Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ФАРМОЙИШИ
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ошириш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш орқали замонавий тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 3-Ф-сон фармойишига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мазкур фармойиш талабларидан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва «Narimteks» масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2019 йил 7 январда тузилган 138-сон олди-сотди шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бир ой муддатда қўшимча келишув тузилишини таъминласин.
3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликии қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 март,
173-Ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 мартдаги 173-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасииинг 2019 йил 2 январдаги 3-Ф-сон фармойишига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, «Роҳат» МФЙ, Б. Марғилоний кўчаси 440-уйда жойлашган бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда — объект) «Uzwoolentex» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан «ноль» харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи мақуллансин».
2. 2-бандда:
а) биринчи хатбошидаги «Narimteks» масъулияти чекланган жамияти» сўзлари «Uzwoolentex» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«объектга 2022 йил 31 декабрга қадар камида 15 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳисобидан лойиҳанинг 2022 йил 31 декабрга қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш»;
в) тўртинчи хатбошидаги «500» рақами «700» рақами билан алмаштирилсин.
3. 3-бандда:
а) биринчи хатбошидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Фарғона вилояти ҳокимлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган шартларда «Uzwoolentex» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси билан олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини;»;
в) учинчи хатбошидаги «Narimteks» масъулияти чекланган жамиятига» сўзлари «Uzwoolentex» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига» сўзлари билан алмаштирилсин.