Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2018 09.09.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2004
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 09.09.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2004
Дата вступления в силу
09.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИДА ДЕПОЗИТГА ЎТКАЗИЛАДИГАН МАЖБУРИЙ РЕЗЕРВЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2004]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/7-сонли «Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2004-2, 25.04.2018 й.) асосан 2018 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 343-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2004 йил 31 декабрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1444, 2005 йил 18 январь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 27-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захиралар фондига депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 2005 йил 20 августдаги 18/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1444-2, 2005 йил 17 сентябрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 289-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир ой ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 15 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23/8-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/8-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 343-модда) мувофиқ тижорат банклари (кейинги ўринларда — банклар) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида (кейинги ўринларда — Марказий банк) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча банкларга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий резервлар — банклар томонидан Марказий банкдаги ҳисобвараққа мажбурий тартибда миллий ва хорижий валютада депозитга ўтказилган пул маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резерв шакллантириладиган мажбуриятлар — банкларнинг ушбу Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган, мажбурий резервлар ҳисоб-китобига киритилган миллий ва (ёки) хорижий валюталардаги мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий резервлар нормативи — Марказий банк томонидан банкнинг резерв шакллантириладиган мажбуриятларига нисбатан фоиз ҳисобида ўрнатиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоб даври — биринчи куни сешанбадан бошланиб, охирги куни душанбада тугайдиган ўн тўрт календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни ҳисоблаш даври;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сақлаш даври — биринчи куни пайшанбадан бошланиб, охирги куни чоршанбада тугайдиган ўн тўрт календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни сақлаш даври.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мажбурий резервлар нормативи Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўрнатилади ва резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жисмоний шахслар ва бошқа банкларнинг депозитлари резерв шакллантириладиган мажбуриятлар таркибига киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мажбурий резервлар бўйича банкларга фоизлар тўлаш ҳақидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан республика иқтисодиётидаги жорий ҳолат, банк тизими ликвидлиги ҳолати ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Банкнинг бошқа давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган бўлинмаларининг мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш ушбу давлатлар қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий резервлар миқдори ҳисобланаётганда тегишли баланс ҳисобварақларидаги банкнинг хорижий давлатдаги филиали ёки шуъбасига оид маблағлар қолдиқлари чегириб ташланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хорижий валютада жалб қилинган маблағлардан ҳисобланган мажбурий резервларни депозитга ўтказиш, миллий валютада ёки хорижий валютада (ҳисобот кунидаги Марказий банк томонидан хорижий валютанинг сўмга нисбатан белгиланган алмашув курси бўйича) амалга оширилади. Хорижий валютада маблағларни мажбурий резервларга депозитга ўтказиш АҚШ доллари, евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония иенасида амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк, зарурат туғилганда, Марказий банкнинг рухсати билан мажбурий резервларни сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланаётган миллий валютани хорижий валютага, хорижий валютани миллий валютага, алмаштириш кунидаги Марказий банк курси бўйича эквивалент суммада алмаштириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Мажбурий резервларни ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳар бир ҳисоб-китоб даврининг тугаши билан банклар ушбу Низомнинг 2-иловасига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори ҳисоб-китоби) мувофиқ шаклда Низомнинг 3-иловасидаги услубий кўрсатмалар асосида Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдорини ҳисоблашни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори мажбурий резервлар нормативини резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резерв шакллантириладиган миллий ёки хорижий валютадаги мажбуриятларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Байрам ва дам олиш кунлари учун ушбу байрам ва дам олиш кунларидан олдинги охирги иш кунининг резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг баланс қолдиқлари олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мажбурий резервлар ҳисоб-китобини Марказий банкка тақдим қилиш ва қўшимча равишда мажбурий резервлар ҳисобварағига депозитга ўтказиш лозим бўлган суммаларни ўтказиш банклар томонидан ҳисоб-китоб даври тугаган кундан кейинги уч иш куни мобайнида амалга оширилади ва ушбу ўтказилган суммадаги резерв маблағлари сақлаш даврида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мажбурий резервларга ортиқча маблағлар ўтказилганлиги ҳолати юзага келганда, мажбурий резервлар ҳисоби тақдим этилгандан кейин, ҳисоб-китоб тақдим этилган кунни ҳисобга олмаганда, икки иш куни мобайнида ортиқча маблағ Марказий банк томонидан банкка қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби тижорат банклари томонидан Марказий банкка электрон почта орқали йўлланиши шарт. Ҳисоб-китоб банкнинг раҳбари ва бош бухгалтери (ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар) томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Банклар томонидан мажбурий резервларга депозитлар уларнинг 10309 — «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи»дан Марказий банкда 21312 — «Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи»га мемориал ордер билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дт 10309‎ —‎ «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захира ҳисобварағи»‎
Кт 21312 ‎ «Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи».‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Банкларнинг 10309 — «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захира ҳисобварағи» баланс ҳисобварағи қолдиғи Марказий банкдаги 21312 — «Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи»даги маблағлар қолдиғига тенг бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Банклар томонидан резерв талаблари бажарилиши устидан Марказий банк назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Банклар томонидан резерв талаблари бажарилишининг тўғрилиги улар томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби ва банкнинг баланс ҳисоботи асосида текширилади. Мазкур ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги Марказий банк томонидан банклар фаолиятини текшириш вақтида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Банк томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган мажбурий резерв талаблари бажарилмаган тақдирда Марказий банк «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ ўтказиб берилмаган маблағ суммасини ҳамда ўтказиб берилмаган суммадан қайта молиялаш ставкасининг икки баравари миқдорида жарима сўзсиз тартибда ундириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Марказий банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия қайтариб олинган тақдирда Марказий банк 3 кунлик муддатда тугатиш комиссиясининг сўровномасига асосан банк мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун аввал депозитга ўтказилган маблағларни тугатиш комиссияси ҳисобварағига қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида резерв шакллантириладиган мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Баланс

