Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ФАРМОЙИШИ
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини янада кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (кейинги ўринларда — Федерация) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун Федерацияга Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100,0 млрд сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Федерация ушбу фармойишга асосан ажратиладиган маблағларни ҳудудларда ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда тасдиқланадиган манзилли чора-тадбирлар дастурларига иловага мувофиқ йўналтирсин ҳамда улардан мақсадли фойдаланишни таъминласин.
3. Федерациянинг хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари доирасида сотиб олинган ёки қурилган уй-жойларни тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш ҳамда мазкур уй-жойларни сотиб олиш ҳуқуқисиз узоқ муддатга (5 йилгача) шартнома асосида текин фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров ҳамда Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 апрель,
189-Ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 189-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
ИЛОВА
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига ажратиладиган маблағларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти
|
Т/Р |
Ҳудудлар номи |
Маблағ миқдори, млн сўмда |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
6 798,8 |
|
2. |
Андижон вилояти |
6 724,4 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
5 675,1 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
13 000,0 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
6 774,2 |
|
6. |
Навоий вилояти |
5 940,8 |
|
7. |
Наманган вилояти |
6 290,3 |
|
8. |
Самарканд вилояти |
10 237,6 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
6 754,7 |
|
10. |
Сирдарё вилояти |
4 196,3 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
7 175,2 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
7 142,3 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
6 705,6 |
|
14. |
Тошкент шаҳри |
6 584,7 |
|
Жами: |
100 000,0 | |
Изоҳ: Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси тасдиқланган манзилли чора-тадбирлар дастурларига мувофиқ маблағлар тақсимотига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари таклифларига асосан ўзгартириш киритишга ҳақли.