1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланган экспорт қилувчиларга мазкур қарор билан жорий қилинаётган тартибга мувофиқ суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 25 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
512-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, уларга суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров сифатида суғурта хизмати — тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолияти кафолати сифатида суғурта шартномалари асосида суғурта ҳимояси тақдим этилиши;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молияловчи шахс — экспорт қилувчи томонидан товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши ва хорижий давлатга жўнатилиши билан боғлиқ фаолиятни кредит, кафолат, кафиллик, лизинг ёки бошқа шаклда моддий ва (ёки) молиявий қўллаб-қувватловчи маҳаллий ёки хорижий инвестор, банк, лизинг компанияси, микромолия ташкилоти ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи — тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан суғурта шартномасини тузувчи, суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини тўловчи ҳамда суғурталовчилар билан муайян суғурта муносабатларига кирувчи ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс ёки тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофотлари (суғурта брутто-мукофотлар) — ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан тўланадиган пул маблағи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур низом доирасидаги муносабатлар учун суғурта қилдирувчи — экспорт қилувчи ёки молияловчи шахс ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи — Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган, маҳсулотларни хорижий давлатлардаги харидорларга экспорт шартномалариги (инвойсга) асосан сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига асосан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан унинг ваколатли вакили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномаси — товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспортолди молиялаштириш шартномаси — экспорт қилувчининг товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хорижий давлатларга экспорт қилиш фаолиятини кредит, кафолат, кафиллик ёки бошқа шаклда молиялаштириш ёки моддий қўллаб-қувватлаш бўйича хўжалик шартномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномаси — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни (ишларни) экспорт қилиш билан боғлиқ фаолиятни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича ёзма келишув.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Экспорт қилувчилар қуйидаги суғурта шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурталовчиларга тўлаб берилган суғурта мукофотининг 100 фоизи, лекин суғурта пулининг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Агентлик томонидан компенсация қилиб берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигини суғурта қилиш шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчининг қисқа ёки узоқ муддатли дебитор қарздорлигини суғурта қилиш шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт факторингини суғурта қилиш шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчининг айланма маблағларини тўлдириш кредити ўз вақтида қайтарилмаслигидан суғурта қилиш шартномаси.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Суғурта мукофотини қоплаб беришнинг асосий шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агентлик томонидан гаров сифатида суғурта хизматлари бўйича суғурта мукофотини қоплаб бериш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан тўланган бўлиши;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи томонидан экспорт қилувчига суғурта шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилгандан кейин суғурта полиси тақдим қилиниши ва суғурта полиси тақдим қилинган санада хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлиши;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномалари (инвойслар) Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган бўлиши (битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товарларни (хизматларни) экспорт қилиш ҳолатларидан ташқари), экспортолди молиялаштириш шартномаси бўйича суғурта амалга оширилиши ҳолатлари бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аввал олинган компенсация бўйича суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинган бўлса, суғурта қилдирувчи томонидан компенсациянинг ушбу Низом шартларига мувофиқ тегишли қисми қайтарилган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз тадбиркорлик хавфи ва молияловчи шахс фойдасига суғурталаниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномасининг тури ушбу Низомда келтирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган шартларга мос келиши шарт.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Суғурта мукофотини қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, Агентлик томонидан суғурта мукофотини компенсация қилиш бўйича суғурта қилдирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Компенсация олиш учун суғурта қилдирувчи томонидан Агентликка ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Суғурта қилдирувчидан ушбу Низомнинг 6 ва 15-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Компенсация олиш учун ариза Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада электрон манзил кўрсатилганлиги аризачининг ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Компенсация олиш учун ариза Агентликка бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 6-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Компенсация олиш учун ариза Агентликка почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 6-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик 3 иш куни мобайнида мурожаат этган шахсга ёзма ёки электрон шаклда тегишли хат билан жавоб қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу Низомнинг 6-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Агентлик томонидан 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агентлик тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва суғурталовчиларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ариза бўйича компенсация бериш юзасидан хулоса Агентлик директори томонидан қабул қилинади. Аризаларни кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Агентлик ҳар чорак якуни билан суғурта шартномаси тугаганлиги ёки муддатидан аввал бекор қилинганлигини мониторинг қилиб бориш мақсадида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчидан шартномага оид ҳужжатларни ва маълумотларни, шунингдек экспортга оид ҳужжатлар нусхаси ва маълумотларни талаб қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганлиги аниқланган тақдирда, агар суғурта ҳодисаси содир бўлмаган ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган давр учун мутаносиб қисми, шунингдек, экспорт қилувчи томонидан бир йил мобайнида экспорт амалга оширилмаса (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно), суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофоти Агентлик томонидан юборилган ёзма билдиришнома қабул қилинган санадан бошлаб йигирма иш куни давомида суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчи томонидан тўлиқ қайтарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик, суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасидаги компенсация шартларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Суғурта мукофотини қоплаб беришни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Агентликка компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом 4-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги, тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, суғурта мукофоти харажатларини қоплаб беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Низом талабларидан бошқа асосларга кўра, компенсация беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Рад этиш тўғрисида хулоса олинганда, кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ўн кун муддатда Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризани қайта кўриб чиқишда Агентлик томонидан рад этишнинг аввал ёзма равишда тақдим этилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тақдим этилган ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Суғурта мукофотини қоплаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, суғурта мукофоти харажатлари Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ҳар бир молия йили бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Агентликнинг тасдиқланган смета бўйича буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия йили давомида гаров сифатида суғурта хизматлари бўйича Агентликка тақдим этган аризаларга мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган сметага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Агентлик суғурта мукофотини қоплаб бериш юзасидан хулоса қабул қилингандан кейин ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида субсидия маблағларини ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган буюртманомага мувофиқ уч иш куни давомида компенсация маблағларини Агентликнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик ҳисобварағига субсидия маблағлари келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида суғурта мукофот пули учун компенсация маблағларини суғурта қилдирувчининг тижорат банкларидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий валютада тузилган экспорт ва экспортолди молиялаштириш шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, суғурта қилдирувчилар томонидан суғурталовчиларга тўлаб берилган суғурта мукофоти харажатлари учун компенсация тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий валютада тўлов амалга оширилган суғурта мукофоти харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган суғурта мукофоти харажатининг миллий валютадаги қиймати суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Агентлик томонидан суғурта мукофоти пулини компенсация қилиш учун субсидия маблағлари ажратилишини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, Агентлик томонидан суғурта мукофотини компенсация қилиш бўйича суғурта қилдирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Масъул ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Суғурта қилдирувчи
Экспортни рағбатлантириш агентлигига ариза билан бирга куйидаги ҳужжатларни тақдим этиш:
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори ___________га __________________ дан
Ариза
________________________________________ (суғурта қилдирувчи номи) фойдаланилган суғурта хизматлари учун тўланган суғурта мукофотини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини __________________________ банкидаги ____________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
1. Экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
2. Суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси
______________ раҳбари
_______________________
(Ф.И.О.)
Боғланиш учун тел.:+998 (___)____________
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 09/20/512/1219-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон; 26.11.2022 й., 09/22/673/1040-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)