25.10.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
09.07.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро манфаатли шартларда инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича икки мамлакат ўртасида кенг иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш истагида,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Битим асосида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш сармоя ва технологиялар кириб келишига туртки бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмак беришини тан олган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестицияларга нисбатан адолатли ва тенг ҳуқуқли режим улар учун барқарор муҳитни таъминлаш мақсадида зарур бўлиб, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга ҳисса қўшиши ва турмуш даражасини яхшилашини тасдиқлаган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бу мақсадларга соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича умумий қўлланиладиган чораларга, шунингдек, халқаро тан олинган меҳнат ҳуқуқларига дахл қилмаган ҳолда эришиш мумкинлигига ишонч билдириб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим тузишга қарор қилган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестиция» атамаси Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида давомий иқтисодий алоқалар ўрнатиш мақсадида унинг қонунчилигига мувофиқ қўлга киритилган ва инвестиция хусусиятларига эга бўлган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай турдаги активни англатади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади, бироқ бу билан чекланиб қолмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек, ипотека, лизинг, гаров каби бошқа ҳар қандай ҳуқуқлар ҳамда ҳудудида мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ белгиланган шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) реинвестиция қилинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(c) пул маблағлари ёки инвестициялар билан боғлиқ иқтисодий қийматга эга ҳар қандай бошқа ҳуқуқлар бўйича талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) улушлар, қимматли қоғозлар ёки компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) саноат ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари, шу жумладан, патентлар, саноат намуналари, техник жараёнлар, товар белгилари, ишчанлик нуфузи (гудвилл) ва ноу-хау;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(f) ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ёки шартнома асосида қўлга киритилган тадбиркорлик концессиялари, шу жумладан, табиий ресурслар билан боғлиқ концессиялар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадларида инвестиция фақатгина бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан товарлар сотиш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича тижорат битимларидан ёхуд Аҳдлашувчи Томонга ёки давлат корхонасига бериладиган қарздан, банк аккредитивидан ёки савдони молиялаштириш каби тижорат фаолияти билан боғлиқ кредитни кенгайтиришдан келиб чиқадиган пул маблағларига нисбатан талаблар ҳисобланадиган активларни ўз ичига олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим доирасида инвестиция сифатида тавсифланиши учун активлар сармоя ёки бошқа ресурсларни сарфлаш мажбурияти, фойда ёки даромад олишни кутиш, таваккалчилик қилиш, қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон тараққиёти учун аҳамиятга эга бўлиш каби инвестиция хусусиятларини ўзида акс эттириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестор» атамаси бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига инвестиция қилган қуйидаги шахсларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ тузилган ёки таъсис этилган ҳамда унинг ҳудудида жойлашган ва тижорат фаолиятининг сезиларли қисми ушбу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бўлган юридик шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Даромадлар» атамаси инвестиция ёки реинвестициядан олинган маблағларни, шу жумладан, фойда, фоизлар, сармояларнинг ўсишидан келадиган фойда, роялти, мукофотлар ва дивидендларни англатади, бироқ бу билан чекланиб қолмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳудуд» қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Туркия Республикасига нисбатан, қуруқликдаги ҳудуд, ички сувлар, ҳудудий денгиз ва улар устидаги самовий ҳудуд, шунингдек, халқаро ҳуқуққа мувофиқ жонли ва жонсиз табиий ресурсларни тадқиқ қилиш, эксплуатация қилиш ва сақлаш учун Туркия суверен ҳуқуқлар ва юрисдикцияга эга бўлган денгиз ҳудудлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан, ҳудуд, шу жумладан, қуруқликдаги ҳудуд, ички сувлар, ҳудудий денгиз ва улар устидаги самовий ҳудуд, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ ва ўз миллий қонунчилигига мувофиқ денгиз туби, ер ости ва денгиз усти сув ресурсларини тадқиқ қилиш ва эксплуатация қилиш учун суверен ҳуқуқларга эга бўлган ҳудудий денгиздан ташқаридаги ҳар қандай ҳудуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилиги» ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида юридик мажбурий хусусиятга эга бўлган қонунлар, низомлар, қоидалар, фармон ва қарорларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Қўлланилиш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари тарафидан мазкур Битим кучга киргунга қадар ёки ундан кейин амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланилади. Бироқ, ушбу Битим унинг кучга кириш санасидан олдин вужудга келган ҳар қандай инвестицияларга оид низоларга ёки содир бўлган ҳар қандай ҳаракат ёхуд фактга ёки унгача якунланган ҳар қандай ҳолатга нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигига мувофиқ ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари инвестицияларини имкон қадар рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга нисбатан ўз қонунчилигига мувофиқ тўлиқ ҳимоя ва хавфсизликни ҳамда адолатли ва тенг ҳуқуқли режим тақдим этилишини таъминлайди. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати худудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини бошқариш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни амалга ошириш, кенгайтириш, сотиш, тугатиш ёки тасарруф этишга асоссиз ёки камситувчи чоралар кўриш орқали бирор бир тарзда тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Инвестициялар режими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилиги доирасида инвестицияларни ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига шу каби вазиятларда тақдим қилингандан кам бўлмаган қулай асосларда ўз давлати ҳудудига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу киритилган инвестицияларга уларни бошқариш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни юритиш, ишлатиш, кенгайтириш, сотиш, тугатиш ёки тасарруф этишга нисбатан ўз инвесторларининг ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига шу каби вазиятларда тақдим қилинган режимлардан қай бири энг қулай бўлса, ундан кам бўлмаган қулай режимни такдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Мазкур модда қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирига солиққа тортишга тўлиқ ёки қисман тааллуқли бўлган халқаро шартнома ёки келишувларга мувофиқ бериладиган ҳар қандай режим, преференция ва имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига нисбатан татбиқ қилиш бўйича мажбурият юклайди деб талқин қилинмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Ушбу Битимнинг камситмаслик, миллий режим ва энг қулай режим туғрисидаги қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона иттифоқи, иқтисодий ёки валюта иттифоқи, умумий бозор ёхуд эркин савдо зонасига аъзолигидан ёки улар билан боғлиқлигидан келиб чиқадиган ҳамда ўзининг ёхуд бундай иттифоқлар, умумий бозор ёки эркин савдо зонасига аъзо-давлатларнинг ёхуд ҳар қандай учинчи давлатларнинг фуқаролари ва компанияларига тақдим қилинадиган барча амалдаги ёки келгусидаги афзалликларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) Ушбу Битимнинг энг қулай режим тўғрисидаги қоидалари бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари ўртасидаги низоларни ҳал этишга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) Ушбу Битимнинг 3- ва 4-моддалари қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонга ўз инвесторларининг инвестицияларига нисбатан ер ва кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳамда уларга бўлган ашёвий ҳуқуқлар юзасидан тақдим этиладиган режимни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари инвестицияларига бир хилда тақдим қилиш мажбуриятини юкламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Умумий истиснолар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимдаги ҳеч бир қоида бирор Аҳдлашувчи Томоннинг камситишни назарда тутмайдиган ҳар қандай ҳуқуқий чораларни қабул қилиши, қўллаб-қувватлаши ёки татбиқ этишига тўсқинлик қиладиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим, башарти улар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(a) инсон, ҳайвонот ёки ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғи ёхуд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) жонли ва жонсиз тугайдиган табиий ресурсларни сақлаш билан боғлиқ бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битимда ҳеч бир қоида қуйидагича талқин қилинмаслиги лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(a) бир Аҳдлашувчи Томондан у ошкор қилиш ўзининг муҳим хавфсизлик