17.03.2020 йилдаги ПҚ-4642-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарнинг 70 фоизи, 20 фоизи эса — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига, қолган 10 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига Республикада «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш концепцияси доирасида алоқа каналларини ташкил этиш ва ижарага бериш, мультисервис хизматларни ривожлантириш, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар қўллаш тўғрисида қарорларни Электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказиб беришда почта алоқаси хизматлари харажатларини қоплаш учун (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун, шунингдек божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ахборот тизими

Амалга ошириш босқичлари

Муддати

Ижрочилар

Мақсадли кўрсаткичлар

I. «Электрон соғлиқни сақлаш» комплекс ахборот тизими

1.

Беморларнинг соғлиғи ва уларни барча тиббиёт муассасаларида даволаш учун умумий маълумотларни шакллантириш ва сақлашга мўлжалланган «Ягона электрон тиббий карта» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани синов тариқасида ишга тушириш.

4. Лойиҳани тўлиқ ишга тушириш.

2020 йил май

2020 йил июнь

2021 йил декабрь

2022 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2022 йилга келиб 1 млн дона электрон тиббий карталарни яратиш. Беморларнинг қоғоз тиббий маълумотларини рақамлаштириш ва 2020 — 2022 йиллар мобайнида «Ягона электрон тиббий карта» ахборот тизимига маълумотларни киритиш.

2.

«Электрон поликлиника» намунавий ахборот тизимини ишга тушириш ҳамда қуйидаги имкониятларни яратиш;

шифокорлар иш жадвалини шакллантириш;

тиббий муассасаларнинг жойлашган жойи ва уларнинг иш соатлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

«Шифокор қабулига ёзилиш» электрон хизматини жорий қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан итеграциялаштириш.

2020 йил апрель

2020 йил

май

2020 йил

сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот тизимига қуйидагилар уланади:

15 та ихтисослашган тиббий марказлар;

11 та кўп тармоқли поликлиникалар;

62 та оилавий поликлиникалар.

3.

Туғруқхоналар, ФҲДЁ ва Давлат хизматлари марказлари ўртасида ўзаро электрон маълумот алмашиш ҳамда туғилиш ҳисобини юритишга мўлжалланган «Туғилиш ва ўлим ҳолатларини электрон рўйхатга олиш ягона тизими» ахборот тизими.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан итеграциялаштириш.

2020 йил апрель

2020 йил

май

2020 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Давлат персоналлаштириш маркази

Туғилиш ва ўлим ҳолатларини қайд этишни фақат электрон тарзда амалга ошириш.

4.

«Электрон шифохона» намунавий ахборот тизимини ишга тушириш ҳамда қуйидаги имкониятларни яратиш:

беморларни рўйхатга олиш ва стационарни бошқаришни автоматлаштириш;

молия-хўжалик фаолиятининг электрон ҳисобини юритиш;

ҳисобот шакллари ва статистика юритишни автоматлаштириш ва бошқалар.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграция қилиш.

2020 йил
май

2020 йил

июнь

2020 йил

ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тизимни Тошкент шаҳрида 5 та ихтисослашган тиббий марказларда синов тариқасида жорий этишни ташкил қилиш.

5.

«Ягона тез тиббий ёрдам» ахборот тизимини «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимига интеграция қилиш, жумладан:

«Ягона электрон тиббий карта» ахборот тизими билан интеграциялаштириш;

оператив маълумотларни шакллантириш мақсадида «Рақамли Тошкент» тизимига уланиш.

1. «Рақамли Тошкент» тизими доирасида ахборот алмашинуви бўйича техник регламентни ишлаб чиқиш.

2. «Ягона электрон тиббий карта» ахборот тизими билан интеграциялаш ва «Рақамли Тошкент» тизимига уланиш.

2020 йил июль

2020 йил

сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тез тиббий ёрдам ва ҳокимият вакиллари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйишни ташкил қилиш.

6.

Медикаментоз воситалари билан самарали ва хавфсиз даволанишни ташкил этиш ва шифокорларнинг электрон реестрини шакллантиришга мўлжалланган «Электрон рецепт» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил
май

2020 йил

июль

2020 йил

декабрь

синов натижаларига кўра
2021 йилда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Электрон рецептлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда беморларга ёзиб берилган ва буюрилган дори воситалари бўйича маълумотларни оператив олиш имкониятини яратиш.

