Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 май,
315-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 315-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):
а) 2-бандда:
иккинчи хатбошидаги «76» рақами» «42» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «16» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «8» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-банди 2-кичик бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «76» рақами «42» рақами билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «16» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/315/0642-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)