06.07.2020 йилдаги ПФ-6019-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар ва молия бозорларида монополияни босқичма-босқич камайтириш орқали самарали рақобат муҳитини яратиш мақсадида мамлакатимизда иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш, нархни ортиқча тартибга солишдан воз кечиш ва давлатнинг иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, олдимизда давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар монополиясининг иқтисодиёт рақобатбардошлигига салбий таъсирини янада камайтириш, имтиёз ва преференциялар бериш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига нисбатан тартибга солиш юкини пасайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар турибди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Қўмита қуйидаги вазифаларни амалга оширишда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот киритиб боради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёзлар, преференциялар ва фаолиятни амалга ошириш учун эксклюзив ҳуқуқлар шаклида кўрсатилаётган давлат кўмагининг самарадорлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда улар рақобат муҳитига салбий таъсир этган тақдирда, уларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги билан биргаликда давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда алоҳида тартиб ўрнатилган стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари устидан давлат назоратини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузувчи қарорларини бекор қилиш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан чора қўллаш бўйича таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«картель» келишувлари ва тил бириктиришларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкил этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Қўмита:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат ва монополияга қарши курашиш соҳасида чора-тадбирлар ва сиёсат уйғунлигини, эркин ва рақобатбардош бозорни шакллантириш билан боғлиқ таркибий ислоҳотларни амалга оширишда ҳамда давлат харидлари, давлат активларини сотиш жараёнида рақобат шароитларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда мамлакат иқтисодиётида ва ҳудудларда рақобат муҳитини яхшилаш, рақобат соҳасидаги стратегик устувор йўналишлар ва вазифаларни белгилашда, шу жумладан институционал ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқ ва соҳаларда ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органларининг асосий вазифаларидан бири рақобат муҳитини яхшилаш ва уни ривожлантириш ҳисобланади ҳамда мазкур вазифаларни амалга ошириш раҳбар ва унинг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколати берилган давлат муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадларида ташкил этиш бундан мустасно, монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги олингандан сўнг амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмачиси, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамияти ва корхонаси билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект давлат харидлари ёки энг яхши таклифларни танлаб олиш ёхуд тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчиси бўлиши мумкин эмас, бундан давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидлари, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмачиси, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамияти ва корхонаси тендер ва танлов савдолари, энг яхши таклифларни танлаб олиш ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилишидан аввал у билан аффилланган шахслар ҳақидаги маълумотларни давлат харидлари махсус ахборот порталида жойлаштиришга мажбурдир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхонани ва унинг аффилланган шахсларини ташкил этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берувчи, махсус электрон тизим воситасида хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга ошириш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, махсус электрон тизим воситасида хабарномаларни қабул қилиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган соҳаларда ушбу органлар ва бошқа ташкилотлар томонидан улар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона етказиб берувчи бўлган ёки ўзига мазкур ҳуқуқ берилган ёхуд устун мавқега эга бўлган давлат иштирокидаги корхона томонидан фаолияти муассиснинг товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланишга боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган, ушбу корхонага аффилланган шахсларни ташкил этишга, бундан мазкур аффилланган шахсларнинг уларни рақобатчилар билан тенг фаолият шарт-шароитлари билан таъминлаган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этилиши ҳоллари мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагиларни назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда Қўмитанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаши натижалари асосидаги хулосалари мавжуд бўлсагина белгиланган тартибда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги давлат ёрдамини, шу жумладан, имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилаш, шунингдек янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни беришни.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қўмита билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилгача бўлган даврда ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давлат харидлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари ижрочилари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бўйича ғолиб деб расман эълон қилинган кундан ёки тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кун мобайнида давлат харидлари махсус ахборот порталида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали бевосита ёки билвосита 25 фоиз ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ҳақиқатдан назорат қилишга эга бўлган ўзининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзларининг веб-сайтларида ва махсус ахборот порталида доимий асосда тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомиллари ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича имзоланган шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боришга мажбур;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қўмита Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро тажрибани ўрганиш асосида ва рақобат муҳитини шакллантириш механизмини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларини бирлаштирган ҳолда ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эркин рақобат муҳитини олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва уни ривожлантиришни назарда тутган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўрнатилган тартибда ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат солиқ хизмати органларининг 28 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасидаги Бизнес муҳитини яхшилаш ва замонавий иқтисодиётни шакллантириш департаментининг штатлар сони 8 та штат бирлигига оширилсин ва унга қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш вазифаси юклатилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита тузилмасида Давлат кўмагини беришни назорат қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бошқармаси ташкил қилинсин, унга ва Савдоларни назорат қилиш бошқармасига қўшимча 20 та штат бирлиги киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу Фармоннинг 4-иловасида келтирилган вазирлик ва идоралар Қўмита ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқсин ва уларни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қўмита:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ой муддатда рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини тубдан такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунларига давлат буюртмачилари, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган шахсларга, шунингдек ўзининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаган ёки улар тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган давлат харидлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар харидлари ижрочиларига тендер ва танлов савдоларида, энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомилларида ва тўғридан-тўғри музокараларда иштирокини тақиқлашни ва бундай қонун бузилиши ҳолатлари учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида таклиф киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 октябрга қадар давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш)да дастлабки розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 15 октябрга қадар харидлар жараёнида давлат буюртмачилари, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар ўзларининг аффилланган шахслари ҳақидаги, шунингдек харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари томонидан ўзларининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) ҳақидаги маълумотларни мажбурий ошкор этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрга қадар тақдим этилган имтиёз миқдорларини кутилаётган натижалар ва олинган мажбуриятларга, Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва рақобат муҳитига таъсири даражасини тизимли равишда мониторингини юритиш ва самарадорлигини баҳолаш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали харидларни амалга оширишни тўлиқ электрон шаклда, Интернет тармоғи орқали онлайн тарзда амалга оширишга ўтказишни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда халқаро молиявий ташкилотларнинг, шу жумладан Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагини жалб қилиш орқали:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг (ОЭСР) Товар бозорларини тартибга солиш Индекси (Product Market Regulation-PMR) асосида республикада иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақобат муҳити диагностикасини амалга ошириш методологиясини ишлаб чиқсин ҳамда хорижий амалиёт асосида монополияга қарши курашишнинг янги самарали инструментларини жорий қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисидаги» қонуни лойиҳасини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда етакчи халқаро экспертларни жалб қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ривожланган давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари, шу жумладан Халқаро рақобат тармоғи (International Competition Network) билан рақобатни ҳимоя қилишдаги долзарб масалаларнинг муҳокамасини амалга ошириш учун тизимли мулоқотни ўрнатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополлашган соҳаларни таҳлил қилиш ва уларда рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек Қўмитанинг институционал салоҳиятини оширишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар амалдаги маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда фойдаланиш имконини берувчи, онлайн режимда товар ва молия бозорларида хусусий тадбиркорлик субъектларининг мавжудлигини, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда иштирок этаётган аффилланган шахсларни аниқлашга хизмат қилувчи электрон тизимни жорий қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритишга оид чиқишлар ва тематик дастурларни ташкил этиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 6 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-6019-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СТРАТЕГИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Стратегияни қабул қилиш шарт-шароитлари ва зарурияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда, самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда товарлар ва хизматлар бозоридаги монополияни босқичма-босқич камайтириш иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш вазифаларини ҳал этиш учун устувор йўналиш бўлиб қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадда, мамлакат иқтисодиётида давлат иштирокини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ва бозор механизмларига ўтиш амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолияти соҳасида 86 та айрим лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-тамойиллари, шу жумладан 38 та турини 16 тага бирлаштириш, 25 та тури бўйича расмийлаштириш муддатларини қисқартириш ҳамда 14 та лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни беришни марказлаштириш орқали бекор қилинди ва солиқ юки камайтирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик соҳаси изчил ривожланаётгани қайд этилмоқда, сўнгги уч йилнинг ўзидаёқ амалдаги тадбиркорлик субъектлари сони 25 фоизга ошди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрилаётган чоралар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган кўплаб озиқ-овқат (алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар, нон, нон маҳсулотлари, гўшт ва сут маҳсулотлари, қандолатчилик маҳсулотлари ва бошқалар) ҳамда айрим ноозиқ-овқат товарлар (мебель, гилам ва гилам маҳсулотлари, тўқимачилик ва бошқалар) бозорларида рақобатнинг ривожланишини таъминлади. Қурилиш материаллари, кабель ва сим маҳсулотлари, пул ўтказмалари хизматлари бозорида йирик компанияларнинг монополияси тугатилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Яратилган биржа механизми бозор иштирокчиларини юқори ликвидли ва монопол турдаги хом ашё ва материаллар билан бир хилда таъминлаш имконини берди. Бугунги кунда Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси товар айланмасининг 65 фоизини монопол маҳсулотлар ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда монопол корхоналар сони икки баравардан ортиққа камайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган қуйидаги тизимли муаммолар ҳал этилмаган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётда давлатнинг ҳаддан зиёд юқори иштироки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларнинг ҳаддан ортиқ тартибга солиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёз ва преференцияларнинг самарасиз тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бизнес субъектларига юқори тартибга солиш юки ва тармоқ тартибга солувчи органларнинг рақобатни ривожлантиришдан манфаатдор эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия ҳолатини суиистеъмол қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатга қарши ҳолатларга қарши курашиш ҳуқуқий механизмларнинг такомиллашмаганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 1. Давлатнинг иқтисодиётдаги ҳаддан зиёд юқори иштироки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда товар ва молия бозорларида давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар устун мавқега эга бўлиб қолмоқда, масалан, монопол ташкилотларнинг 80 фоизи давлат улушига эга ёки давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг давлатга тегишлилиги ва давлат томонидан назорат қилиниши масаласи қонун ҳужжатларида тартибга солинмаганлиги туфайли давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки даражасини аниқлашда қийинчиликлар сақланиб қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар рақобат ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган давлат унитар корхоналари (ДУК) ва шуъба корхоналар кўринишида ўзларининг назорати остидаги тузилмалар ташкил этмоқда. Бугунги кунда бундай корхоналар сони 4 300 тадан ортиқни ташкил этмоқда, шу жумладан акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлари шаклида — 1 300 тадан ортиқ, давлат унитар корхонаси шаклида — 1 800 тадан ортиқ ва уларнинг аффилланган шахслари — 1 100 тадан ортиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бозор муҳитининг ривожланмаганлиги ва давлатнинг иқтисодиётдаги ҳаддан зиёд юқори иштироки давлат иштирокидаги алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг самарасизлигига олиб келмоқда, бу эса «ўзаро кесишувчи» субсидиялаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар, имтиёзли кредитлар тақдим этиш кўринишидаги давлат кўмаги орқали қопланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия ва капитал бозорларида (биржа, марказий депозитарий, банклар) давлатнинг иштироки ва унинг ваколатларининг юқори концентрацияси сақланиб қолмоқда, бу эса манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда ва бозор механизмларининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, фонд биржасидаги қимматли қоғозлар операциялари бўйича ҳисоб-китоб хизмати давлатга тегишли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг монополияси ўрнатилган. Умуман олганда, банк секторининг 83 фоизи давлат иштирокида фаолият кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 2. Нархларнинг ҳаддан ортиқ тартибга солиниши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда давлат томонидан нархларни тартибга солиш (декларация қилиш, тасдиқлаш, қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни), тартибга солиш коэффициентини, устама ва рентабелликнинг чегараланган даражасини ўрнатиш ва нархни тартибга солишнинг бошқа усуллари) 30 дан ортиқ товар ва хизматларга нисбатан амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, табиий монополиялар соҳасида 10 хил турдаги товар (иш, хизмат)лар тартибга солинишига қарамасдан, амалда истеъмолчилар ва етказиб берувчилар тоифалари, шунингдек, ҳудудий принципга қараб ўрнатиладиган 137 хилдаги нарх даражалари орқали тартибга солинмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монопол корхоналар ва табиий монополия субъектлари томонидан фойдаланилаётган харажатларга асосланган нархларни шакллантириш усули харажатларга минимал фойдани қўшиш схемасидан иборат бўлиб, у харажатларнинг асоссиз ўсишига ундайди, ишлаб чиқариш таннархининг пасайишини рағбатлантирмайди, харажатларнинг ўсиши эса, нархлар ва тарифларнинг истеъмолчилар учун тўғридан-тўғри ошириш ҳисобига қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 3. Имтиёз ва преференциялар тақдим этишнинг самарасизлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кўмагини кўрсатишнинг монополияга қарши тартибга солиш воситалари мавжуд эмаслиги берилаётган имтиёз ва преференцияларнинг самарасизлигига олиб келмоқда ва рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда 40 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларга, яъни фаолият юритаётган субъектлар умумий сонининг 12 фоизига солиқ имтиёзлари берилган. Бундай вазият товар ва молия бозорларида тенг бўлмаган шароитларни вужудга келтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 4. Бизнес субъектларига тартибга солиш юкининг юқорилиги ва тармоқни тартибга солувчи органларнинг ўз соҳасида рақобатни ривожлантиришга манфаатдор эмаслиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик ва идораларнинг ўзлари томонидан тартибга солинадиган тармоқларда рақобатни ривожлантириш бўйича фаолияти сустлигича қолмоқда. Иқтисодиёт соҳасида мавжуд 38 та давлат органидан фақатгина 11 тасига