7.

Таҳлил, расмлар ва бошқа натижаларнинг ягона электрон реестрини шакллантиришга мўлжалланган «Лаборатория» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил
май

2020 йил

июль

2020 йил

декабрь

синов натижаларига кўра
2021 йилда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тиббий лабораториялар фаолиятининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш.

II. «Таълим» комплекс ахборот тизими

8.

Болаларнинг давомати ва саломатлигини онлайн мониторинг қилиш, шунингдек, онлайн тўлов ва тўлов ҳисоби учун биллинг тизимини жорий этиш бўйича «Болалар боғчаси» намунавий ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил апрель

2020 йил

май

2020 йил

июнь

2020 йил

ноябрь

Мактабгача таълим вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

739 та мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини онлайн тарзда мониторинг қилиш учун уларни «Болалар боғчаси» тизимига улаш.

9.

Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ҳисобга олиш, ўқитувчилар фаолиятига оид статистика ва ҳисоботларни шакллантиришни назарда тутувчи «Электрон кундалик» ягона тизиминижорий этиш.

1. Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш.

2. Лойиҳани «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

3. Қоғоз журнал ва кундаликларни бекор қилиш ва электрон тарзда юритиш.

4. Мобил алоқа операторлари ўзининг абонентлари учун Kundalik.com, uz.khanacademy.uz, uzedu.uz, eduportal.uz ва бошқа Халқ таълими вазирлиги таълим ресурсларидан тарифланмаган тарзда бепул фойдаланишни таъминлаш.

2020 йил апрель

2020 йил

май
2020 йил

сентябрь

2020 йил

декабрь

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Умумтаълим мактабларида 400 мингдан зиёд ўқувчиларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотлар базасини шакллантириш
ва ота-оналар учун электрон хизматларни жорий этиш.

10.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ўқув олимпиадалари ва танловларидаги иштироки бўйича электрон маълумотларни шакллантиришни назарда тутувчи «Олимпиада» ягона ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани ишга тушириш.

2. Тизимга маълумотларни доимий равишда киритиб ва янгилаб бориш.

3. Ўқувчилар орасида лойиҳа бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш.

2020 йил сентябрь

доимий равишда

доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Умумтаълим олимпиадалари ва танловлари бўйича ягона электрон базасини яратиш ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг рейтингини шакллантириш.

12.

Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида масофавий таълим тизими лойиҳасини синов тариқасида амалга ошириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани жорий этиш.

2020 йил апрель

2020 йил

июнь

2020 йил

июль

2020 йил

сентябрь

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳридаги 3 та олий ўқув юртларида масофадан ўқитиш тизимини жорий этиш.

III. «Коммунал» комплекс ахборот тизимлари

13.

Коммунал хизматлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни берувчи ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи «Менинг уйим» ягона ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва ҲУЖМШ фаолиятига синов тариқасида жорий этиш.

4. 2020 — 2022 йилларда лойиҳани тўлиқ амалга ошириш.

2020 йил июнь

2020 йил

сентябрь

2020 йил

ноябрь

синов натижаларига кўра

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимига улаш
ва тўловлар тўғрисида маълумотларни ягона ахборот маконида тақдим этиш, шунингдек, улар бўйича электрон тўловларни амалга ошириш.

14.

Қуйидаги имкониятларни яратувчи «Уй-жой коммунал» намунавий ахборот тизимини жорий этиш:

коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш бўйича электрон ҳужжатни шакллантириш;

ҲУЖМШ ва бошқарув компанияларнинг молия-хўжалик фаолияти ҳолатини онлайн мониторинг қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни ўтказиш ва мавжуд маълумотларни аниқлаш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва ҲУЖМШ фаолиятига синов тариқасида жорий этиш.

4. 2020 — 2022 йилларда лойиҳани тўлиқ амалга ошириш.

2020 йил июнь

2020 йил

сентябрь

2020 йил

ноябрь

синов натижаларига кўра

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

ҲУЖМШларнинг молия-хўжалик фаолиятида ягона ахборот маконини шакллантириш. Аҳолининг ҲУЖМШ томонидан тақдим этадиган коммунал хизматларига тўловларни амалга ошириш бўйича интизомини ошириш.

15.