манфаатларига зид деб ҳисоблаган ҳар қандай маълумотларни тақдим этишни ёки уларга эга бўлишга рухсат беришни талаб қиладиган сифатида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) бир Аҳдлашувчи Томонга у ўзининг муҳим хавфсизлик ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган сифатида, башарти бундай ҳаракатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) қуроллар, ўқ-дорилар ва уруш воситаларининг ноқонуний муомаласига ҳамда ҳарбий ёки хавфсизлик тузилмаларини бевосита ёки билвосита таъминлаш мақсадида бажарилаётган бошқа товарлар, материаллар, хизматлар ва технологияларнинг ноқонуний муомаласи ва операцияларига нисбатан амалга оширилаётган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) халқаро муносабатларда уруш ёки бошқа фавқулодда вазиятлар вақтида амалга оширилаётган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ядровий қуроллар ёки бошқа ядровий портловчи қурилмаларни тарқатмаслик бўйича миллий сиёсат ёхуд халқаро битимларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) ноқонуний фаолиятга нисбатан амалга оширилаётган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) бир Аҳдлашувчи Томонни халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми доирасидаги мажбуриятлари бўйича ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган сифатида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бундай чораларни қабул қилиш, қўллаб-қувватлаш ёки татбиқ этиш асоссиз тарзда амалга оширилмаслиги ёхуд бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан яширин чекловдан иборат бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Экспроприация ва компенсация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Инвестициялар экспроприация қилинмайди, давлат мулкига айлантирилмайди ёки ўхшаш оқибатларга олиб келадиган бошқа чоралар (кейинги ўринларда — «экспроприация») уларга нисбатан бевосита ёхуд билвосита қўлланилмайди, камситилмайдиган тарзда тезкор, мутаносиб ва самарали компенсация тўловини амалга оширган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ва ушбу Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган режимларнинг умумий тамойилларига мувофиқ жамоат мақсадларида амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва атроф-муҳит каби жамоат фаровонлиги қонуний мақсадларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқиладиган ва қўлланиладиган камситувчи бўлмаган хуқуқий чоралар билвосита экспроприация деб ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Компенсация тўлови инвестициянинг экспроприация қилинишидан ёки бу ҳақда оммага маълум бўлишидан олдин белгиланган бозор қийматига тенг бўлиши лозим. Компенсация тўлови ўз вақтида амалга оширилиши ва 8-модданинг 2-бандида белгиланган тартибда ўтказиш учун эркин булиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Компенсация тўлови эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади, компенсация тўлови кечиктирилган тақдирда у экспроприация қилинган кундан бошлаб тўлов амалга оширилган кунга қадар, аммо олти (6) ойлик LIBOR ставкасидан кам бўлмаган ставкада тегишли фоизларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Зарарларни қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларига уларнинг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида рўй берган уруш ёки қуролли тўқнашув, инқилоб, қўзғалон, оммавий тартибсизлик ёхуд шу каби бошқа вазиятлар оқибатида зарар кўрган тақдирда, мазкур зарарлар юзасидан ушбу бошқа Аҳдлашувчи Томон қабул қиладиган ҳар қандай чораларга нисбатан ўз инвесторларига ёки учинчи давлат инвесторларига такдим қилинган режимлардан қай бири энг қулай бўлса, ундан кам бўлмаган қулай режим тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1-бандига дахл қилмаган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари юқорида кўрсатилган бандда белгиланган вазиятлардан бирида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) унинг қуролли кучлари ёки органлари томонидан мулклари реквизиция қилиниши оқибатида зарар кўрса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) унинг қуролли кучлари ёки органлари томонидан мулкларининг йўқ қилиниши натижасида зарар кўрса ва бу ҳарбий ҳаракатларда содир бўлмаса ёки вазият тақозоси билан талаб этилган бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвесторларга тезкор, мутаносиб ва самарали реституция ёки компенсация таъминланади. Амалга ошириладиган тўловлар эркин айирбошланадиган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Репатриация ва пул ўтказмалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ тегишли солиқ ва йиғимлар тўлови амалга оширилгандан сўнг бошқа Аҳддашувчи Томон инвесторларига ўз давлати худудида ва ундан