Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш (277,5 млн доллар)

1.

«Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» ва «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича ИТБнинг тежалган маблағлари ҳисобидан Зангиота туманидаги 10 минг ўринли янги клиникани жиҳозлаш.

Қиймати — 17,16 млн доллар.

1. ИТБ билан тиббий ускуналар ва жиҳозларни етказиб бериш шартномасига қўшимча битимни келишиш.

2. Етказиб берувчи билан шартномага қўшимча битимни имзолаш.

3. ИТБга шартнома бўйича маблағларни тўлаш тўғрисида сўров юбориш.

4. ИТБ томонидан тўловнинг тўланиши.

5. Ускуналарни етказиб бериш.

2020 йил 24 апрель

2020 йил 24 апрель


2020 йил 24 апрель


Шартномага мувофиқ

2020 йил апрель-май

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев),
Молия вазирлиги (Шарахметов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

2.

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар клиникаси ва Юқоричирчиқ туманидаги карантин зонасининг қурилиш ва жиҳозлаш, шунингдек, Чилонзор туманидаги болалар шифохонаси ва перинатал марказини жиҳозлаш ишларини ИТБнинг «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» ва «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳалари бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан якунлаш.

Қиймати — 46 млн доллар.

1. ИТБ билан қурилиш ишлари ҳажми ва талаб этиладиган жиҳозларни келишиш.

2. ИТБ билан клиникалар қуриш ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозлар етказиб бериш шартномаларини келишиш.

3. Пудратчилар ва етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномаларни ИТБ билан келишиш.

4.Қарз битимларига ўзгартиришлар киритиш.

5. ИТБга шартнома бўйича маблағларни тўлаш тўғрисида сўров юбориш.

6. ИТБ томонидан тўловнинг тўланиши.

2020 йил 24 апрель


2020 йил 30 апрель



2020 йил 5 май



2020 йил 10 май


2020 йил 13 май


Шартномага мувофиқ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),
Молия вазирлиги (Шарахметов)

3.

ОТБнинг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан 1800та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш.

Қиймати — 22,32 млн доллар.

1.Ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ва тиббий буюмлар етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш.

2. Ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш.

2020 йил 24 апрель



2020 йил май — август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев)

4.

Жаҳон банкининг «Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан 506 та ўпкани сунъий вентиляциялаш, 40та кўчма рентген аппаратлари, тестлар ўтказиш учун ПЦР-аппаратлар ва тиббий буюмлар сотиб олиш.

Қиймати — 7,55 млн доллар.

Имзоланган шартномага мувофиқ етказиб беришни ташкил этиш.

2020 йил май — август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

5.

Соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан (ОИИБ) 100 млн долларгача миқдорда маблағлар жалб қилиш.

1. Концепция ва молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда сўровномани Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.

2. ОИИБга расмий сўров юбориш.

3. Лойиҳа ва қарз ҳужжатларини келишиш.

4. Қарз музокараларини ўтказиш.

5. Тендер тартиб-таомилларини эълон қилиш.

6. Лойиҳа ТИАсини ишлаб чиқиш ва экспертиза органлари билан келишиш.

7. Лойиҳанинг ОИИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

8. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

9. ОИИБ билан қарз битимини имзолаш.

2020 йил 28 апрель



2020 йил 30 апрель


2020 йил 17 июль


2020 йил 17 август

2020 йил 20 август


2020 йил 31 август


Келишувга кўра


2020 йил 15 сентябрь


2020 йил 25 сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Молия вазирлиги (Шарахметов)

6.

Жаҳон банкининг 95,0 млн доллар миқдоридаги янги қарзини жалб қилиш, улардан:

34,5 млн доллар — соғлиқни сақлаш тизими учун;

60,5 млн доллар — Давлат бюджетининг ижтимоий харажатларини молиялаштириш учун.

1. Қарз музокараларини ўтказиш.

2. Жаҳон банки томонидан маъқулланиши.

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Қарз битимини имзолаш.

2020 йил 24 апрель

2020 йил 30 апрель


2020 йил 7 майга қадар



2020 йил 20 майга қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Шарахметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

7.

«Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг 50 млн долларгача маблағини соғлиқни сақлаш тизими мақсадларига жалб қилиш.

1. Концепция ва молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда сўровномани Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
га тақдим этиш.

2. ЕИБга расмий сўров юбориш.

3. Лойиҳанинг ЕИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

4. ЕИБ ва Молия вазирлиги ўртасидаги Лойиҳа бўйича ҳадли битимга ўзгартиришлар киритиш.

5. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

6. Тендер тартиб-таомилларининг бошланиши.

7. ЕИБ томонидан ишлатилган маблағларнинг тўлдирилиши.

2020 йил 15 май



2020 йил 20 май


Келишувга кўра


2020 йил 25 май



2020 йил 29 май



2020 йил 22 июнь


2020 йил 25 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев), УЖКХКВ (Солиев),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

8.

Республика санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш мақсадларига ОТБнинг 100 млн доллар миқдоридаги кредитини жалб қилиш.

1. ОТБга узоқ муддатли имтиёзли кредит тақдим қилиш сўровини юбориш.

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва ОТБ билан келишиш.

3. Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

4. Қарз музокараларини ўтказиш.

5. Лойиҳанинг ОТБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

6. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

7. ОТБ билан қарз битимини имзолаш.

8. Ускуналар сотиб олишни ташкил қилиш.

9. Молиялаштириш ва ускуналарни етказиб бериш.

2020 йил 25 апрель


2020 йил 30 апрель


2020 йил 30 май

2020 йил 15 июнь

Келишувга кўра


2020 йил июль-август




2020 йил июль-август


2020 йил 1 июль


2020 йил июль — сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев)

II. Тадбиркорлик ва банк тизимини қўллаб-қувватлаш (700 млн доллар)

9.

Давлат кафолатисиз ЕТТБнинг 220 млн доллар миқдоридаги кредит линиялари ва савдо молиялаштиришини Ўзмиллийбанк (70млн), Асакабанк (60млн), Ўзсаноатқурилишбанк (60млн)
ва Ипотекабанкка (30млн) жалб қилиш.

1. ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

2. Тижорат банклари ва ЕТТБ ўртасида қарз битимларининг имзоланиши.

3. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.

2020 йил 1 май


2020 йил 10 май


2020 йил 1 июнга қадар

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Асакабанк (Сайдуллаев), Ўзсаноатқурилиш банк (Аннакличев), Ипотекабанк (Атабаев)

10.

Экспортёрлар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида ОИИБнинг 200 млн долларгача миқдордаги кредит линиясини жалб қилиш.

1. Кредит шартларини келишиш.

2. Қарз битимларини келишиш.

3. ОИИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.

4. Қарз битимининг имзоланиши.

5. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.

2020 йил 1 май

2020 йил 15 май

2020 йил 30 май


2020 йил 10 июнь


2020 йил 30 июнь

Вазирлар Маҳкамаси (Умурзоқов),
Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев)

11.

Мева-сабзавот секторидаги корхоналарни молиялаштириш мақсадида ЖАЙКАнинг 200,0 млн долларгача миқдорда қўшимча кредит линиясини жалб қилиш (Япония ҳукумати томонидан маъқулланиши лозим).

1. ЖАЙКАга расмий сўров юбориш.

2. Лойиҳа ва юридик ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш.

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Иштирок этувчи тижорат банклари билан субқарз битимларини имзолаш ва кредит линиясини ўзлаштиришни бошлаш.

2020 йил 28 апрель

2020 йил 20 июль


2020 йил 27 июль



2020 йил 30 июль


2020 йил 20 август

Вазирлар Маҳкамаси (Умурзоқов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов),

Молия вазирлиги (Исаков),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)

12.

Экспортёрлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига кредит линиялари учун «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг 80 млн доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилиш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ЕИБга расмий сўров юбориш.

2. Лойиҳанинг ЕИБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланиши.

3. ЕИБ ва Молия вазирлиги ўртасида Лойиҳа бўйича ҳадли битимга ўзгартиришлар киритиш.

4. ЕИБ билан ҳадли битимга киритилган ўзгартиришларни имзолаш.

5. Иштирок этувчи тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш бўйича битим тузиш.

6. Ишлатилган маблағларнинг ЕИБ томонидан тўлдирилиши.

2020 йил 28 апрель



Келишувга кўра


2020 йил 20 май



2020 йил 22 июнь


2020 йил 25 июнь



2020 йил 25 декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Молия вазирлиги (Исаков), Микрокредитбанк (Бутаев), Ўзсаноатқурилиш

банк (Аннакличев), Ҳамкорбанк (Хасанов), Қишлоқ қурилиш банк (Муратов)

III. Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш (1,7 млрд доллар, 150 млн евро),
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ресурс базасини шакллантириш ва Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш

13.

Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида Жаҳон банкидан 200 млн доллар миқдорида қарз жалб қилиш.

1. Қарз музокараларини ўтказиш.

2. Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши учун лойиҳани киритиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил 30 апрель

Келишувга кўра

2020 йил 20 май

2020 йил 25 май


2020 йил 29 май

Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов)

14.

Иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банкининг (3-транш)(500 млн доллар) ва ЖАЙКАнинг (300 млн доллар, Япония ҳукумати томонидан тасдиқланиши лозим) қарз маблағларини жалб қилиш.

1. Жаҳон банки ва ЖАЙКА билан биргаликда иқтисодий ислоҳотлар матрицаси (индикаторлари)ни тайёрлаш.

2. Иқтисодий ислоҳотлар матрицасида кўзда тутилган дастлабки чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Лойиҳани Жаҳон банки ва ЖАЙКА Директорлар кенгашига маъқуллаш учун киритиш.

4. Қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисида Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш.

5. Қарз битимини имзолаш.

6. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил апрель — июль



2020 йил май — октябрь


2020 йил июль-август



2020 йил 20 август


2020 йил сентябрь

2020 йил октябрь — декабрь

Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов), вазирлик ва идоралар

15.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун ОТБдан 500 млн доллар миқдорида бюджетни қўллаб-қувватлаш қарз маблағларини жалб қилиш.