Иссиқлик энергияси ва иссиқ сув ҳисобини ва назоратини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини «Менинг уйим» ягона ахборот тизимига интеграциялаштириш.

1. Интеграциялашган автоматлаштирилган тизимни яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

3. Лойиҳани иссиқлик станцияларида синов тариқасида амалга ошириш.

4. 2020 — 2024 йилларда лойиҳани тўлиқ амалга ошириш.

2020 йил
май

2020 йил

октябрь

2020 йил

декабрь

синов натижаларига кўра

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
«Тошиссиққуввати» ДУК

Иссиқлик ресурсларидан мақсадли фойдаланишнинг оператив назоратини таъминлаш. Ҳар йилги 3 млн Гкал ҳажмдаги нормативдан ортиқча иссиқлик энергиясини йўқотишларни қисқартириш. Иссиқлик ҳисоблагичларидан ахборотни онлайн режимда автоматлаштирилган тарзда олиш ва қайта ишлаш.

16.

Табиий газ истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини «Менинг уйим» ягона ахборот тизимига интеграциялаштириш.

1. Табиий газ истеъмолчиларига «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш.

2. «Ақлли» ҳисоблагичларни табиий газ истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграциялаштириш.

3. Табиий газ истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини «Менинг уйим» ягона ахборот тизими ва «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил октябрь

2020 йил

ноябрь

2020 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

611 мингта «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатишни ҳамда уларни табиий газ истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улашни таъминлаш, дебитор қарздорликни қисқартириш, аҳолининг тўлов интизомини ошириш.

17.

Электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини «Менинг уйим» ягона ахборот тизими билан интеграциялаштириш.

1. Электр энергияси истеъмолчиларига «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш.

2. «Ақлли» ҳисоблагичларни электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграциялаштириш.

3. Электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини «Менинг уйим» ягона ахборот тизимига ва «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил октябрь

2020 йил

ноябрь

2020 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

142 мингта «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатишни ҳамда уларни электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улашни таъминлаш, дебитор қарздорликни қисқартириш, аҳолининг тўлов интизомини ошириш.

IV. «Тошкент шаҳри Геопортал» комплекс ахборот тизимлари

18.

Шаҳар муҳитида фазовий маълумотларни шакллантириш ва таҳлил қилишни таъминловчи географик ахборот-таҳлилий тизим ва геопортални яратиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил
май

2020 йил

август

2020 йил

октябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давергеодезкадастр қўмитаси

12 та кадастр маълумотларини жойлаштирган ҳолда, Тошкент шаҳрининг ягона геоахборот порталини яратиш.

19.

Тошкент шаҳрининг рақамли харитасини геофазовий объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи геоахборот тизими билан интеграциялаштиришни ҳисобга олган ҳолда шакллантириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича дастурчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич геоахборот тизимлари биланинтеграциялаштириш ва ишга тушириш.

2020 йил апрель

2020 йил

июнь

2020 йил

июль

2020 йил

сентябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давергеодезкадастр қўмитаси,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Ваколатли вазирлик ва идораларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган ваколатли геофазовий объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда 2021 йилга қадар тўлиқ якунига етказиш.

20.

Сув таъминоти ҳамда канализация объектларининг геоахборот тизимини шакллантириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳа доирасида дастурий таъминот лицензиясини ҳамда зарур ускуналар харид қилиш, ишчиларни ўқитиш.

4. Сув таъминоти ҳамда канализация объектлари маълумотларини босқичма-босқич рақамлаштириш.

5. Геоахборот тизимини «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил
май

2020 йил

июнь

2020 йил

октябрь

2020 йил

ноябрдан бошлаб

синов натижаларига кўра

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давергеодезкадастр қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Сув таъминоти ҳамда канализация объектларининг геоахборот тизимини жорий қилиш.

21.

Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимини шакллантириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳани синов тариқасида ишга тушириш.

3. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил
март

2020 йил

апрель

2020 йил

декабрь

Қурилиш вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси

Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик кадастрини шакллантириш ҳамда «Рақамли Тошкент» тизимига интеграциялаштириш.

V. «Қурилиш» комплекс ахборот тизимлари

22.

«Қурилиш жараёнини мониторинг ва назорат қилиш» ахборот тизимини жорий қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник топшириқни ва тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил апрель

2020 йил

май

2020 йил

декабрь

Қурилиш вазирлиги

Қурилиш объектларидаги ишларни мониторинг қилиш тизимининг самарали механизмини ташкил этиш.

VI. «Транспорт» комплекс ахборот тизими

23.

Авиа, темир йўл ва бошқа транспорт хизматларига электрон чипталарни онлайн сотиб олиш ягона ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил
март

2020 йил

апрель

2020 йил

май

2020 йил

сентябрь

Транспорт вазирлиги

Электрон чипталарни сотиб олиш ва тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятини яратиш.

24.

Умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими имкониятларини кенгайтириш.

1. Автобусларни стационар валидаторлар билан жиҳозлаш.

2. Аҳоли томонидан транспорт карталарни ҳисобини тўлдиришда, уларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи терминал қурилмаларига АТТО тизимини интеграциялаштириш.

3. HUMO, UZCARD банк карталари ҳамда контактсиз NFC, шунингдек, QR-код технологиялари орқали тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш.

4. Халқаро банк карталари орқали жамоат транспортида тўловларни қабул қилиш.

5. Автоматлаштирилган транспорт карталарини сотиш қурилмаларини ўрнатиш.

6. ATTOнинг универсал тизимини бошқа тижорат транспорт турларига, маршрут таксиларга ва шаҳарлараро қатновчи автобусларга жорий этиш.

2020 йил сентябрь

2020 йил

апрель

2020 йил

апрель

2020 йил

май
2020 йил

июнь

2020 йил

декабрь

Транспорт вазирлиги,
«Алоқабанк» АК,

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

1300дан ортиқ автобусларни стационар валидаторлар билан жиҳозлаш, 1900 та ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи терминал қурилмаларига тўлов тизимини интеграциялаштириш.

25.

Автотураргоҳларнинг ягона реестрини яратиш ва онлайн-тўлов имкониятини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан нтеграциялаштириш.

2020 йил апрель

2020 йил

июнь

2020 йил

июль

2020 йил

октябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Автотураргоҳларнинг ягона реестрини яратиш, онлайн-тўлов имкониятини жорий этиш орқали келиб тушаётган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш.

VII. «Электрон ҳокимият» комплекс ахборот тизими

26.

«Халқ назорати» электрон портали ва мобил иловасини яратиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

3. Лойиҳани синов тариқасида ишга тушириш.

2020 йил
март

2020 йил

март

2020 йил

май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Шаҳар инфратузилмаси ва давлат хизматлари бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш.

27.

Муниципал активларни бошқариш ахборот тизимини жорий қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича дастурчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани 2021 йилда босқичма-босқич ишга тушириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил

июнь

2020 йил

сентябрь

2020 йил

октябрь

синов натижаларига кўра

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

500 тадан кам бўлмаган кўчмас мулклардан самарали ва унумли фойдаланиш.

28.

Шаҳарсозлик, архитектура ва қурилиш жараёнларининг бошқариш ахборот тизимини жорий қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича дастурчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани босқичма-босқич қурилиш объектларида ишга тушириш.

2020 йил июль

2020 йил

октябрь

2020 йил

ноябрь

2021 йил апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Камида 500 та қурилиш объектларида қурилиш жараёнларини мониторинг қилишни ташкил этиш.

29.

«Маҳалла» ягона ахборот тизимини жорий этиш ҳамда қуйидаги имкониятларни яратиш;

«Рақамли Тошкент» ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлари билан интеграциялаштириш;

аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш механизмларини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш.

4. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва Яшнобод туманида синов тариқасида ишга тушириш.

5. Лойиҳани 2021 йилда босқичма-босқич жорий этиш.

2020 йил
март

2020 йил

май

2020 йил

июнь

2020 йил

ноябрь

синов натижаларига кўра

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Ахборот-таҳлил марказини куйидаги мақсадларда ташкил этиш:

маҳалла институтларининг жамият ижтимоий ривожланишидаги роли ва аҳамиятини ошириш;

маҳалла фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

30.

Ягона муниципал классификаторни ишлаб чиқиш орқали Тошкент шаҳар кўчмас мулк объектлари манзилларини мувофиқлаштириш (нормаллаштириш).