ташқарига инвестициялар билан боғлиқ барча пул ўтказмаларини эркин ва ўз вақтида амалга оширилишини виждонан кафолатлайди. Бундай ўтказмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) инвестицияни сақлаш ёки кўпайтириш учун бошланғич ва қўшимча сармоялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) ушбу Битимнинг 1-моддаси 3-бандида белгиланган Даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) инвестициянинг тўлиқ ёки бир қисмини сотишдан ёхуд ликвидация қилишдан олинадиган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) ушбу Битимнинг 6- ва 7-моддаларига мувофиқ компенсация тўловлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) инвестициялар билан боғлиқ қарзлардан келиб чиқадиган харажатларни қоплаш ва фоиз тўловлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киритилган инвестициялар билан боғлиқ фаолиятларга жалб этилган ва ва ушбу давлат ҳудудида тегишли иш рухсатномаларига эга бўлган фуқаролари оладиган ойлик маоши, иш ҳақи ва бошқа тўловлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Пул ўтказмалари дастлаб киритилган инвестициянинг айирбошланадиган валютасида ёки башарти инвестор билан қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон ўртасида бошқача келишувга эришилмаган бўлса, пул ўтказиш санасида амалда бўлган айирбошлаш курси бўйича ҳар қандай бошқа айирбошланадиган валютада амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Юқоридаги 1- ва 2-бандлардан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томон қуйидагилар билан боғлиқ ўз давлати қонунчилигини одилона, камситмаган ҳолда ва виждонан қўллаш орқали пул ўтказмаларини кечиктириши ёхуд тўхтатиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(a) банкротлик, тўловга қобилиятсизлик ёки кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, уларнинг савдоси ёки улар билан шуғулланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(c) жиноят ва жавобгарликка тортиладиган қилмишлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) суд муҳокамаси жараёнларида суд буйруқлари ёки қарорларига риоя этилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўз инвесторларининг инвестицияларини нотижорат хавфлардан ҳимоя қилиш мақсадида умумий суғурта ёки кафолат тизимига эга бўлса ҳамда ушбу Аҳдлашувчи Томон инвестори унга қўшилган бўлса, мазкур инвестор ва суғурталовчи ўртасидаги суғурта шартномаси бўйича суғурталовчига тегишли ҳар қандай суброгация бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан тан олиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суғурталовчи суброгация асосида инвестор ҳуқуқларини амалга ошириш ва талабларининг бажарилишини таъминлаш ваколатига эга бўлади ҳамда инвестициялар билан боғлиқ мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Суброгация асосида тақдим қилинган ҳуқуқ ёки талаблар инвесторнинг дастлабки ҳуқуқ ёки талабларидан ошиб кетмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Томон ва суғурталовчи ўртасидаги низолар ушбу Битимнинг 10-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу модда бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари ўртасида инвесторнинг биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киритган инвестициясига оид низоларга, шу жумладан, инвестор ёки унинг инвестициясига йўқотиш ёки зарар келтиришга сабаб бўладиган мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битим доирасидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги билан боғлиқ низолар, шунингдек, ушбу Битимнинг 6- ва 7-моддаларига мувофиқ компенсация тўлови миқдори, шартлари ёки тартиби ҳамда ушбу Битимнинг 8-моддасида назарда тутилган пул ўтказмалари билан боғлиқ низоларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модда низолашувчи инвестор инвестиция киритилган Аҳдлашувчи Томон давлати фуқаролигига эга бўлган ҳолатларга нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасида унинг инвестицияларига оид низолар ҳақида инвестор томонидан батафсил маълумотлар келтирилган ҳолда инвестицияни қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томонга ёзма шаклда хабар қилиниши лозим. Инвестор ва манфаатдор Аҳдлашувчи Томон бундай низоларни маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан имкон қадар ва виждонан ҳал этишга интилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Башарти ушбу низоларни 3-бандда назарда тутилган ёзма хабарнома санасидан сўнг олти (6) ой давомида музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, низолар инвесторнинг танловига кўра қуйидагилардан бирига топширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) ўз ҳудудида инвестиция амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ваколатли