Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартириш иловага мувофиқ киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 декабрь,
ПФ-5889-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 декабрдаги ПФ-5889-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1-илованинг рус тилидаги матнида:
«Сектор развития агропромышленного комплекса 3» блокидан кейин «Сектор международного экономического сотрудничества 3» блоки билан тўлдирилсин;
изоҳдаги «372» рақами «375» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 06/20/5889/0986-сон)