текширувлари учун зарур бўлган радиоизотоп ашёларни етказиш, созлаш ва Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш учун радиоактив назорат ускуналарига лицензия олиш.

Режа бўйича

2021-2022 йилларда

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида

хамда Халқаро молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Республика санитария-эпидемиология хизмати (Юсупалиев),

«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (Гуломов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов)

II. Телемедицина ва бошқа юқори рақамли технологияларни қўллаган ҳолда, болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш

6.

Болалар миллий тиббиёт марказида Пусан Университети ва ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари билан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, ўзаро маълумотлар алмашувини ҳамда таълим олиш, малака ошириш ва масофавий телемедицинани босқичма-босқич татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари, Корея Республикаси Пусан Университети ва KHIDI ташкилоти грантлари асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов)

7.

Болалар миллий тиббиёт марказининг «Шифохона ахборот тизими» орқали HIS тизимини EMR даражасига етказиш ва HIMSS сертификатини олиш;

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021

1 млн АҚШ долл

Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари,

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) гранти,

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

барча ҳудудийкўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида «Шифохона ахборот тизимини» (HIS) шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2022 йиллар

6 млрд сўм

8.

«Электрон поликлиника» намунавий ахборот тизимини ишга тушириш ҳамда қуйидаги имкониятларни яратиш:

шифокорлар иш жадвалини шакллантириш;

тиббиёт муассасаларининг жойлашган жойи ва уларнинг иш соатлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

«Шифокор қабулига ёзилиш» электрон хизматини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021

4600 минг

АҚШ долл

Халқаро молия институтлари кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов)

III. Болаларга юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

9.

Болалар миллий тиббиёт марказ фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида 2 та енгил ва 1 та юк ташиш автомобилини;

ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларига 13 та енгил хизмат автомобилини харид қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

850млн, сўм

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

1500,0 млн,сўм

10.

Нукус шаҳрида Шайх Ҳалифа номидаги «Она ва бола» марказини халқаро талаблар ва стандартлар асосида қуриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

7 млн. АҚШ доллари

«Khalifa Bin Zayed AI Nahyan Foundation» (ОАЭ) ташкилоти грант маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси

11.

Юқори технологияли ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ходимларининг малакасини ошириш.

Режа-жадвал

Доимий

Ҳисоб-китоблар асосида

Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Болалар миллий тиббиёт маркази (Жафаров)

12.

Хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт, таълим ва илмий муассасаларида малакали соҳа мутахассисларини тайёрлаш;

2021 йилдан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар,

буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмурадов)

«Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида мутахассислик йўналиши бўйича кадрларни танлов асосида хорижий тиббиёт, таълим ва илмий муассасаларнинг клиник ординатура, магистратура ва докторантура босқичларида тайёрлаш;

Танлов асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш орқали уларнинг қисқа ва узоқ муддатли малакасини ошириш.

Режа жадвал

13.

Халқаро илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш:

болалар жарроҳлиги ва педиатрия соҳасида малакали хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда юқори технологияли амалиётларни ўтказиш;

касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика усуллари бўйича семинарлар, конференциялар, тренинглар ҳамда вебинарлар ўтказиш хамда ўзаро илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Режа асосида

Доимий

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Болалар миллий тиббиётмаркази

14.

Миллий болалар тиббиёт марказида умумлаштирилган болалар гематология-онкология бўлими мавжудлиги сабабли ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларда умумлаштирилган бўлимлар жорий этиш.

Ўзбекистонда жорий этилган «Болалар гематологияси» ва «Болалар онкологияси» соҳаларини умумлаштириб, дунё стандартларига мос равишда «Болалар ва ўсмирлар гематология ва онкологияси» номлисоҳани татбиқ килиш ва шу йуналишда магистратура, ихтисослаш ва малака ошириш курслари дастурида кадрлар тайёрлаш

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошида «Болалар гематология ва онкологияси» курси ташкил қилиш.

Болалар онкология бўлимларини вилоят онкодиспансерларидан ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларига ўтказиш ва умумлаштирилган болалар гематология-онкология бўлимлари ташкил килиш

Режа асосида

2020-2021 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Жахон согликни саклаш ташкилотини сармояси хисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Болалар миллий тиббиётмаркази

15.

Марказда тиббиёт йўналишида мақолалар чоп этиш ва илм-фанни ривожлантириш максадида Олий аттестация комиссияси рўйхатидан ўтган «Болалар миллий марказининг ахборотномаси» журналини таъсис этиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги(Ортиқов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Болалар миллий тиббиёт маркази

16.

Болалар миллий тиббиёт маркази базасида китоб-журналлар ва ахборот — ресурс маркази ташкил этиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

4 чорак

Ҳисоб-китоблар асосида

KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Болалар миллий тиббиётмаркази

17.

Болалар миллий тиббиёт марказда болалар жарроҳлиги йўналиши учун махсус илмий кенгаш ташкил қилиш

Режа асосида

2021 йил

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий аттестация комиссияси (Юсупов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

18.

Клиник ординатурада Болалар миллий тиббиёт маркази йўналишлари буйича мутахассислар тайёрлаш

Йиллик режа

2021-2022 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги(Ортиқов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари)

19.

Мактаб ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни ўтказиш:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Соғлиқни сақлашга кўмаклашувчи мактаблар» дастурининг республиканинг 3 та вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида тажриба лойиҳасини жорий қилиш;

миллий дастур асосида ўсмирлар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича глобал изланиш ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

34,0 минг АҚШ доллари

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Халқ таълими вазирлиги(Шерматов), тегишли ҳокимликла

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа


Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш учун 8,35 млрд сўм ва12,64 млн АҚШ доллари талаб этилади, шундан:

млрд сўмда

млн АҚШ долларида

Давлат бюджети маблағлари

2,35

-

Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари

-

7

Халқаро молия ташкилотларнинг кредит маблағлари ва грантлари

6,0

5,64

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/523/1244-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)