ўз соҳасида рақобатни ривожлантириш бўйича тўғридан-тўғри функциялар юклатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини ва рақобат муҳитига таъсирини баҳолашнинг тўлақонли тизими татбиқ этилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунинг натижасида, амалдаги 61 гага яқин лицензиялар доирасида 266 тадан ортиқ фаолият турини лицензияланиши ҳамда 137 турдан ортиқ рухсат бериш тартиб тамойилларини назарда тутувчи қийин ва мураккаб лицензиялаш тизими, шунингдек, бизнесга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи 6 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 40 мингта техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатларда тадбиркорлик субъектларининг бозорларга кириши учун сунъий тўсиқлар сақланиб қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларида тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлигининг барча асосий кафолатлари мустаҳкамланган бўлса-да, Жаҳон банки маълумотларига кўра охирги йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими кўрсаткичи пастлигича қолиб ЯИМга нисбатан 0,5 — 1,2 фоизни ташкил этмоқда, Иқтисодий эркинлик индексида мамлакатимиз 180 та давлат орасида 114-ўринни эгалламоқда, Инвестиция фаолиятини эркинлик индикатори бўйича кўрсаткич 100 дан 20 га тенг бўлмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 5. Табиий монополия ҳолатини суиистеъмол қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чекланган рақобат муҳитига эга бўлган бозорларнинг, биринчи навбатда, табиий монополиялар соҳаларининг мавжудлиги, ўзаро боғлиқ бўлган бозорларга таъсир қилиб, аксарият ҳолларда, уларни монополлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, табиий монополия субъектларига табиий монополия соҳасига киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларидаги рақобатни чеклаш учун ўз мавқеидан фойдаланишни ман этилганлигига қарамасдан, бугунги кунда бир қатор ўзаро боғлиқ рақобат таъминлаш имконияти мавжуд бўлган бозорлар, мисол учун, темир йўллари транспорти соҳасида — темир йўллари чипталарини сотиш, юк вагонларини таъмирлаш, вагон-ресторанлар хизматлари, вагонларни тозалаш ва бошқа бозорлар амалда монополлаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 6. Рақобатга қарши ҳаракатларга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллашмаганлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бозорга кириш учун тўсиқларни бартараф этишда, йирик корхоналар монополиясига ва «картель» келишувларга қарши курашишда, инсофсиз рақобатнинг олдини олишда таъсирчан механизмлар мавжуд эмас ва амалда монополияга қарши органнинг қарорлар қабул қилишда мустақиллиги чекланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни чеклашга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олувчи чоралар тизими шаклланмаган, йирик корхоналарни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар устидан таҳлил ўтказиш ва самарали монополияга қарши назоратни амалга ошириш механизми ўрнатилмаган, савдолар жараёнида рақобатни чеклашни олдини олишнинг ҳуқуқий механизмлари самарасизлигича қолмоқда, монополияга қарши орган фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари ишлаб чиқилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Стратегиянинг мақсади ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Стратегиянинг асосий мақсади самарали фаолият юритадиган бозорларни ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳисобига иқтисодий ўсишни ва инновацияларни рағбатлантириш, инвестициялар оқимини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш тизимини трансформация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаффофлик ва кириш учун тенг шароитларни таъминлаган ҳолда самарали фаолият юритадиган бозорларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларининг маъмурий юкини ва харажатларини, иқтисодиётда давлатнинг иштироки даражасини камайтириш, шунингдек, давлат кўмаги тақдим этилишини тартибга солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларни (тарифларни) давлат томонидан оқилона тартибга солиш тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополиялар соҳаларининг рақобат мавжуд бозор ҳолатига ўтиши учун тўсиқларни бартараф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат чекланишини олдини олувчи воситаларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига нисбатан, биринчи навбатда, «картель» келишувлар ва тил бириктиришларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши орган фаолиятининг шаффофлигини ва самарадорлигини таъминлаш, жамиятда рақобат маданиятини ва рақобатга қарши ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасизликни шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг кадрлари салоҳиятини тизимли шаклда ошириб бориш.
(2.2.-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Стратегияни амалга ошириш бўйича асосий чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.1. Қуйидагилар орқали рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш тизимини трансформация қилиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга ўтишни назарда тутувчи «ақлли» монополияга қарши тартибга солиш моделини жорий қилиш, ҳалол рақобатни рағбатлантирувчи тизимни яратиш, жараёнларни рақамлаштириш орқали рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) механизмларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулқ-атвор иқтисодиёти (behavioral economics) тамойилларига асосланган товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш воситаларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бутунжаҳон иқтисодий форуми Глобал рақобатбардошлик индекси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти товар бозорини тартибга солиш индекси методологияси асосида товар ва молия бозорларида рақобат ҳолатини мунтазам диагностика қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор иштирокчиларига нисбатан маъмурий юкни камайтириш мақсадида монопол корхоналар Давлат реестри ва табиий монополиялар Давлат реестрларини юритишни бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор улушига асосланган устунлик мавқени аниқлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва бозордаги устунлигини аниқлашда бозор иштирокчиларининг рақобатга зид хулқ-атворини баҳолашга ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор концентрациясини (қўшиб юбориш ва қўшиб олиш) тартибга солишда жараёнларни рақамлаштириш ва рақобатга бўлган таъсирини баҳолаш сифатини ошириш йўли билан янада такомиллаштирилган механизмини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқлардан ва фаолиятни ҳалол амалга оширишдан келиб чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектларни тоифалаштиришни назарда тутувчи монополияга қарши давлат назоратини амалга оширишда хавф-хатарга асосланган ёндашувни жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.2. Самарали фаолият кўрсатадиган бозорларни яратиш, уларнинг шаффофлигини ва кириш учун тенг шароитларни таъминлаш, шу жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий товар ва молия бозорларда бозор иштирокчилари сонини кўпайтириш ва улар учун киришни соддалаштириш ҳисобига уларнинг самарадорлигини оширишни назарда тутувчи рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер савдолари жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун бузилишларини аниқлаш механизмини кучайтириш ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан кичик бизнес субъектларига давлат харидлари жараёнларида қатнашиш учун тенг имконият яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналарга монополияга қарши талабларни киритиш йўли билан уларнинг харидлари жараёнида рақобатни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдоларига чиқариладиган товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва уларга тадбиркорлик субъектларининг эркин киришини таъминлаш орқали биржа савдолари механизмини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдолари жараёнида юқори талаб даврида нархларнинг манипуляциясини олдини олиш бўйича монополияга қарши таъсир кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана ва улгуржи савдога нисбатан монополияга қарши талабларни жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.3. Қуйидагилар орқали тадбиркорлик субъектларининг маъмурий юки ва харажатларини, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини камайтириш ва давлат кўмагини кўрсатилишини тартибга солиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни монополияга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан «гильотина» усулидан фойдаланган ҳолда комплекс ўрганиб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги лицензия турлари ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, кейинчалик уларни камида икки бараварга қисқартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлатнинг иқтисодиётда иштирок этиш мақсадларини белгилаш механизмини жорий қилиш ва бозорда хусусий сектор мавжуд бўлган ҳолда давлат корхоналари ташкил этилишини чеклашни кўзда тутувчи «сариқ саҳифалар» тамойилига ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат муҳитига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил қилишда монополияга қарши орган розилигини олиш механизмини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг айрим давлат ва хўжалик функцияларини бажариш учун хусусий секторни