04.05.2017 йилдаги ПҚ-2953-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хива шаҳри ва бутун Хоразм ҳудуди ҳақли равишда ЮНЕСКО ва жаҳон тадқиқотлар ҳамжамияти томонидан инсоният тамаддуни пайдо бўлган макон, энг қадимги тарихий-маданий марказлар қаторида тан олинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм ўзининг ноёб меъморий обидалари билан машҳур. Айниқса, Хива шаҳрининг «очиқ осмон остидаги музей» сифатидаги хусусияти, шунингдек, Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган 250 та меъморий, тарихий, маданий ва санъат обидалари диққатга сазовордир. Инсониятнинг бебаҳо мероси — Хива шаҳрининг қадимий қисми — «Ичан қалъа» ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистоннинг миллий туризм салоҳиятини комплекс тарғиб қилиш доирасида ҳар йили Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм-маърифий салоҳиятини етакчи хорижий оммавий ахборот воситаларида, жумладан ВВС, NHK, Euronews, Discovery Network International ва бошқа телеканаллар тармоқларида мақсадли реклама ва тарғиб қилиш бўйича мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек замонавий туризм инфратузилмасини барпо этиш, туристларга қулай шарт-шароитлар яратишда туризм соҳасидаги ваколатли бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда Хоразм вилоятидаги 22 та туризм фаолияти субъектлари ва 52 та меҳмонхоналар ҳам шуғулланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, тан олиш керакки, жорий босқичда ҳудуднинг мавжуд туризм салоҳияти етарли даражада самарали фойдаланилмасдан қолмоқда. Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг янгиланган, замонавий қиёфасини яратиш, шаҳар ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, Европа, Осий ва МДҲ мамлакатларидан ташриф буюриши кўпайиб бораётган туристлар оқимига кенг хизматлар тури ва юқори сифатли хизматлар таклиф эта оладиган туризм фаолияти субъектлари, замонавий меҳмонхоналар сонини кўпайтириш, хорижий оммавий ахборот воситалари ва туропериторлари вакилларига мақсадли таништирув турларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган чораларни давом эттириш, шунингдек туризм соҳасида кадрлар тайёрлашда замонавий ёндашув талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ривожлантириш ва ошириш, Хива шаҳрининг ноёб тарихий-маданий ва меъморий обидалари, шу жумладан очиқ осмон остидаги «Ичан қалъа» қалъа шаҳарча-музейи ҳудудидаги ёдгорликлар билан туристларни кенг таништириш мақсадида энг қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш, ҳудудларнинг замонавий туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва кўрсатилаётган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари сифатини такомиллаштириш, ички туризмни фаоллаштириш, туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадлари ўсишини рағбатлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2017 — 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича Дастурнинг самарали амалга оширилиши таьминлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туристларни доимий равишда қабул қилиш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналиши бўйича туризм марказларини уловчи темир йўл қурилиши ва Хива шаҳрида замонавий вокзал бунёд этилиши, Европа, Осиё ва МДҲ мамлакатларидан чартер қатновларини ташкил этиш, Италия, Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан Урганч шаҳри аэропортига доимий қатновлар сонини кўпайтириш, Урганч-Хива йўналишидаги алоҳида объектларда юқори қулайликка эга бўлган туризм тоифасидаги автобуслар билан қатновларни жорий этиш орқали Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туристлар оқимини кўпайтиришга ва уларнинг ҳудудда бўлиш муддатларини узайтиришга имкон берувчи тақдим этилаётган хизматлар сифатини ва туризм йўналишларини такомиллаштириш. шу жумладан Амударё дарёсининг қирғоқ ҳудудларида экзотик туризмнинг янги турларини ташкил этиш. Хазорасп қалъаси негизида 600 ўринли очиқ амфитеатр, ҳунармандлар растаси ва дўконларни қамраб олувчи шарқий бозор қурилиши асосида туризм комплексини ташкил этиш, «Ичан қалъа» комплексининг Карвонсарой негизида замонавий меҳмонхона ва кўнгилочар комплексини қуриш, Хива шаҳридаги туризм намойиши объектларида ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси ва миллий анъаналарини намойишини таъминловчи маданий, кўнгилочар ва миллий спорт тадбирларини ўтказиш жорий этилишини назарда тутувчи хизматларни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилоятининг туризм салоҳияти ва Хива шаҳрининг брендини инсоният тамаддунининг қадимий тарихий-маданий марказларидан бири сифатида МДҲ мамлакатларининг марказий телерадиоканалларида ҳамда етакчи хорижий телеканалларда, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг реклама кампаниясини ўтказиш, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва туроператорлар учун таништирув турларини ташкил этиш, шунингдек «Хоразм маданияти куни», «Хоразм воҳасининг халқ рақслари», «Хоразм