ҳисобварағи

рақами

Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар номлари

1.

20203

Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

2.

20204

Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

3.

20205

Бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

4.

20207

Республика йўл жамғармасининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

5.

20208

Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

6.

20210

Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

7.

20212

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

8.

20214

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

9.

20216

Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

10.

20218

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

11.

20296

Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

12.

20403

Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари

13.

20404

Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари

14.

20405

Бюджетдан ташқари фондларнинг жамғарма депозитлари

15.

20408

Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозитлари

16.

20410

Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг жамғарма депозитлари

17.

20412

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари

18.

20414

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жамғарма депозитлари

19.

20416

Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг жамғарма депозитлари

20.

20418

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозитлари

21.

20496

Бошқа мижозларнинг жамғарма депозитлари

22.

20603

Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари

23.

20604

Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари

24.

20605

Бюджетдан ташқари фондларнинг муддатли депозитлари

25.

20608

Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозитлари

26.

20610

Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг муддатли депозитлари

27.

20612

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг муддатли депозитлари

28.

20614

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг муддатли депозитлари

29.

20616

Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг муддатли депозитлари

30.

20618

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозитлари

31

20696

Бошқа мижозларнинг муддатли депозитлари

32.

21202

Бошқарув (менежер) чеклари

33.

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари — жамғарма — мақсадли

34.

22606

Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари

35.

22608

Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари

36.

22610

«OʼZBEKISTON POCНTASI» АJ нинг таркибий бўлинмалари томонидан тўланадиган пенсия ва нафақалар

37.

22612

«OʼZBEKISTON POCНTASI» АJ нинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна

38.

22619

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар

39.

22620

Корпоратив пластик карточкалар бўйича мажбуриятлар

40.

22622

Юридик шахсларнинг ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлари

41.

22624

Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари

42.

22626

Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари

43.

22630

Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари

44.

22696

Бошқа депозит мажбуриятлари

45.

23404

Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари

46.

23424

Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш

47.

23426

Маҳаллий бюджет маблағлари — туман/шаҳар

48.

23430

Маҳаллий бюджет маблағлари — вилоят

49.

23432

Маҳаллий бюджет маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси

50.

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

51.

29842

Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари

52.

29846

Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари

53.

29896

Бошқа мажбуриятлар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 декабрдаги 45/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2004-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 634-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҲИСОБ-КИТОБИ

__________ банки бўйича 20__ й. «____» ______ дан «____» ________ гача бўлган давр учун

‎‎минг сўмда

Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар Баланс ҳисобварақлари Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача миқдори Мажбурий резервлар нормативи, фоизларда Депозитга ўтказиладиган маблағлар миқдори
миллий валютада‎ хорижий валютада‎
А‎ Б‎ В‎ Г‎ Д‎ Е‎
1.‎ Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар‎ 20200 минус 20202, 20206
2.‎ Жамғарма депозитлар ‎ 20400 минус 20402, 20406‎
3.‎ Муддатли депозитлар‎ 20600 минус 20602, 20606, жадвалнинг 4 ва 5-қатори
4.‎ Юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари 20600 (минус 20602, 20606) ҳисобварақнинг тегишли қисми‎
5.‎ Юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари ‎ 20600 (минус 20602, 20606) ҳисобварақнинг тегишли қисми‎
6.‎ Бошқариш (менеджерлик) чеклари‎ 21202‎
7.‎ Мижозларнинг бошқа депозитлари 22600 минус 22602, 22614, 22616, 22617, 22618, 22628
8.‎ Республикага бўйсунувчи бюджет ташкилотларининг маблағлари‎ 23404‎
9.‎ Маҳаллий бюджетдан молиялаштириш‎ 23424‎
10.‎ Маҳаллий бюджет маблағлари — туман/шаҳар‎ 23426‎
11.‎ Маҳаллий бюджет маблағлари — вилоят‎ 23430‎
12.‎ Маҳаллий бюджет маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси‎ 23432‎
13.‎ Мижозлар билан ҳисоб-китоблар ‎ 29801‎
14.‎ Депозит мажбуриятлари — ҳаракатсиз ‎ 29842‎
15.‎ Бошқа кредитлар — талаб қилинмаган қолдиқлар‎ 29846‎
16.‎ Бошқа мажбуриятлар 29896‎
17.‎ Резерв шакллантириладиган мажбуриятларга тааллуқли сатрлар жами ‎
18.‎ Нақд пул захираси‎ 10102‎
19.‎ Бошқа активлар (Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган мижозларнинг маблағлари)‎ 19997‎
20.‎ Сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланиши лозим бўлган жами маблағлар ‎
21.‎ Ҳисобот санасида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар ‎ 10309‎
22.‎ Мажбурий резервлар ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар‎

‎‎‎Банк раҳбари:
Бош бухгалтер:
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 декабрдаги 45/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2004-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 634-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мажбурий резервларга депозитга ўтказиладиган маблағлар ҳисоб-китоби» жадвалини (ушбу Низомга 2-илова) тўлдириш бўйича услубий кўрсатмалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий кўрсатмалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китоб электрон почта орқали берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадвал катаклари бўш қолдирилмаслиги керак. Агар ахборот бўлмаса ноль кўрсатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ўртача икки ҳафталик баланс маълумотлари акс эттирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(В) Устун — Миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Г) Устун — Хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Д) Устун — Мажбурий резервлар нормативи. Бу устунда миллий ва хорижий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативи фоизларда кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Е) Устун — Депозитга ўтказиладиган маблағлар суммаси. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Е) Устун = (В) Устун + (Г) Устун / 100 х (Д) Устун
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-Сатр. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар. Бу сатрда 20202 ва 20206 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-Сатр. Жамғарма депозитлар. Бу сатрда 20402 ва 20406 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-Сатр. Муддатли депозитлар. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари ҳамда жадвалнинг 4 ва 5-сатрлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-Сатр. Юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-Сатр. Юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-Сатр. Бошқариш (менеджерлик) чеклари. Бу сатрда 21202 ҳисобварағи бўйича баланс қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-Сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22614, 22616, 22617, 22618 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
(3-илованинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 декабрдаги 45/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2004-1, 26.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 634-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-Сатр. Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари. Бу сатрда 23404 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-Сатр. Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетдан молиялаштириш. Бу сатрда 23424 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-Сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари — туман/шаҳар. Бу сатрда 23426 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-Сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари — вилоят. Бу сатрда 23430 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-Сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси. Бу сатрда 23432 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-Сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-Сатр. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари — Бу сатрда 29842 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-Сатр. Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-Сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-Сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларга тааллуқли сатрларнинг жами. Бу сатрда 1 — 16 сатрларнинг (Е) устунидаги маблағларнинг жами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-Сатр. Нақд пул захираси. Бу сатрда 10102 баланс ҳисобварағининг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-Сатр. Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган мижозларнинг маблағлари. Ушбу сатрнинг (В) устунида ҳисоб-китоб даврида 19997 баланс ҳисобварағи орқали Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган маблағлар суммаси, (Е) устунида (В) устуни кўрсаткичининг мажбурий резерв нормативи кўрсаткичига кўпайтмасидан ҳосил бўлган сумма кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-сатр. Сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланиши лозим бўлган жами маблағлар. Бу сатр қуйидаги формула орқали ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-Сатр = 17-Сатр (Е) устуни минус 18-Сатр (В) устуни ва 19-Сатр (Е) устуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-Сатр. Ҳисобот даврининг охирги санасида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар. Бу сатрда 10309 баланс ҳисобварағидаги қолдиқ кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-Сатр. Мажбурий резервлар ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу сатр қуйидаги формула орқали ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-Сатр = 20-Сатр (Е) устуни минус 21-Сатр (Е) устуни
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 37-сон, 412-модда; 2014 й., 52-сон, 634-модда)