1. Қарз музокараларини ўтказиш.

2. Лойиҳани ОТБ Директорлар кенгашига маъқуллаш учун киритиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил апрель-май

Келишувга кўра


2020 йил июнь


2020 йил 20 июль

2020 йил июль-август

Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун ОТБ (200 млн доллар) ва Франция тараққиёт агентлигининг (150 млн евро) бюджетни қўллаб-қувватлаш қарз маблағларини жалб қилиш.

1. ОТБ ва Франция тараққиёт агентлиги билан биргаликда энергетика ислоҳотлари матрицаси (индикаторлари)ни тайёрлаш.

2. Энергетика ислоҳотлари матрицасида кўзда тутилган дастлабки чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Лойиҳани ОТБ ва Франция тараққиёт агентлиги Директорлар кенгашига келишиш учун киритиш.

4. Қарз маблағларини жалб қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

5. Қарз битимини имзолаш.

6. Қарз маблағларини ўзлаштириш.

2020 йил апрель-май



2020 йил май — ноябрь




Келишувга кўра



2020 йил 20 август



2020 йил 25 сентябрь

2020 йил ноябрь-декабрь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Молия вазирлиги (Ишметов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги(Норкулов),
Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Коммунал ва энергетика корхоналарини бир маромда ишлашини таъминлаш (300 млн доллар)

17.

Республика бўйлаб инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун, шу жумладан ЭИЗнинг коммунал ва энергетика тармоқларига уланишини сифатли таъминлаш мақсадида ОИИБнинг 200 млн долларгача миқдордаги маблағларини жалб қилиш.

1. Лойиҳа концепциясини шакллантириш.

2. ОИИБга расмий сўров юбориш.

3. Лойиҳа қарз ҳужжатларини келишиш.

4.Тендер тартиб-таомилларини бошлаш.

5. Лойиҳа бўйича ОИИБ Директорлар кенгашининг розилигини олиш.

6. Қарз маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

7. ОИИБ билан қарз битимини имзолаш.

2020 йил 30 апрель


2020 йил 5 май

2020 йил 15 июль

2020 йил 15 июль

2020 йил 15 июль


2020 йил 3 август



2020 йил 10 август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Исаков), УЖКХКВ (Солиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

18.

Коммунал ва энергетика корхоналарининг айланма маблағларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЕТТБнинг 100,0 млн долларгача миқдордаги маблағларини жалб қилиш.

1. Ҳукуматнинг маблағларни жалб қилиш тўғрисидаги расмий аризасини йўллаш.

2. Қарз музокараларини ўтказиш.

3. Қарз маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

4. Қарз битимини имзолаш.

5. Молиялаштиришни очиш
ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.

2020 йил 28 апрель


2020 йил май-июнь

2020 йил 22 июнь



2020 йил 10 июль


2020 йил 21 сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Исаков), УЖКХКВ (Солиев)

V. Грантлар (30,6 млн доллар)

19.

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукуматининг 9,7 млн доллар миқдоридаги грант маблағларини ўзлаштириш.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида болалар клиникасини қуриш лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини якунлаш.

2020 йил 1 май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев)

20.

Европа Иттифоқининг 3,2 млн доллар миқдорида грант маблағларини ўзлаштириш.

1. Грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тиббий ускуналар ва буюмлар рўйхатини келишиш.

2. Харид тартиб-таомилларни ташкил этиш.

3. Грант маблағларини бошқаришда иштирок этадиган миллий жамоат ташкилотларини аниқлаш.

4. Грант маблағларини бошқариш ва уларни ўзлаштириш бўйича шартномалар тузиш.

2020 йил 25 апрель



2020 йил 25 апрель



2020 йил 30 апрель



2020 йил май — сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(Вафаев), Маҳалла
ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Баситханова)

21.

Корея Ҳукуматининг 250 минг доллар миқдоридаги грант маблағларини ўзлаштириш.

1. Грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тиббий буюмлар рўйхатини келишиш.

2. Харидларни ташкил этиш.

2020 йил 30 апрель



2020 йил 10 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

22.

Халқаро ташкилотларнинг жами 17,2 млн доллар миқдоридаги қўшимча грантларини жалб қилиш.

1. Донор ташкилотлар билан грант шартномалари ва ҳужжатларини имзолаш.

2. Грант маблағларини ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш.

2020 йил 1 июнга қадар


Ўзлаштирилишига қараб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

1.

С. Умурзоқов

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, гуруҳ раҳбари

2.

А. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

3.

Ш. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари

4.

О. Исаков

молия вазири ўринбосари

5.

Ш. Шарахметов

молия вазири ўринбосари

6.

Б. Юсупалиев

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори

7.

И. Норкулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

8.

А. Мирсоатов

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси

9.

С. Аннакличев

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқарув раиси

10.

Н. Сайдуллаев

«Асака» АТБ бошқарув раиси

11.

Ш. Атабаев

«Ипотека-банк» АТИБ бошқарув раиси

12.

Ш. Абидов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

13.

Ж. Турғунов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси