ИЛОВА
|
Т/р |
I. Алоҳида бўлинмалар орқали фаолиятини амалга ошираётган чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар |
|
1. |
Ҳисобга қўйиш учун: мазкур Рўйхатнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза; таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда); чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистон Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори; ваколатли шахснинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси; ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси. |
|
2. |
Ҳисобдан чиқариш учун: мазкур Рўйхатнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза; чет эл юридик шахси ваколатли органининг алоҳида бўлинмани тугатиш тўғрисидаги қарори нусхаси ёки ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси; фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари. |
|
II. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар | |
|
3. |
Ҳисобга қўйиш учун: мазкур Рўйхатнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза; таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржима қилинган нусхаси, бунда ҳужжатнинг нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси талаб этилмайди. |
|
4. |
Ҳисобдан чиқариш учун мазкур Рўйхатнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза. |
1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА