ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН МАРКАЗИЙ БАНКДА МАЖБУРИЙ ЗАХИРАЛАРНИ ДЕПОНЕНТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 январда 1444-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/8-сонли «Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2004, 09.09.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 28-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил макроиқтисодий кўрсаткичларининг асосий параметрлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 15 декабрдаги 547-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг янги таҳрири иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 2005 йил 1 февралдан амалга киритилсин.
3. Мазкур қарор амалга киритилган кундан эътиборан Марказий банк Бошқарувининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин:
«Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2000 йил 25 мартдаги 5/21-сонли қарор (2000 йил 20 апрель, рўйхат рақами 921);
«Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2002 йил 14 сентябрдаги 21-А/1-сонли қарор (2002 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 921-1);
«Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2004 йил 27 ноябрдаги 25/2-сонли қарор.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 31 декабрь,
28/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 27-модда, 28-29-сон, 217-модда, 37-38-сон, 289-модда)