жалб қилиш бўйича дастурларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган давлат органлари томонидан таъсис этиладиган, шунингдек, давлат иштирокидаги йирик хўжалик бирлашмалари ва табиий монополия субъектлари билан аффилланган давлат унитар корхоналари сонини қисқартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига «давлат кўмаги» тушунчасини ҳамда имтиёзлар ва преференциялар берилишида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олишни назарда тутувчи механизмни жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёз ва преференцияларнинг реестрини жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат томонидан берилган имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзини ўзи тартибга солиш механизми каби давлат томонидан тартибга солишга муқобил бўлган механизмларни жорий қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.4. Рақобатни рағбатлантирувчи таъсирни вужудга келтирувчи нархларни шакллантиришнинг юқори самарали усулларини қўллаган ҳолда нархларни (тарифларни) давлат томонидан оқилона тартибга солиш тизимини яратиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, истеъмолчиларнинг манфаатлари, харажатларни камайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан харажатларини пасайтириш ва сармоянинг қайтишини рағбатлантиришга асосланган товар ва молия бозорларидаги нархларни (тарифларни) шакллантиришда бозор механизмларига тўлақонли ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия субъектлари фаолиятида рақобатни рағбатлантириш эффектини яратувчи нархларни шакллантиришнинг прогрессив бозор механизмларини (инвестиция қилинган сармоянинг иқтисодий асосланган рентабеллиги усули (Regulatory Asset Base), қиёсий таҳлил ва бошқалар) жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг асослилигини аниқлаш учун таққосланадиган бозорлар ва ўзаро боғлиқ бозорларда нархларнинг «қиёсий қийматлари» усулидан фойдаланишни назарда тутадиган тартибга солинадиган нархлардан фойдаланишни мониторинг қилишнинг янги моделини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.5. Қуйидагилар орқали табиий монополия соҳаларининг рақобат бозори ҳолатига ўтиши учун тўсиқларни бартараф этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия субъектлари фаолияти ва ишлашини, шу жумладан ўзаро боғлиқ бозорларда рақобат шароитларини яратиш имконияти нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия субъектлари фаолиятининг шаффофлигини ва уларнинг инфратузилмасига хўжалик юритувчи субъектларнинг камситишсиз киришини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш функцияларини хусусий секторга ўтказиш ва электр энергиясининг улгуржи бозорини босқичма-босқич шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бозорида рақобатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.6. Рақобатни ҳимоя қилишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) воситаларини, шу жумладан давлат органларида ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни — рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хавф-хатарларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички тартиб-қоидалар тизимини жорий қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.7. Қуйидагилар орқали тил бириктиришлар ва «картель» келишувларини бартараф этиш чора-тадбирларини кучайтириш ва ҳалол рақобатни рағбатлантириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга ва монопол турдаги товарлар ва хизматлар нархларини доимий кузатиб боришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тил бириктиришлар ва «картель» келишувларига қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан битимлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«картель» келишувларини аниқлаш мақсадида «юмшатувчи ҳолатлар» дастури самарадорлигини ошириш йўли билан жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шу жумладан «картель» келишувлари ва тил бириктиришларга нисбатан таъсир чоралари ва жарима санкцияларини қайта кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларига самарали чек қўйиш учун муайян ҳолатларда монополияга қарши аралашувнинг қуйи чегарасини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноҳалол рақобат ҳолатларини содир этганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузадиган ноҳалол хўжалик юритувчи субъектлар реестрини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
информацион технологиялар ёрдамида Адлия вазирлиги билан ахборот алмашинувининг янги механизмларини жорий қилиш;
(3.7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши курашиш органи ҳузурида ҳуқуқшунослар, патент вакиллари ҳамда Адлия вазирлиги мутахассисларидан тузилган маҳсулотнинг ўхшашлик даражасини баҳолаш бўйича эксперт комиссиясини ташкил қилиш.
(3.7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.8. Қуйидагилар орқали рақамли иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини жорий этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига «рақамли бозорлар» тушунчасини киритиш, уларнинг географик ва товар чегараларини ҳамда тартибга солиш усулларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли бозорларда устун мавқени аниқлаш мезонларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон тижорат орқали савдоларнинг монополияга қарши қоидаларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши тартибга солиш мақсадида «RegTech» (рақамли бозор иштирокчилари томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини самарали қўллашга имкон берувчи тартибга солиш технологиялари) концепциясига асосланган рақамли платформани яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли бозорларда инновацияларни ортиқча тартибга солиш ҳужжатларисиз синаш имкониятини берувчи махсус ҳуқуқий режим — «тартибга солиш қумдони» (regulatory sandbox)ни яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.9. Қуйидагилар орқали монополияга қарши орган фаолиятининг шаффофлигини ва самарадорлигини таъминлаш, жамиятда рақобат маданиятини ва рақобатга қарши ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасизликни шакллантириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат ташкилотлари, экспертлар ва бизнес ҳамжамиятлари билан ўзаро муносабатларни кучайтириш ва уларни соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ишларига кенг жалб қилиш мақсадида «Рақобат 4.0» мунозаралар платформасини (майдончасини) янада ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Экспертлар кенгашини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича нодавлат ташкилотларни шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти методикасига мувофиқ товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ривожланиши кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (KPI) жорий қилиш;
(3.9.-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини қўллаш тезкорлигини ошириш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолиятига инновацион ишланмалар ва ахборот технологияларини жорий этиш;
(3.9.-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари учун рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид бозор кўникмаларини шакллантириш ва билимларни ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.10. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг кадр салоҳиятини тизимли ошириш, шу жумладан:
(3.10.-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасалари ўқув дастурларига монополияга қарши тартибга солиш ва рақобат ҳуқуқи бўйича кадрлар тайёрлаш бўйича махсус йўналишларни жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий органлари ходимлари учун рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.
(3.10.-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. 2024 йилга қадар эришиладиган Стратегия самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Монополлашган товар бозорлари сонини камида 45 фоизга камайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Монопол корхоналар сонини 40 фоизга қисқартириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Монопол корхоналарнинг камида 80 фоизида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Иқтисодиётда тақдим этилган имтиёзлар ҳажмини ЯИМ кўрсаткичига нисбатан 10 фоизгача камайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Эксклюзив ҳуқуқлар ва преференцияларни тақдим этишни кўзда тутган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг камида 60 фоизини бекор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Иқтисодий эркинлик индексида Инвестицион фаолият эркинлиги индикатори бўйича кўрсаткични 20 дан 80 гача ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши ва унинг кўрсаткичларини изчил равишда яхшилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Товар, молия ва рақамли бозорлар иштирокчилари сонини камида 25 фоизга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат харидлари иштирокчилари сонини 40 фоизга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки кўрсаткичини ЯИМ кўрсаткичига нисбатан 40 фоизгача пасайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «Тартибга солиш гильотина» усули фойдаланган ҳолда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлардаги тадбиркорлик фаолиятини қийинлаштирувчи ва рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи нормаларни камида 30 фоизга қисқартириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

