04.04.2020 йилдаги ПҚ-4664-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика иқтисодиёти ва аҳолисининг энергия ресурсларига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантириш, нефть-газ корхоналарини молиявий соғломлаштиришни таъминлаш, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва энг яхши хорижий тажриба асосида тармоқда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки экспертларини жалб қилган ҳолда қуйидагиларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча иштирокчиларга тенг кириш имкониятини таъминлаш ва нархни шакллантиришнинг шаффоф механизмларини назарда тутган ҳолда электр энергияси ва табиий газнинг биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорини яратиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) халқаро даражада тан олинган консалтинг ва аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 июлга қадар тегишли идоралар билан биргаликда Нефть-газ тармоғи корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 октябрга қадар нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизими жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2020 йил 1 июнга қадар юқори малакали хорижий экспертлар ва мутахассислар, шу жумладан хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш тўғрисидаги таклифларни, уларни танлаб олиш, қўйиладиган малака талаблари, функционал мажбуриятлар, жалб қилиш муддати ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳажмларини кўрсатган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни мақбуллаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (Р. Давлетов) «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда нефть-газ тармоғидаги фаолият турларини лицензиялашни такомиллаштириш ва соддалаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) устав жамғармасида давлат улушини ошириш ҳисобига қуйидагиларни капитализациялаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» АЖга иловага мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аввал ажратилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредитлари бўйича 2020 йил 1 апрель ҳолатига «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
капитализацияланган маблағларни кейинчалик «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ устав жамғармасини оширишга йўналтирган ҳолда, «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖга «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш учун аввал ажратилган Жамғарма кредитлари бўйича 2020 йил 1 апрель ҳолатига «Ўзкимёсаноат» АЖнинг асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини молиялаштиришни давом эттириш мақсадида Ипак йўли жамғармаси (ХХР) ва хорижий тижорат банкларининг 250 млн АҚШ доллари миқдоридаги, шунингдек, экспорт-кредит агентликлари ҳисобидан 400 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агентлик Жамғарма, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда қўшимча акцияларни жойлаштириш ва кредит шартномаларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришларни киритиш йўли билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ устав жамғармаларида давлат улушини ошириш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мазкур қарорда назарда тутилган қўшимча акцияларни чиқаришнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини молиялаштириш учун жалб қилинадиган 250 млн АҚШ доллари эквивалентидаги кредитлар бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Ипак йўли жамғармаси (ХХР) ва хорижий тижорат банклари олдидаги мажбуриятлари юзасидан давлат кафолатларини белгиланган тартибда бериш ваколати тақдим этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини молиялаштириш учун Ипак йўли жамғармаси (ХХР) ва хорижий тижорат банкларининг кредитлари, шунингдек, экспорт-кредит агентликларининг ёрдами жалб этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, 2020 йил 1 майдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғисини) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ташкилотлари, пахта хом ашёси ва ғалла ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича давлат корхоналарига дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) ўтган чоракдаги биржа савдолари натижаларига кўра шаклланган ўртача биржа нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида, шунингдек, уларга нефтни қайта ишлаш заводларидан нефть маҳсулотларини биржа савдолари орқали харид қилиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда сотилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефтни қайта ишлаш заводлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларининг буюртманомаларига кўра мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган истеъмолчиларга сотилган дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) ҳажми учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан белгиланадиган чегирмани тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2020 йил 1 майдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть маҳсулотлари ва углеводородларни импорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нефть маҳсулотлари ва углеводородларни нефть базаларининг бўш сиғимларида сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар белгиланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар, шу жумладан «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базалари томонидан нефть маҳсулотларини қайта сотиш учун нефтни қайта ишлаш заводларидан биржа савдолари орқали сотиб олиш якуний истеъмолчига сотилганда тўланиши лозим бўлган акциз солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда, ушбу юридик шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган нефть маҳсулотлари ҳажми қисмида акциз солиғи белгиланган тартибда тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий газ қазиб олувчи ташкилотлар томонидан газни қайта ишлаш ва уни утилизация қилиш ташкилотларига сотиладиган табиий газ ҳажми якуний истеъмолчига реализация қилинадиган ҳажм сифатида кўрилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479-сон қарори 2-банди «б» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 4 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4664-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» АЖга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган ҳамда асосий қарз ва фоизлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг устав жамғармасига капитализацияланадиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Лойиҳанинг номланиши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

1.

Сургил конида ободонлаштириш ишларини амалга оширган ҳолда унинг негизида Устюрт газ-кимё комплексини қуриш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1667-сон ва 2013 йил 24 июндаги ПҚ-1987-сон қарорлари

2.

Жанубий Кемачи конини қўшимча жиҳозлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 сентябрдаги 241-сон қарори

3.

Шимолий Шўртан кони ва «Шўртан» бош иншоотида йўлдош газларни утилизация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 16 июндаги ПҚ-2352-сон қарори

4.

«Муборак ГҚЗ» МЧЖда олтингугурт олиш бўйича 3 та қурилманинг сафдан чиқаётган қувватларини компенсациялаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 сентябрдаги ПҚ-2590-сон қарори

5.

«Ўзбекнефтгаз» АЖга геология-қидирув ишлари учун юқори технологик жиҳозларни харид қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарори

6.

«Шўртан ГКК»нинг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 октябрдаги ПҚ-1206-сон ва 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сон қарорлари

7.

Самантепа, Гирсан, Чўлқувар, Қумли, Тойлоқ, Қўшимча ва Чегарақум газ-конденсат конларини жиҳозлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 январдаги 19-3-сон қарори

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2020 й., 06/20/4664/0387-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)