Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Фармойиши
1. Орол денгизининг транзит зонаси қисмига тегишли архив материалларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ 2019 йил 10 — 14 декабрь кунлари Геленжик шаҳрига (Россия Федерацияси) юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хизмат сафари билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2-иловага мувофиқ маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўрсатилган маблағлар белгиланган тартибда чет эл валютасига айирбошланишини ва берилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 май,
263-Ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 263-Ф-сон фармойишига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2019 йил 10 — 14 декабр кунлари Геленжик шаҳрига (Россия Федерацияси) хизмат сафарига юборилган Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг таркиби
|
1. |
Л.А. Евдокимов |
— |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бошқарма бошлиғи |
|
2. |
А.А. Рустамов |
— |
«Минерал ресурслар институти» Давлат корхонасининг тижоратлаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича директор ўринбосари |
|
3. |
О.А. Йўлдошев |
— |
«Ўзбекгеофизика» ациядорлик жамиятининг бош геофизиги |
|
4. |
М.Г. Юлдашева |
— |
«Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институти» акциядорлик жамиятининг Устюрт региони бўйича лаборатория мудири |
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 263-Ф-сон фармойишига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
2019 йил 10 — 14 декабр кунлари Геленжик шаҳрига (Россия Федерацияси) хизмат сафарига юборилган Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг ҳақикий харажатларини қоплаш
СМЕТАСИ
|
Харажатлар тури |
Сони |
|
| |||
|
Киши |
Кун |
Норма |
Пул бирлиги |
СУММА | ||
|
Кунлик харажатлар |
1 |
5 |
25,00 |
АҚШ долл. |
125,00 |
АҚШ долл. |
|
Яшаш харажатлар |
1 |
5 |
56,40 |
АҚШ долл. |
282,00 |
АҚШ долл. |
|
Танспорт харажатлари | ||||||
|
Тошкент-Краснодар-Тошкент |
1 |
4 366 392,00 |
сўм |
4 366 392,00 |
сўм | |
|
Жами харажатлар: |
|
|
|
|
407,00 |
АҚШ долл.* |
|
|
|
|
|
4 366 392,00 |
сўм | |
* Маблағлар Марказий банк томонидан хорижий валютанинг шу кундаги сўмга нисбатан қийматига кўра валютада нақд ажратилади.
Изоҳ. А. Рустамов, О. Йўлдошев ва М. Юлдашеваларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлари тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2020 й., 09/20/263-Ф/0637-сон)