бажариш муддати

Масъуллар

I. Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоялаш тизимини трансформациясини амалга ошириш

1.

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш тизимидан рақобатни ҳимоя қилишда қонун бузилишларини олдиндан йўл қўймаслик (профилактик) тизимига ўтишни назарда тутувчи «ақлли» монополияга қарши тартибга солишнинг прогрессив моделини яратиш.

1. «Рақобат тўғрисида»ги қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш:

монопол ташкилотлар ва табиий монополия субъектларининг реестрини юритишни бекор қилиш;

«устун музокара кучи» тушунчасини киритиш ҳамда уни назорат қилиш усулларини аниқлаштириш;

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини самарали олдини олиш учун муайян ҳолларда аралашув учун қуйи чегарани кенгайтириш.

2. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олишда махсус кўрсатмаларни (guidelines) ишлаб чиққан ҳолда тушунтиришлар бериш институтидан фойдаланишни кенгайтириш.

2020 йил

октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2.

Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилишнинг мослашувчан воситаларини, шу жумладан хулқ-атвор иқтисодиёти тамойилларига асосланган усулларни жорий этиш (behavioral economics).

1. «Рақобат тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, монопол мавқени аниқлашда муайян бозор улуши кўрсаткичидан воз кечиш, асосий эътиборни бозор ҳукмронлигини суиистеъмол қилиш ҳолатларига қаратиш.

2020 йил

октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

2. Товар, молия ва рақамли бозорлар иштирокчилари хулқ атворини таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

3. Товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилишини рағбатлантирувчи хулқ-атвор иқтисодиёти ёндашувларини, шу жумладан «юмшоқ туртки бериш» (nudging) концепциясини жорий этиш мақсадида рақобат сиёсатида институционал инновациялар лабораториясини ташкил этиш.

2021 йил

апрель

3.

Иқтисодиётда рақобат муҳити ҳолатини таҳлил қилиш.

1. Глобал рақобатбардошлик индекси методологиясининг «Товар бозорларининг самарадорлиги» индикатори асосида товар бозорларида рақобат ҳолатининг таҳлилини ўтказиш ва «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2020 йил август

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

2. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг методикаси асосида товар бозорини тартибга солиш индексини (PMR) ҳисоблаш.

2021 йил март

3. Рақобат ҳолати тўғрисида йиллик ҳисобот тайёрлаш.

2020 йил

декабрь

4.

Соҳавий бошқарувдан «бозорларни бошқариш»га ўтиш.

Давлат органларининг низомларига ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган соҳаларда ўз вазифалари доирасига рақобатни ривожлантириш бўйича функционал мажбуриятларни киритиш йўли билан давлат органларининг рақобатни ривожлантириш масъулиятларини ошириш.

2020 йил

декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

5.

Давлат монополияга қарши назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши хавф-хатарга асосланган ёндашувни жорий этиш.

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини хавф-хатар категориялари бўйича таснифлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

II. Самарали фаолият кўрсатадиган бозорларни яратиш, шаффофликни ва уларга кириш учун тенг шароитларни таъминлаш

6.

Товар ва молия бозорларига янги иштирокчиларнинг киришини соддалаштириш.

Асосий товарлар ва молиявий бозорларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, шу жумладан:

фармацевтика бозорида;

қурилиш ва қурилиш материалларини ишлаб чиқишда;

банк секторида;

телекоммуникация хизматларида (интернет, мобиль алоқа);

нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришда;

кимёвий ва минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда.

2020 йил декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев), Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров), Марказий банк

(М. Нурмуратов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков), Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

«Ўзкимёсаноат» АЖ
(Ж. Мирзамаҳмудов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

7.

Товар ва молия бозорларида рақобат шартларини таъминлаш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида монополияга қарши талаблар ва қоидалар ишлаб чиқиш.

2021 йил январь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

тармоқларни тартибга солувчи вазирлик ва идоралар

8.

Давлат харидлари соҳасида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш.

1. Давлат харидлари жараёнида келишилган ҳаракатларни олдини олиш мақсадида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга буюртмачилар вакилларининг сонини чеклаш ва иштирокчиларнинг аффилланганлигига қўйилган талабларни киритиш.

2. Тендер савдолари жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишини аниқлаш тартибини тасдиқлаш.

2020 йил ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

9.

Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг харидларида рақобатни таъминлаш.

Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харид қилиш жараёнларига монополияга қарши талабларни киритиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

10.

Биржа савдолари механизмини такомиллаштириш ва биржа савдолари учун товарлар турларини кенгайтириш.

1. Жараённи электронлаштириш орқали юқори ликвидли ва монопол турдаги товарларнинг савдога чиқарилишини мониторинг қилиш тартибини тасдиқлаш.

2. Юқори талаб бўлган даврда биржа савдоларида монополияга қарши чоралар кўриш ва нархларнинг манипуляциясини олдини олиш тартибини тасдиқлаш.

2021 йил февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

11.

Улгуржи ва чакана савдо жараёнида рақобатни таъминлаш.

Улгуржи ва чакана савдо учун монополияга қарши талабларни рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритиш.

2021 йил

май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

III. Тадбиркорлик субъектларининг маъмурий юки ва харажатларини, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини камайтириш ва давлат кўмаги кўрсатилишини тартибга солиш

12.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга салбий таъсирини камайтириш.

1. Норматив-ҳуқуқий базанинг монополияга қарши «комплекс тафтишни» амалга ошириш — камида 3 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва 20 мингта техник тартибга солиш бўйича ҳужжатларни «гильотина» усулидан фойдаланган ҳолда рақобатга зид меъёрлардан тозалаш.

2020 йил сентябрь — 2021 йил март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирини «ex-ante» ва «ex-post» тамойили асосида баҳолаш.

2020 — 2023 йиллар

13.

Давлат корхоналарини ташкил қилишда рақобатни рағбатлантирувчи механизмни жорий қилиш.

1. Давлатнинг иқтисодиётда иштирок этиши мақсадларини белгилаш механизмини жорий қилиш ва бозорда хусусий корхоналар мавжуд бўлган ҳолда давлат корхоналари ташкил этилишини чеклашни кўзда тутувчи «сариқ саҳифалар» тамойилига ўтиш.

2. Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил қилишда монополияга қарши орган розилигини олиш механизмини жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

14.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар назорати остидаги давлат унитар корхоналари ва хўжалик юритувчи субъектлар сонини қисқартириш.

1. Давлат унитар корхоналари, йирик давлат компаниялари ва табиий монополия субъектлари билан аффилланган бозорлардаги рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

2. Давлат унитар корхоналарни бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантириш ҳамда алоҳида субъектлар сифатида йирик хўжалик бирлашмалари таркибидан ажратиш бўйича «Йўл харитасини» ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

15.

Инвестицияларни жалб қилиш орқали давлатнинг ва йирик корхоналарнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартириш.

1. Йирик давлат корхоналари ва акциядорлик жамиятларини оммавий жойлаштиришга тайёрлаш.

2. Давлат корхоналарида корпоратив бошқарув ва молиявий ҳисобдорликнинг халқаро стандартларига ўтказиш.

3. Мунтазам равишда молиявий ҳисоботларни ва маълумотларни, шу жумладан хорижий тилларда чоп этиш орқали давлат корхоналари фаолиятининг шаффофлигини ошириш.

2020 — 2024 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)

16.

Рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда хусусий секторни давлат органлари хўжалик функцияларини бажарувчи алоҳида соҳаларга жалб қилиш.

Қуйидаги соҳаларда аккредитация тизими ва бозор иштирокчиларини мажбурий суғурталашни жорий этиш орқали айрим давлат вазифаларини хусусий секторга ўтказиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш:

қурилишдаги техник назорат;

сертификатлаштириш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш;

кадастр ишларини бажариш.

2021 йил

январь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (Д. Саттаров),

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Х. Турахужаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

17.

«Давлат кўмаги»нинг самарадорлигини ошириш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида имтиёз ва преференциялар кўринишидаги «давлат кўмаги»ни беришда монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш механизмини жорий этиш.

2. Имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлиги мезонларини ишлаб чиқиш.

3. Имтиёз ва преференциялардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

18.

Имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш.

1. Қуйидаги соҳаларда имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлигини ўрганиш:

телекоммуникациялар;

автомобилларни ишлаб чиқариш;

электротехника саноати;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги;

ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

минерал ўғитларни ишлаб чиқариш.

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев),

Давлат божхона қўмитаси
(М. Азимов)

2. Алоҳида соҳаларга берилган имтиёз ва преференцияларни мақбуллаштириш (бекор қилиш) бўйича таклифларни киритиш.

2020 йил декабрь

19.

Рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи давлат иштирокидаги йирик монополияларни мажбурий бўлиб юбориш.

1. Амалдаги давлат иштироки мавжуд йирик монопол корхоналарни бозордаги хулқ-атворини таҳлил қилиш ва уларнинг хатти-ҳаракатларида рақобат муҳитига салбий таъсири мавжудлигини ўрганиш.

2. Рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи давлат иштирокидаги йирик монополияларни белгиланган тартибда мажбурий бўлиб юбориш бўйича таклиф киритиш.

2021 йил

март

Монополияга қарши
курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов)

IV. Тарифларни шакллантиришнинг юқори самарали, яъни рақобатни рағбатлантирувчи таъсирни вужудга келтирувчи усулларни қўллаган ҳолда нархларни (тарифларни) давлат томонидан оқилона тартибга солиш тизимини яратиш

20.

Рақобатдош товар ва молиявий бозорларда нарх (тариф)ларни шакллантиришда бозор механизмига тўлиқ ўтиш.

Давлат томонидан нархларни тартибга солиш (декларация қилиш, тасдиқлаш, қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ўрнатиш, тартибга солувчи коэффициент, устама ва рентабелликнинг чегараланган даражаси ва нархни тартибга солишнинг бошқа усуллари) тартибини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил декабрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

21.

Табиий монополия субъектларининг нархни шакллантириш усулларини ҳамда нархни шакллантиришга бўлган ёндашувини кўриб чиқиш.

Нархларни шакллантиришда прогрессив бозор механизмлари (иқтисодий асосланган инвестиция қилинган сармоя рентабеллиги (Regulatory Asset Base) усули, таққослаш таҳлили ва бошқа усуллар)ни жорий қилиш орқали табиий монополия субъектларида рақобатни рағбатлантириш таъсирини яратиш.

2021 — 2024 йиллар

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)

22.

Тартибга солинадиган нархлар қўлланилиши устидан мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш.

Тадбиркорлик субъектларининг тартибга солинадиган харажатларининг асослилигини аниқлаш учун таққослов бозорлари ва ўзаро боғлиқ бозорлардаги нархларнинг «қиёсий қийматлари» усулидан фойдаланишни назарда тутувчи тартибга солинадиган нархлар қўлланилиши устидан мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

V. Табиий монополия соҳаларининг рақобат бозори ҳолатига ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш

23.

Табиий монополиялар сифатида таснифлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва ушбу соҳаларни тубдан қисқартириш.

1. «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни бирлаштириш.

2020 йил
октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2. Табиий монополиялар субъектлари фаолияти ва ишлаши, шу жумладан ўзаро боғлиқ бозорларда рақобат шароитларини яратиш имкониятидан келиб чиқиб, таҳлиллар ўтказиш.

2021 йил февраль

24.

Табиий монополиялар субъектлари фаолиятининг шаффофлигини ва уларнинг инфратузилмаларидан камситишларсиз фойдаланишни таъминлаш.

1. Табиий монополиялар субъектларининг намунавий ва бошқа шартномаларини хатловдан ўтказиш.

2. Табиий монополиялар инфратузилмасига уланиш (қўшилиш) асоссиз рад этилганлиги учун жавобгарлик механизмларини кучайтириш.

2020 йил ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

25.

Электр энергетика соҳасида рақобатни ривожлантириш.

1. Электр энергиясининг улгуржи бозорини босқичма-босқич шакллантириш бўйича Дастур тасдиқлаш.

2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш функцияларини хусусий секторга бериш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

26.

Газ таъминоти бозорида рақобатни ривожлантириш.

Хусусий секторнинг рақобат асосида газ таъминоти бозорига киришини таъминлаш дастурини тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

27.

Темир йўллари транспорти соҳасида рақобатни ривожлантириш.

Темир йўллари транспорти орқали ташишлар бозорида қуйидагиларни кўзда тутувчи рақобатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

темир йўллари инфратузилмасини сақлаш ва ташишларни амалга ошириш функцияларини ажратиш орқали темир йўлларида ташишлар хусусий бозорини ривожлантириш учун шароитлар яратиш имкониятини ўрганиш;

ҳаракатланувчи таркиб операторлари фаолиятини тартибга солиш асослари ва уларнинг ташувчилар билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш;

комбинациялашган ташишларга тарифни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш (йўналиш бўйлаб ҳар хил турдаги локомотивлар ёки турли ташувчиларнинг локомотивларидан фойдаланиш);

умумий фойдаланишда бўлмаган йўлларнинг умумий фойдаланиладиган йўлларга технологик уланиши учун тенг шароитларни таъминлаш;

вагонлар айри�ошлаш «биржа»сини ташкиллаштириш, ташишлар логистикасини янада самарали яратиш.

2021 йил
март

Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

28.

Ҳаво транспорти соҳасида рақобатни ривожлантириш.

1. Республиканинг барча ҳудудларида «очиқ осмон» режимини жорий этиш дастурини тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2. Ҳаво транспортида ташишлар бозорида турли хизматларни кўрсатиш учун хусусий сектор субъектлари киришини таъминлаш дастурларини тасдиқлаш.

2020 йил
декабрь

3. Миллий арзон ташувчиларни — «лоукостерларни» яратиш дастурини тасдиқлаш.

2021 йил январь

VI. Рақобатни ҳимоя қилишда қонун ҳужжатлари бузилишларига олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) воситаларини жорий этиш

29.

Монопол корхоналарда ва давлат органларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш.

1. Монопол корхоналарда ва давлат органларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

2. Монопол корхоналарда ва давлат органларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш.

2020 — 2024 йилларда

30.

Рақобатни ҳимоя қилишда қонун ҳужжатлари бузилишларига олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) механизмини жорий этиш.

1. Давлат органларида ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни — рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик хавф-хатарларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички тартиб-қоидалар тизимини жорий қилиш ва уни мониторинг қилиш методологиясини ишлаб чиқиш

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

2. Камида 9 та корхоналарда тажриба сифатида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш.

2020 йил

декабрь

VII. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик, аввало «картель» келишувлари тузганлик ва тил бириктиришлар амалга оширганлик учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш ҳамда ҳалол рақобатни рағбатлантириш

31.

«Картель» келишувларига қарши курашиш усулларининг самарадорлигини ошириш.

«Картель» келишувлари ва тил бириктириш бўйича ра?обат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар миқдорини ўзгартириш бўйича «Рақобат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил
октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

32.

«Картель» келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлашнинг таҳлилий воситаларини такомиллаштириш.

Ижтимоий муҳим ва монопол турдаги товар ва хизматларнинг нархлари даражасини кузатиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

33.

Жамиятда тил бириктириш ва «картель» келишувларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

1. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда «картель»ларга қарши ижтимоий компанияни ишлаб чиқиш.

2. «Картель» келишувларини аниқлаш мақсадида «енгиллаштириш» дастури самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(А. Ходжаев)

34.

Ноҳалол рақобатни олдини олиш, аниқлаш механизмларини такомиллаштириш.

1. Ушбу соҳада фаолият юритаётган юристлар, патент ишончли вакиллари ва экспертларидан иборат монополияга қарши курашиш органи ҳузурида маҳсулот ўхшашлигини баҳолаш бўйича эксперт комиссиясини шакллантириш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Интеллектуал мулк агентлиги
(Т. Абдусатторов)

2. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузувчи ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини жорий этиш.

2020 йил
сентябрь

35.

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши юзасидан судьяларнинг малакасини ошириш тизимини яратиш.

Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби билан ҳамкорликда судьялар учун рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича махсус курсларни ташкил қилиш.

2021 йил

Судьялар Олий кенгаши
(У. Мингбаев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

VIII. Рақамли иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини жорий этиш

36.

Рақамли бозорларга янги иштирокчилар учун кириш шартларини соддалаштириш.

1. «Рақобат тўғрисида»ги қонунга «рақамли бозорлар» ва уларни монополияга қарши тартибга солиш тушунчаларини киритиш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли),

Ахборот технологиялари
ва коммуникаци?л?рини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

2. Рақамли бозорларда тартибга солиш ҳужжатларисиз инновацияларни синашга имкон берадиган «тартибга солиш қумдони» концепцияси асосида махсус ҳуқуқий режимни яратиш.

2020-2021 йилларда

37.

Рақамли бозорларни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини яратиш.

Рақамли бозорларнинг товар ва географик чегараларини таҳлил қилиш ва аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли)

38.

Электрон тижорат соҳасида рақобат муҳитини такомиллаштириш.

Электрон тижорат жараёнида монополияга қарши савдо қоидаларини тасдиқлаш.

2021 йил

Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов)

39.

Рақамли бозорларда рақобатни ҳимоя қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш.

Рақамли бозор иштирокчилари томонидан рақобат қонунчилиги талабларини тезкор ва самарали бажарилишини таъминлайдиган RegTech (тартибга солиш технологиялари) концепциясига асосланган рақамли платформани яратиш.

2022 йил

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

IX. Монополияга қарши орган фаолиятини очиқлигини таъминлаш ва жамиятда рақобат маданиятини ва рақобатга қарши хатти-ҳаракатларга қарши муросасизликни шакллантириш

40.

Республикада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларга жамоатчилик ташкилотларини, эксперт ва бизнес-ҳамжамиятларни кенг жалб қилиш.

1. «Рақобат 4.0.» мунозаралар майдончасини янада ривожлантириш.

2. Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Экспертлар кенгашини тузиш.

2020 — 2022 йиллар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

41.

Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш.

1. Тадбиркорлик субъектлари учун бозор кўникмаларини ривожлантириш ҳамда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига бағишланган ўқув курсларини ташкил этиш.

2. Рақобатни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида нодавлат ташкилотларини яратиш (тузиш, ташкил қилиш).

2020 — 2024 йилларда

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

42.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш ва улар бўйича тегишли чораларни кўришда тезкорликни таъминлаш мақсадида ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш.

Монополияга қарши тартибга солиш бўйича ягона ахборот тизимини яратиш ва уни ҳудудий органлар, барча давлат органларининг ахборот-маълумот тизимларига уланишини таъминлаш.

2020 — 2022 йилларда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

43.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Илғор хорижий амалиёт асосида Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти самарадорлигини асосий кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов)

44.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини рақобат сиёсати ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларидан хабардорлиги ва кўникмаларини янада ошириш.

Давлат бошқаруви академиясининг ўқув дастурларида рақобат сиёсати бўйича махсус курсларни жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

Давлат бошқаруви академияси
(Х. Азизов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

X. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кадрлар салоҳиятини тизимли ошириб бориш

45.

Монополияга қарши тартибга солиш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратиш.

1. Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларининг магистратура йўналишларида монополияга қарши тартибга солиш ва рақобат ҳуқуқи йўналишлари бўйича махсус курслар ташкил этиш.

2020 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий органлари ходимлари учун рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўллашга бағишланган доимий ўқув курсларини ташкил этиш.

2020 йил декабрь

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора тадбирлар номи

Бажариш муддати

Амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

1.

«Тартибга солиш гильотинаси» усулидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказилишини мувофиқлаштириш (кейинги ўринларда хатлов) бўйича давлат органини белгилаш, уни ўтказиш режаси — «Йўл харитаси»ни тайёрлаш, хатловдан ўтказилаётган ҳужжатлар рўйхатини тузиш учун идоралараро комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларини тайинлаш.

2020 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Касимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ялпи хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳузурида хатловдан ўтказиш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш.

2020 йил

октябрь

Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш.
Амалий чора-тадбирлар режаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

3.

Тадбиркорлик субъектларини «Тартибга солиш гильотинаси» жараёнига жалб этиш, асосий манфаатдор тарафлар билан маслаҳатлар ўтказиш, жамоатчилик билан ишлаш режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
сентябрь-октябрь

Ташкилий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Хатловдан ўтказиш бўйича қўлланмани, электрон саволномани ишлаб чиқиш.

2020 йил

ноябрь

Қўлланма ва раҳбарлик

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Хорижий экспертларни жалб қилиш, лойиҳа офиси ва идоралараро комиссияси ходимларини хатловдан ўтказиш тажрибасига эга бўлган хорижий мамлакатларга танишув ташрифини ташкил этиш.

2020 йил

ноябрь — 2021 йил январь

Амалий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

6.

«Тартибга солиш гильотинаси» жараёни учун ягона веб-сайтни ташкил этиш.

2021 йил

январь

Амалий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

7.

Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун «тартибга солиш гильотинаси» усули бўйича махсус тренинглар ташкил этиш.

2020 йил

октябрь — декабрь

Ташкилий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

8.

«Тартибга солиш гильотинаси» дастурининг моҳияти ва мақсадлари тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, шу жумладан семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, йўриқнома ва қўлланмалар ва бошқа таҳлилий материалларни нашр этиш.

2020 йил

ноябрь — 2021 йил январь

Ташкилий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

9.

Хатловдан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил

январь

Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

10.

Вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатларини рақобат ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини хатловдан ўтказиш ҳамда уларни бекор қилиш, қайта кўриб чиқиш ёки сақлаб қолиш бўйича аниқ асосланган таклифларни лойиҳа офисига киритиш.

2021 йил

январь-февраль

Таҳлилий материаллар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

11.

Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатларининг шакллантирилган рўйхатларини рақобат ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини хусусий бизнес вакиллари ва мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда пухта экспертизадан ўтказиш.

2021 йил

февраль — апрель

Экспертиза хулосаси
ва ҳисобот

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

12.

Вазирлик ва идоралар билан экспертиза хулосалари бўйича муҳокамаларни ўтказиш ва қайта кўриб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг якуний рўйхатини шакллантириш ҳамда вазирликларнинг шикоят ва апелляциялари бўйича муҳокамаларни режалаштириш.

2021 йил

апрель

Экспертиза хулосаси
ва ҳисобот

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

13.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўпламини ишлаб чиқиш ва унинг рақобатга, бизнесга ва давлат бюджетига таъсирини баҳолаш.

2021 йил

апрель — июль

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

14.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўпламини тасдиқлаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базасига киритиш.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилмаган қонун ҳужжатларни автоматик равишда ўз кучини йўқотган деб топиш тартибини жорий этиш.

2021 йил

август-сентябрь

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ҳукуматининг қарорлари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилгача бўлган даврда ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тармоқ

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

Электр энергияси ишлаб чиқариш

Энергетика вазирлиги

2.

Нефтгаз саноати

3.

Темир йўл транспорти

Транспорт вазирлиги

4.

Ҳаво транспорти

5.

Автомобиль транспорти

6.

Автомобиль йўлларини қуриш

7.

Қурилиш

Қурилиш вазирлиги

8.

Лойиҳалаштириш хизматлари

9.

Мобиль алоқа хизматлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Интернет хизматлари

11.

Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

12.

Ўлчов ишларини олиб бориш ва топосъёмка хизматлари

13.

Сертификация ва метрология

«Ўзстандарт» агентлиги

14.

Автомобиль саноати

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

15.

Электротехника

16.

Металлургия

17.

Озиқ-овқат ва ёғ-мой саноати

18.

Қурилиш материаллари

19.

Кимё саноати

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 06/20/6019/1040-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)