қовуни» каби турли мавзулардаги фестиваллар ўтказиш, Пахлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар меҳмонлари иштирокида кураш, самбо ва дзюдо спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ташкил этиш орқали тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий ва миллий валютани қабул қилиш бўйича банкоматлар ва терминаллар тармоғини кенгайтириш ва доимий фаолият юритувчи комшекс кўнгилочар дастурларини яратиш, туристларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашни кўзда тутган ҳолда сифатли туризм хизматларини кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Урганч ва Хива шаҳарларидаги касб-ҳунар коллежлари, Урганч давлат. университетида меҳмонхона ва туроператорлик фаолиятида инглиз тили саводхонлигига эга мутахассисларни тайёрловчи қисқа муддатли курслар ташкил этиш орқали туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш. қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. ушбу жараёнга Франция, Испания, Туркия ва бошқа туризм саноати ривожланган мамлакатларининг ихтисосли таълим муассасалари етакчи маслаҳатчилари ва мутахассисларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда туризм хизматлари экспорти ҳажмини 2,3 баробар, туристлар сонини эса 2,1 баробарга ошишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2017 — 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури ижроси юзасидан назоратни таъминлаш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гypyҳ (Р.С. Азимов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурга киритилган чора-тадбирларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилсин ва мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурга киритилган чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида хорижий инвестициялар, донор мамлакатларнинг кредит ва грант маблағлари ҳамда халқаро молия институтларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ишчи гуруҳнинг асосланган таклифлари асосида, Дастур параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Хива шаҳрини лойиҳалаштиришнинг батафсил режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этсин. Бунда шаҳар ва «Ичан қалъа» ҳудудининг ташқи ва ички қисмларини жаҳон талабларига мос, замонавий туризм марказига айлантириш мақсадида комплекс реставрация ва тиклаш ишларини амалга оширишни, шунингдек Дастурга киритилган бошқа чора-тадбирларни бажаришни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (Б.И. Закиров) Хоразм вилоятининг алоҳида қўриқланадиган тарихий-маданий ҳудудлари — Хива шаҳрининг «Ичан қалъа» қалъа шаҳарчаси ва унинг қўриқланма ҳудудларида, унинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ноёб объект эканлигини ҳисобга олиб қурилиш, таъмирлаш-тиклаш ва бошқа ишларни амалга оширишда Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини ҳимоя қилиш Конвенцияси (Париж, 1972 й.) нормалари ҳамда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси Марказининг тавсияларига мувофиқ минимал аралашув юзасидан зарур чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда — уч ой муддатда Хоразм вилоятининг тарихий-маданий мерос объектларини хатловдан ўтказсин ҳамда 2017 — 2021 йилларда Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг тарихий-маданий мерос объектлари ҳолатини яхшилаш, реставрация қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Дастурга киритилган тадбирлар доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатьий риоя этган ҳолда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда — ноқонуний қурилиш ҳамда ажратилган ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хива шаҳрининг брендини ишлаб чиқиш, 2017 — 2021 йиллар мобайнида хусусан, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ҳамда МДҲ давлатларида кенг реклама кампанияларини, шу жумладан энг оммабоп хорижий ахборот воситаларида, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида ҳам ташкил этган ҳолда Хива шаҳри ва Хоразм вилоятига туристлар оқимини ошириш бўйича зарур амалий-ташкилий чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Лойиҳа ташаббускорлари ва тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, банк кредитлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредит ва грант маблағлари, ҳомийлик хайриялари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ушбу қарорда назарда тутилган ва Дастурга киритилган чора-тадбирларни амалга оширишда молиялаштириш манбалари этиб белгиланснн.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 2017 — 2021 йиллар даврида Дастурга киритилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Дастурга киритилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни Ишчи гуруҳга ҳар чоракда тақдим этиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 4 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2953-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2953-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш муддатлари

Ҳисоб-китоб қиймати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ХИВА ШАҲРИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналиши бўйлаб асосий туристик марказларини боғловчи темир йўл линияси ҳамда Хива шаҳрида замонавий вокзал қуриш.

2017-2018 йиллар

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

2.

Хива шаҳрига чет эллик туристларни жалб қилиш учун Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан чартер рейсларини ташкил қилиш, шунингдек, Урганч шаҳрига Италия, Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан мунтазам рейслар сонини кўпайтириш.

2017 — 2021йиллар

-

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Самарқанд-Урганч, Бухоро-Урганч, Фарғона-Урганч йўналишлари бўйлаб янги ички авиарейслар очиш масаласини ишлаб чиқиш ва тегишли таклифлар киритиш.

2017 йил август

-

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Урганч ва Хива шаҳарларига уюшган туристик гуруҳлар учун туристик ташкилотларга 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда темир йўл чипталарига чегирмалар тизимини жорий этиш.

2017 йил июндан бошлаб

-

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Уюшган туристик гуруҳларга Урганч ва Хива шаҳарларига авиарейслар учун туристик ташкилотларга мослашувчан чегирмалар тизимини тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш.

2017 йил июнь

-

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Хива шаҳрида Урганч-Хива йўналиши бўйлаб бир вақтда 15 та микроавтобус, 4 та троллейбус ва 20 та енгил автомашиналар тўхташи учун охирги бекат сифатида махсус автотураргоҳ ташкил қилиш.

2018 йил сентябрь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, лойиҳа ташаббус?орлари, тижорат банклари

7.

Урганч-Хива йўналиши бўйлаб жойлашган объектларда транспорт хизматларини кўрсатувчи махсус транспорт ташкилотини ташкил этиш, унда:

Урганч-Хива йўналишида алоҳида объектлар бўйича йўлга қўйган ҳолда 10 та янги туристик классидаги автобуслар, шу жумладан 4 та икки қаватли автобусларни сотиб олиш;

«Дишан қалъа» ва «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхона (кейинги ўринларда — «Ичан қалъа» мажмуаси) бўйича экскурсиялар ташкил этиш учун 4 та электрмобиллар харид қилиш;

Автотранспорт воситаларини техник хизмат кўрсатиш пунктини яратишни назарда тутиш.

2018 йил май

2 211,0 млн сўм

Тижорат банклари кредитлари

Хоразм вилояти ва Урганч тумани ҳокимлиги,
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

8.

Туристик кўргазма объектларига олиб борадиган умумий узунлиги 8,9 км бўлган йўлларни қуриш ва капитал таъмирлашни таъминлаш, шу жумладан:

3,0 км ички хўжалик йўлларини (4р 158 Урганч-Хива йўлининг 23,5 километрдаги «Гоук-кўл» кўлининг атрофи);

0,5 км ички хўжалик йўлларини (4р 164 Хонқа-Янгиариқ-Чирчиқ-Хива йўлининг 22 километрдаги «Шайх Мухтор Валий» мажмуасига кириш йўли);

0,5 км ички хўжалик йўлларини (4р 265 Хива Компрессор йўлининг 6,0 километрдаги «Боғи шамол» объектига кириш йўли);

«Ичан қалъа» мажмуасининг ташқи периметри бўйлаб автомобиль йўлининг 4,9 км.ни суғориш, ташқи ёритиш, пиёдалар ўтиш жойлари ва кўкаламзорлаштиришни ишларини таъминлаш.

2017 — 2019 йиллар

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Республика йўл жамғармаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Республика йўл жамғармаси,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

9.

Сув сифатини халқаро стандартлар даражасида таъминлайдиган замонавий тозалаш иншоотларини қурган ҳолда Урганч ва Хива шаҳарларида ичимлик сувини тозалаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида таклифлар киритиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2017 йил сентябрь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари, ХМИ грантлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

10.

2017 — 2021 йиллар мобайнида туризм хизматлари экспортини 2,3 бараварга (ҳажмини 131,4 миллион долларга етказган ҳолда), шунингдек,ҳ туристлар сонини — 2,1 баравар (129,7 минг киши)гаоширишни таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

-

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
вазирлик ва идоралар

II. ТУРИСТИК МАРШРУТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

11.

Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналиши бўйича МДҲ мамлакатлари туристларини йил бўйи жалб қилиш ишларини фаоллаштириш, бундатранспорт туридан қатъий назар маршрутлар йўналишлари бўйича чипталарни сотиб олишда имтиёзлар бериш.

2017 йил июндан бошлаб

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

12.

Хива туманида экзотик туризмнинг янги турларини ташкиллаштиришда туристик субъектларига кўмаклашиш: туяда сайр қилиш, ?ўл зоналарига сайёҳат қилиш, кўлларда балиқ овлаш, табиат қўйнида дам олиш ва бошқалар.

доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
туристик фаолият субъектлари

13.

Туристик мавсумда Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» мажмуаси ва бошқа туристик кўргазма объектларида маданий-кўнгилочар тадбирларни (миллий рақслар, фольклор ва эстрада гуруҳларининг концерт чиқишлари, ўзбек халқининг урф-одатлари ва анъаналари ҳақида театрлаштирилган тарихий томошалар ва фильмлар намойиши, миллий либослар намойиши, миллий спорт ўйинларини ўтказиш, тунги экскурсиялар, табиат қўйнида кечки овқатларни ўтказиш) ташкил қилиш.

доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Спорт давлат қўмитаси,
Милиий телерадиокомпанияси

14.

Хива шаҳри ва қадимий Хоразм бренди остида сувенир маҳсулотлари ва махсус ўралган қадоқларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича корхона ташкил этиш тўғрисида таклифларш киритиш, бунда сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишгабанк кредитларини тақдим этиш.

2017 йил август

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги, тижорат банклари

15.

Туристик мавсум сусайган даврда ешлар учун экскурсиялар, иш берувчи ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан жамоавий шартномалар ва битимлар асосида турли ташкилот ходимлари ва кексалар учун экскурсиялар ташкил этиш орқали Хива шаҳрида ички туримзни ривожлантириш.

июль-август,
ноябрь — февраль,

2017 — 2021 йиллар

-

Ижрочилар ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,
«Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси,
Олий таълим вазирлиги,
Халқ таълим вазирлиги,

«Камолот» ЁИҲ,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

16.

Умумий овқатланиш корхоналарида фойдаланиладиган маҳсулотлар ва озиқ-овқат технологиялари сифати устидан назоратни таъминлаш ва кучайтириш.

доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

17.

Урганч-Хива йўли бўйлаб маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи билан туристларни таништириш учун туристик маршрутларни ташкил қилиш, шу жумладан:

трассанинг 11 км да Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги намунавий уйлари;

трассанинг 18 км да «Худойберган-ота» фермер хўжалиги негизидаги боғдорчилиги;

трассанинг 20 км да кулолчилик ва темирчилик устахонаси мисолида.

2018 йил август

160,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
туристик фаолият субъектлари,
«Ҳунарманд» уюшмаси

18.

Ҳазорасп туманидаги «Ҳазорасп қалъа» қалъаси негизида қуйидагиларни ўз ичига олган туризм мажмуасини ташкил қилиш:

қалъанинг ташқи девор ёнида 600 ўринли очиқ амфитеатр қуриш ва мажмуа атрофини айланиб чиқиш учун йўловчилар маршрутини ташкил қилиш;

умумий овқатланиш корхоналари, ҳунармандлар расталари ва дўконлар ташкил этган ҳолда анъанавий шарқ бозорини қуриш;

қалъа девори ёнидан оқадиган канал ва мавжуд кўлни ободонлаштириш.

2019 йил март

3 000,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари

19.

«Ичан қалъа» мажмуасининг Карвонсарой негизида замонавий меҳмонхона ва кўнгилочар комплексини ташкил этиш учун белгиланган тартибда хорижий инвесторларни жалб этишни таъминлаш, бунда архитектурага аралашишни минимал даражага келтириш бўйича зарур чораларни кўриш.

2018 йил сентябрь

Хорижий инвесторлар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,

«Давархитекқурилиш»қўмитаси

20.

Ҳунармандлар дўконлари, умумий овқатланиш корхоналари, дўконлар ва бошқа зарур инфратузилмаларни ташкил этган ҳолда туристларнинг Шовот туманидаги «Юсуф Ҳамадоний» мақбарасини зиёрат қилиш учун шароитлар яратиш.

2018 йил май

1 100,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,
Дин ишлари қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси

21.

Шовот туманидаги «Катқалъа» қалъаси ҳудуди бўйлаб пиёда маршрутини ташкиллаштириш, қалъа атрофидаги очиқ дренаж тизимларини ободонлаштириш ва ҳолатини яхшилаш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва дўконлар ташкил қилиш.

2018 йил апрель

300,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, туристик фаолият субъектлари

22.

Хива шаҳри Мустақиллик кўчасида 80 ва 120 ўринли иккита ресторан қуриш.

2018 йил сентябрь

1 800,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Давархитекқурилиш» қўмитаси,
тижорат банклари

23.

Боғот-Урганч йўналишида жойлашадиган 20 ўринли йўл бўйи мотелини барпо қилиш.

2018 йил сентябрь

350,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Хоразм вилояти ва Боғот тумани ҳокимликлари,
тижорат банклари

24.

Хива шаҳрида туристлар оқимига мўлжалланган замонавий 3 ва 4 юлдузли меҳмонхоналар, дўконлар, ресторанлар, кафе ва бошқа инфратузилма объектларини жойлаштириган ҳолда тўртта кўча барпо қилиш.

2019 йил март

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Давархитекқурилиш» қўмитаси,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

25.

«Ичан қалъа» мажмуасига асосий кириш йўлини очиш учун «Полвон дарвоза» дарвозаси ҳудудини ободонлаштириш, бунда тугатиладиган пахта пунктини ўрнига Хива шаҳри яқинидаги бозорни қайта жойлаштиришни таъминлаш ва пахта пункти ҳудудини тозалаш, кириш йўлларини очиш, автомашиналар тўхташ жойлари ва бошқа инфратузилмаларни яратиш чораларини кўриш.

2018 йил сентябрь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, «Давархитекқурилиш» қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

26.

Хива шаҳрида туристлар учун кечки бўш вақтларинимароқли ўтиши учун боулинг клублари, караоке барлар, қаҳвахоналар, Европа, Хитой, Япония, Корея ошхонаси ресторанлари ва бошқа иншоотларни очиш.

2017 — 2021

йиллар

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
тадбиркорлик субъектлари

27.

Давлат солиқ қўмитаси вилоят бошқармасининг собиқ биносидан меҳмонхона сифатида фойдаланиш учун қайта таъмирлаш бўйича таклифлар киритиш.

2017 йил сентябрь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, тижорат банклари,
тадбиркорлик субъектлари

28.

Хайрия жамғармалари ҳисобидан 2017-2018 йилларда Фарғона водийси ва бошқа ҳудудларнинг умумий ўрта мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасаси талабалари, шунингдек, ёши улуғ кексаларни Хива шаҳри бўйлаб айлантиришни ташкил этиш ва уларни Поп-Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива ягона маршрути бўйича меҳмонхоналарга жойлаштириш.

2017-2018

йиллар

-

Хайрия жамғармалари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълим вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
«Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, вазирлик ва идоралар

29.

«Шовот» назорат-ўтиш пунктида туристлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари, санитария-гигиена пунктлари, дам олиш хоналари, автотранспорт тўхташ жойлари, дўконлар барпо этиш.

2018 йил август

500,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ва Шовот тумани ҳокимликлари, тижорат банклари

30.

Янгибозор ва Урганч туманларининг Амударё қирғоғи ҳудудида экотуризм объектларини яратиш, уларни туристик йўналишларига киритиш.

2018 йил июнь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти, Янгибозор ва Урганч туманлари ҳокимликлари,

Экология давлат қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
тижорат банклари,
тадбиркорлик субъектлари

III. ҲУДУДНИНГ ТУРИСТЛИК САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ

31.

Хорижий телеканалларда, шу жумладан Россиянинг марказий телеканалларида Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини кенг реклама кампаниясини ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти ва Хива шаҳри тўғрисида видеороликлар ишлаш.

2018 йил январь

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ,
Миллий телерадиокомпания, Хоразм вилояти ҳокимлиги

32.

Хива шаҳри ва Хоразм вилояти брендларини янада оммалаштириш чораларини амалга ошириш, бунда Хоразм вилоятининг рамзи туширилган реклама футб?лкалари ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда тақинчоқлар ишлаб чиқариш, миллий буюмлар ва сувенирлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2017 йил сентябрдан бошлабдоимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси,
«Хива сополи» МЧЖ

33.

«Хоразм маданият кунлари»,»Хоразм воҳасининг миллий рақслари» фестиваллари, қўғирчоқ фестивали, Хоразм қовунлари фестивали ва бошқа фестивалларни ташкил этиш, унда республика ҳудудларидан, шунингдек, хорижий давлатлардан меҳмонларни таклиф этиш.

Ҳар йили

тасдиқланган график асосида

-

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, ТИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

34.

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган кураш, самбо ва дзюдо бўйича ҳар йили ўтказиладиган халқаро мусобақаларни ташкил этиш ва мусобақа доирасида Хоразм Маъмун академияси биносида семинар-тренингларни ўтказиш.

Ҳар йили августда

-

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Давлат спорт қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

35.

Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойлари тўғрисида батафсил маълумотни оммабоп электрон хариталарга жойлаштириш, минтақанинг туристик салоҳиятини оммабоп ижтимоий тармоқларда ҳамда бутунжаҳон Интернет тармоғида мартабасини ошириш.

2017 йил август

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

36.

Хива шаҳрида математикасоҳасидаги сўнгги ютуқлар ва тенденцияларни муҳокама қилиш учун икки йилда бир марта жаҳоннингетакчи олимлари ва Ўзбекистон олимлари иштирокида математика бўйича халқаро конференция ўтказиш, ушбу йўналишдаги энг яхши илмий иши учун белгиланган тартибда келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бериладиган Ал-Хоразмий номидаги мукофотни топшириш бўйича таклифлар киритиш.

2017 йил сентябрь

-

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Фанлар академияси,

Халқ таълим вазирлиги

37.

Хориж мамлакатларидаги халқаро туристик кўргазма ва ярмаркалардаги «Ўзбекистон» ягона миллий стендида Хоразм вилояти усталари ва ҳунармандлари, туристлик ташкилотлари ҳамда меҳмонхоналарининг фаол иштирок этиши.

2017 йил июндан бошлаб, доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ, Хоразм вилояти ҳокимлиги, туристик фаолият субъектлари

38.

Хорижий оммавий ахборот воситалари ва чет эл туроператорлари вакиллари учун минтақада вақти-вақти билан ахборот саёҳатларини ташкил этиш.

2017 йил майдан бошлаб, доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

39.

«Uzbekistan.travel» порталида Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда тақдим этиш.

2017 йил июндан бошлаб, доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

40.

БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО)ва бошқа салоҳиятлихалқаро ҳамкорлар билан Хива шаҳрида Ипа? йўли йўналиши бўйича туристлар ташриф буюрадиган энг машҳуржойларидан бири сифатида шаҳарни намойиш этувчи халқаро тадбир ўтказиш масаласини биргаликда ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрь

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

41.

Ҳар йили ўтказиладиган халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларида, хусусан Ўзбекистон халқаро туристик кўргазмаси ва Тошкент халқаро туристик ярмаркасида минтақанинг туристик салоҳияти кенг намойиш этиш.

апрель, май, йиллик асосида

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
туристик фаолият субъектлари

42.

Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳамда хорижий давлатларнинг йирик туроператорларини жалб қилиш орқали Хоразм вилоятида туристик ташкилотлар яратиш.

2017 — 2021

йиллар

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ,
туристик фаолият субъектлари

IV. ТУРИСТЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ЁНДОШ ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

43.

«Ота дарвоза»дарвозаси атрофида ягона меҳмонхона-кўнгилочар комплексинияратиш масаласини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ҳамда экскурсиявийдам олиш ва кўнгилочар дастурларни намойиш этувчи («Ичан қалъа» мажмуаси фонида лазер шоуси, томошалар кўрсатиш ва концерт дастурлари) 500 ўринга мўлжалланганамфитеатр қуриш.

2018 йил август

1 500,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тошшаҳарнур» ДУК

44.

Самарқанддаги «Регистон» мажмуаси мисолида Хива шаҳрига қўшимча туристик маршрутлар ташкил қилиш мақсадида «Ичан қалъа» мажмуасининг тарихий объектлари атрофида лазер шоуси ва ҳудудни замонавий ёритиш тизимларини ташкиллаштириш.

2018 йил август

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тошшаҳарнур» ДУК

45.

Урганч шаҳрининг Халқаро аэропортидаги ахборот киоскларининг узлуксиз ишлаши ва Урганч шаҳрининг темир йўл вокзалидагиахборот киоски ишини ташкил этиш орқали туристларгазарур маълумотлар олишларини таъминлаш.

доимий равишда

Ижрочилар маблағлари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,
туристик фаолият субъектлари

46.

«Нуруллабой» комплекси ҳовлисида бадиий галерея, Қабулларуйи, амфитеатр, ҳунармандлар маркази, миллий услубдаги ресторан ташкил этган ҳолда туристик кўргазмаси объектларини яратиш.

2018 йил сентябрь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий банки, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси

47.

Ғовук кўли атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва миллий либослар намойиши, ўйинлар ва рақслар, миллий таомлар ва бошқа концерт дастурларини ташкиллаштиришни назарда тутувчи истироҳат боғини яратиш ҳамда экологик турлар ташкил этиш.

2018 йил

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет ва ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

48.

Хива туманининг марказий қисмини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек муқобил энергия манбаларини жорий этиш.

доимий равишда

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ,
«Ўзтрансгаз» АК

49.

«Ичан қалъа»мажмуаси атрофида ер ости дренажларини тиклаш, шу жумладан тўртта дренажни капитал таъмирлаш.

2018 йил октябрь

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар ваОролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

«Давархитекқурилиш» қўмитаси,

Маданият вазирлиги

50.

Урганч ва Хива шаҳарларида вабошқа туманмарказларида замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган санитария-гигиена пунктларини қурган ҳолда ҳудудни санитария тозалаш тизимини ташкил этиш, шунингдек термитлар билан курашиш.

2017-2018 йиллар

лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари,

«Давархитекқурилиш» қўмитаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

52.

Туристлар жойлашган жойларда Wi-Fiзоналарини яратиш.

2017 йил декабрь

-

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

53.

«Ичан қалъа» мажмуасига кириш жойида чет эллик туристлар учун хорижий ва миллий валютани қабул қилувчи банкомат ва терминаллар ўрнатиш (Visa Card, Master Card, American Express, China Union Payва бошқалар).

2017 йил август

65,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказий банк,
Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
тижорат банклари,
«Ҳунарманд» уюшмаси

54.

«Ичан қалъа» мажмуаси ҳудудида тиббиёт пункти ва дорихона фаолиятини ташкил этиш.

2017 йил сентябрь

100,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

55.

Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг асосий туристик жойларига олиб борувчи йўлларда инглиз ва рус тилларида йўл кўрсатиш ва маълумот белгиларини ўрнатиш.

2017 йил сентябрь

140,0 млн сўм

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ИИВ, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

56.

«Ёшлар кўли» комплекси ва «Ичан қалъа» мажмуаси ташқарисида велосипедлар, роликлар ва сегвей (segvay)ларнинг ижара пунктлари ва махсус йўлаклар яратиш.

2018 йил март

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги,
«Камолот» ЁИҲ,
тадбиркорлик субъектлари

V. ТУРИЗМ СОҲАСИДА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

57.

Урганч давлат университетининг туризм ва иқтисодиёт факультети негизида чет тилларни биладиган экскурсия етакчисини профессионал тайёрлаш марказини ташкил этиш.

2017 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Урганч давлат университети

58.

Хорижий мутахассисларни қисқа муддатли курсларда дарс бериш учун жалб қилиш ҳисобига Урганч ва Хива шаҳарларидаги касб-ҳунар коллежларида ва Урганч давлат университетида чет тиллари, меҳмонхона ва туропеаторлик фаолияти бўйича мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш, шунингдек, Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун туризм саноати ривожланган Франция, Испания, Туркия ва бошқа мамлакатлардан етакчи маслаҳатчиларни жалб қилиш.

2017 йил июлдан бошлаб доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари,

ХМИ грантлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

59.

Урганч давлат университети Туризм ва иқтисодиёт факультетининг юқори илмий натижаларга эга бўлган талабалари томонидан хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган таълим муассасаларида стажировка ўташига кўмаклашиш, шунингдек Урганч давлат университетига туризм соҳасидаги хорижий мутахассислар ва экспертларни ишлаш учун жалб этиш.

2017 йил сентябрдан бошлаб

-

Ижрочилар маблағлари,

ХМИ грантлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТИВ,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Урганч давлат университети

60.

«Туризм соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича республика маркази» ДУК Хоразм филиали негизида туризм ташкилотлари мутахассислари ва гид-экскурсоводларни хорижий тилларга, шу жумладан корейс, япон тилларига, шунингдек меҳмонхона ва туроператорлик фаолиятига ўқитишни ташкил этиш.

2017 йил майдан бошлаб доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

61.

Урганч давлат университетида корейс ва хитой тилларидан гид-таржимонлар тайёрлаш бўйича курслар ташкил қилиш.

2017 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

-

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Урганч давлат университети

62.

Хоразм вилоятинда Туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2017 йил июнь

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хива шаҳри ҳокимлиги,
тижорат банклари

63.

Аҳоли ва туристлар ўртасида махсус ютуқли лотерея ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

2017 йил июнь

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Жами:

11 226,0

млн сўм

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳисоб-китоб қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига кўра аниқлаштирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор ва дастурларнинг бажарилишини назорат ва мониторинг қилинишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2953-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури ижроси юзасидан назоратни таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Р.С. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

А.К. Шарапов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

П.Р. Бобожонов

Хоразм вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

М.М. Муратов

маданият вазири

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.А. Вахабов

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

А.Х. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Р.А. Гулямов

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

лавозими бўйича

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

лавозими бўйича

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Б.М. Мирусманов

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.А. Юлдашев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

С.С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Е.Э. Турсунов

молия вазирининг ўринбосари

Р.М. Эргашев

ички ишлар вазирининг ўринбосари

Н.Ж. Бакиров

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

В.В. Исмаилов

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи

Х.М. Мирзахидов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

К.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

В.Н. Тян

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

А.С. Шукуров

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

А.Э. Шайхов

Савдо-саноат палатаси раиси

М.К. Сапаев

Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ масъул котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.