Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ФАРМОЙИШИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг академик лицейи моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарбоза кўчаси, 60-уй манзилида жойлашган Тошкент кимё-технология институти (собиқ Тошкент меҳмонхона хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи) биносининг 4 ва 5-қаватларини тегишли жиҳозлари билан биргаликда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг академик лицейига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мазкур фармойишнинг 1-бандида назарда тутилган объектларнинг Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг академик лицейига белгиланган тартибда топширилиши, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг академик лицей эса уларнинг қабул қилиб олинишини таъминласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги 303-Ф-сон фармойишига иловадан 27-позиция чиқариб ташлансин.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 апрель,
185-Ф-сон