Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 10.07.1992 йилдаги 319-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.1992 йилдаги 319-сон
Дата вступления в силу
10.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 10.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА БЮДЖЕТДАГИ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ оширилган миқдорларда ўз вақтида иш ҳақи тўлашни таъминласинлар. Бунда ходимларнинг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг 25 фоизи бюджетдаги муассасалар ва ташкилотларнинг смета бўйича умумий харажатларини қисқартириш ҳисобига қидириб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олий ўқув юртлари талабаларига, аспирантларга, докторантларга, техникумларнинг ҳамда кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмаган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига стипендиялар иловага мувофиқ белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиёзли овқатланиш учун ойлик қўшимча тўловларнинг амалдаги миқдорлари ҳамда талабалар ошхоналари ва тамаддихоналаридаги тушликлар қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги бир ҳафта муддат ичида олий ўқув юртларининг талабаларига ҳамда техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ходимларни рағбатлантиришни ва меҳнатга ундашни таъминловчи ҳамда ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқитувчилари, тарбиячилари, муаллимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва врачларнинг иш ҳақини 1,8 баравар, бюджетдаги муассаса ва ташкилотлар бошқа ходимларининг иш ҳақини эса 1,5 баравар оширишни назарда тутувчи тариф ставкалари ва маошларнинг янги миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими, Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг 1 июлигача пенсияга чиққан пенсионерларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш учун тузатиш киритиш коэффициентларини 1992 йил 15 августгача ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ва бошқа тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонида белгиланган оширилган миқдорларда пенсия тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўла ва ўз вақтида тушишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва хўжаликлар белгиланган иш ҳақининг энг оз миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақини янада ўстиришни таъминловчи чораларни амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими 1992 йилнинг иккинчи ярми учун бюджетларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган иш ҳақи, стипендиялар ва пенсияларни ошириш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун халқ хўжалиги барча тармоқлари ходимларининг касб-малака гуруҳларини қамраб олувчи ягона тариф сеткаси асосида меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан 1992 йил 1 сентябргача таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 10 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
319-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари талабалари ва ўқувчиларига бериладиган стипендиялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИҚДОРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари

Ойига сўм ҳисобида


‎Олий ўқув юртларида

Ўзлаштирувчи талабаларга 595‎

‎шулардан:

фақат яхши, шунингдек фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга 660
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга 740
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга 790
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 905
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1035
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга 495
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 560
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 640
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга 885
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 970
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1035
Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига 390
Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга 785
шулардан:
фақат яхши шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 865
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 945‎
Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга (СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21с-сон буйруқлари)


‎740

шулардан:

фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 840
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 945‎
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга 1035
Номли стипендиялар:
В. И. Ленин номли ва Карл Маркс номли стипендиялар 1035
Ҳукумат қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар 990
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар 945
айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун илмий кенгаш қарори бўйича белгиланадиган у шахсий стипендиялар ‎ 855‎
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилган ‎
Аспирантлар:‎
Иш стажи 3 йилгача бўлган 1-йилги таҳсил ‎ 910‎
2 ва 3-йилги таҳсил ‎ 970‎
Иш стажи 3 йилдан кўп бўлган: 1-йилги таҳсил ‎ 1030‎
2-йилги таҳсил‎ 1090‎
3-йилги таҳсил‎ 1150‎
Докторантлар‎ 1620‎

‎‎
‎Ўрта махсус ўқув юртларида

Ўзлаштирувчи ўқувчиларга‎ 495‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 540‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 615‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга ‎ 790‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга ‎ 905‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 1035‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида турган ўқувчиларга‎ 390‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга ‎ 450‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 520‎
Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга.‎ 685‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўкийдиган ўқувчиларга ‎ 765‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга ‎ 840‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга ‎ 885‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 970‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1035‎
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга‎ 1035‎
Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга‎ 1035‎
В. И. Ленин номли стипендия олувчиларга‎ 885‎
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилган‎


‎‎‎Ҳунар-техника ўқув юртларида

Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника, билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига ‎ 390‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 450‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган, ўқувчиларга‎ 495‎
Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга‎ 680‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга ‎ 765‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 840‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга‎ 885‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 970‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 1035‎
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан ?рушининг I ва II гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлган ўқувчиларга‎ 450‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 495‎‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 540‎
Олий ўқув юртларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг давлат таъминотида бўлган талабалари, ўқувчилари учун стипендиялар миқдорлари ўзгартирилмайди‎
Кейинги таҳрирга қаранг.