судига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Давлатлар билан бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари ўртасидаги инвестицияга доир низоларни ҳал қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ таъсис этилган Инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга (ICSID);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (UNCITRAL) Арбитраж қоидаларига мувофиқ тузилган «аd hoc» арбитраж трибуналига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) низолашувчи томонлар ўртасида келишувга эришилган тақдирда, ҳар қандай бошқа арбитраж институтига ёки арбитраж қоидаларига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон низолашувчи инвестордан низони халқаро арбитражга топширишдан олдин ушбу Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигида белгиланган ички маъмурий кўриб чиқиш процедураларига мурожаат этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар қандай ҳолатда бу мазкур кўриб чиқиш процедуралари тугалланган ёки тугалланмаганлигидан қатъи назар, низолашувчи инвесторга ушбу модданинг 4-бандида назарда тутилган судлардан бирига мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар низо 4-бандга мувофиқ Аҳдлашувчи Томон давлатининг ваколатли судига топширилган бўлса, инвестор бир вақтнинг ўзида халқаро арбитражга мурожат қилишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Инвестор мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган низоларни ҳал қилиш судларидан бирига ёки бошқасига низони топширгандан сўнг ушбу судлардан бирини танлаш якуний ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Башарти инвестор низони келтириб чиқарган вазиятлар ҳақида биринчи маротаба билган ёки билиши лозим бўлган санадан беш (5) йил ўтган бўлса, низо халқаро арбитражга топширилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Фақатгина қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган ва самарали бошланган инвестициядан бевосита келиб чиқадиган низолар ICSID ёки мазкур модданинг 4-банди доирасида келишилган ҳар қандай бошқа халқаро низоларни ҳал этиш механизми юрисдикциясига тааллуқли бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Арбитраж трибунали ўз қарорларини ушбу Битим қоидаларига, ҳудудига инвестиция киритилган низода иштирок этувчи Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига (шу жумладан, унинг қонунлар коллизиясига оид қоидаларига) ҳамда иккала Аҳдлашувчи Томонлар тан олган халқаро ҳуқуқнинг тегишли принципларига мувофиқ қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Арбитраж қарорлари низода иштирок этувчи барча томонлар учун якуний ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати миллий қонунчилигига мувофиқ мазкур қарорни ижро этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Инвестор билан қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида давлат улуши кам миқдорда бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай низо мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган ваколатли органлар томонидан халқаро ҳуқуққа мувофиқ давлат иммунитети принципи асосида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Имтиёзларни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг компанияси ҳисобланадиган инвесторига ва унинг инвестицияларига нисбатан ушбу Битимда белгиланган имтиёзларни беришда рад этиши мумкин, башарти ушбу компания Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ тузилган ёки таъсис этилган бўлиб, унинг ҳудудида асосий тадбиркорлик фаолиятини олиб бормаса ҳамда Аҳдлашувчи Томон ҳисобланмайдиган томонларнинг инвесторлари ёхуд рад этувчи Аҳдлашувчи Томон инвесторлари тарафидан бошқарилаётган ёки эгалик қилинаётган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рад этувчи Аҳдлашувчи Томон имтиёзларни беришда рад этишдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томонни имкон қадар хабардор этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни талқин этиш ёки қўллаш билан боғлиқ низоларни виждонан ва ҳамкорлик руҳида тез ва одилона ҳал этишга интиладилар. Шу муносабат билан, Аҳдлашувчи Томонлар бу тарзда ҳал қилишга эришиш учун бевосита ва конструктив музокаралар ўтказишга келишиб олдилар. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирлари ўртасидаги низолар бошланган вақтдан сўнг олти (6) ой мабайнида юқорида белгиланган процедуралар орқали келишувга эриша олмасалар, низолар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талаби асосида учта аъзодан иборат бўлган арбитраж трибуналига топширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Талаб қабул қилингандан бошлаб икки (2) ой мобайнида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакам тайинлайди. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ҳакамни тайинлай олмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон Халқаро суд Президентидан ушбу тайинловни амалга оширишни сўраши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу икки ҳакам Раис сифатида учинчи давлат фуқароси бўлган учинчи ҳакамни тайинлайдилар. Башарти икккала ҳакам улар тайинланганидан сўнг икки (2) ой мобайнида Раисни тайинлаш бўйича келишувга эриша олмасалар, Раис Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровига мувофиқ Халқаро суд Президенти томонидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолатларда Халқаро суд Президенти ушбу вазифани бажариш имконига эга бўлмаса ёки у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, Халқаро суд Вице-президенти тайинловни амалга оширади, башарти Вице-президент ҳам ушбу вазифани бажариш имконига эга бўлмаса ёки у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, тайинлов Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароси бўлмаган Халқаро суднинг энг катта аъзоси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Трибунал Раис тайинланганидан бошлаб уч (3) ой мобайнида ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бўлган тартиб-қоидаларни келишиб олади. Бундай келишув мавжуд бўлмаса, трибунал халқаро арбитраж процедураларининг умум тан олинган қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тартиб-қоидаларни ишлаб чиқишни сўраб Халқаро суд Президентига мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар бошқача тарзда келишилмаган бўлса, ҳужжатларни топшириш ва ишни кўриб чиқиш Раис тайинланган санадан бошлаб саккиз (8) ой мобайнида якунланиши лозим ҳамда трибунал қай бири кейинроқ бўлишига қараб, охирги ҳужжат топширилганидан ёки ишни кўриш якунланганидан бошлаб икки (2) ой мобайнида ўз қарорини қабул қилади. Арбитраж трибунали қарорлари якуний ва мажбурий ҳисобланиб, кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Арбитраж трибунали ўз қарорларини мазкур Битим ва Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида қўлланиладиган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Раис ва бошқа ҳакамлар томонидан амалга оширилган сарф-харажатлар ҳамда суд жараёнлари билан боғлиқ бошқа чиқимлар Аҳддашувчи Томонлар тарафидан тенг тарзда қопланади. Бироқ, трибунал лозим топган тақдирда, харажатларнинг кўпроқ қисмини Аҳдлашувчи Томонлардан бири тарафидан тўланиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Башарти айнан бир хил масала юзасидан низо 10-модда қоидаларига мувофиқ халқаро арбитраж трибуналига топширилган ва ҳали ҳам трибуналда кўриб чиқилаётган бўлса, низо бошқа халқаро арбитраж трибуналига топширилмайди. Мазкур қоида Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бевосита ва конструктив музокаралар ўтказишга дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Битимнинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган тегишли ички ҳуқуқий процедураларни якунлаганликлари тўғрисида ёзма равишда дипломатик каналлар орқали сўнгги хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим кучга кирган санадан бошлаб 1992 йил 28 апрелда Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасидаги капитал маблағларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга доир Битим ўз кучини йўқотади ҳамда ушбу Битим унинг ўрнида қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битим ўн (10) йиллик муддат давомида амалда бўлади ва ундан сўнг мазкур модданинг 5-бандига мувофиқ тугатилгунига қадар амал қилишда давом этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра исталган вақтда ёзма баённомалар орқали ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартиш ва қўшимчалар мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган айнан бир хил ҳуқуқий процедураларга мувофиқ кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бири Битимнинг дастлабки ўн йиллик муддати якунланиши билан ёки ундан сўнг исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонга бир йил олдин ёзма хабарнома бериш орқали ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш санасига қадар киритилган ёки эгалик қилинган ҳамда Битим татбиқ этиладиган инвестицияларга нисбатан мазкур Битимнинг бошқа барча қоидалари унинг амал қилишини тугатиш санасидан бошлаб кейинги ўн (10) йиллик муддат давомида ўз кучида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УШБУНИ ТАСДИҚЛАГАН ҲОЛДА, қуйида имзо чекувчи вакиллар ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан лозим тарзда ваколатланган ҳолда, мазкур Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Анқара шаҳрида 2017 йил 25 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талқин қилишда ихтилофлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)