1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Классификатор тўғрисида Низомни ҳамда мувофиқлаштириш (нормаллаштириш) бўйича ишларни олиб бориш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш.

4. Муниципал классификаторни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Манзиллар ягона реестри билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.

5. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлаб чиқарувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.
6. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш.

2020 йил

апрель

2020 йил

июнь

2020 йил

июль

2020 йил

июль

2020 йил

июль

2020 йил

октябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Кўчмас мулк объектлари манзилларини тартибга солиш, муниципал хизматлар томонидан ўзаро ҳамкорлик ва улар томонидан давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланилаётган манзилли маълумотлар структурасини унификация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манзиллар ягона реестрини ташкил қилиш.

VIII. «Экология» комплекс ахборот тизими

31.

Шаҳар муҳитида ҳавонинг автоматик мониторингини амалга ошириш учун «Ҳавонинг сифати» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочини аниқлаш.

4. Тизимни яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш.

2020 йил апрель

2020 йил

май

2020 йил

июль

2020 йил

октябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат экология қўмитаси

Атмосфера ҳавоси тўғрисидаги 12 тадан ортиқ маълумотларни автоматик тарзда шакллантирувчи қурилмаларни ўрнатиш.

IX. «Савдо ва туризм» комплекс ахборот тизими

32.

Бозорлар ва савдо шаҳобчаларида асосий товарлар бўйича нархларни мониторинг қилиш
бўйича «Бозор нархи» ахборот тизимига интеграциялаштириш.

1. «Бозор нархи» ахборот тизимига интеграциялаштириш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Туман статистика бўлимлари томонидан асосий товарлар нархларини ахборот тизимига мунтазам киритиб бориш.

2020 йил август

доимий равишда

Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида жойлашган бозорлар ва савдо шаҳобчаларида сотилаётган 29 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини онлайн мониторинг қилиш.

33.

«Рақамли Тошкент» лойиҳаси доирасида
«E-Mehmon» тизимини такомиллаштириш ва электрон ҳамкорликни ташкил этиш.

1. Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Тизимни такомиллаштириш ва ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш.

2020 йил апрель

2020 йил

сентябрь

Туризм давлат қўмитаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳри бўйича меҳмонхона комплексларининг ҳолати бўйича ахборот ҳамкорликни ташкил этиш.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш босқичлари

Муддати

Ижрочилар

1.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда —Департамент) фаолиятини ташкил этиш.

1.Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаментини ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш.

2.Департамент ва унинг моддий-техник жиҳозларини жойлаштириш учун бинони аниқлаш.

3.Департаментни малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2020 йил апрель

2020 йил апрель

2020 йил май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2.

Департаментда Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш.

1.«Рақамли Тошкент»ни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ лойиҳа офислари рўйхатини шакллантириш.

2.Лойиҳа офисларини малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2020 йил апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

3.

«Рақамли Тошкент» комплекс дастурини амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш.

1.Давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш.

2.Давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлик тартибини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил март

2020 йил апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

4.

«Рақамли Тошкент» комплекс дастурини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган маълумотномалар
ва таснифлагичлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1.Давлат органларининг ахборот тизимлари
ва маълумотлар базаларини хатловдан ўтказиш.

2.Маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш.

3.Давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг тасдиқланган маълумотномалар ҳамда таснифлагичларга мувофиқлаштириш.

2020 йил май

2020 йил июнь

2020 йил мобайнида

Ахборот технологиялари вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

5.

Идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларни интеграциялаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1.Давлат органларининг маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларини хатловдан ўтказиш.

2.Интеграциялаштириш лозим бўлган маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш.

3.Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил апрель

2020 йил апрель

2020 йил май

Ахборот технологиялари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

6.

«Рақамли Тошкент» вазиятларни бошқариш марказини ташкил этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

5. Зарур техник ускуналар билан жиҳозлаш.

6. Вазиятларни бошқариш марказини босқичма-босқич ишга тушириш ва давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш.

2020 йил март

2020 йил июнь

2020 йил июль

2020 йил август

2020 йил сентябрь

2020 йил
октябрь-ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Қурилиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

7.

«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш лойиҳасининг вазиятларни бошқариш марказини ташкил этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Қурилиш ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Ускуналар билан жиҳозлаш.

5. Бинони босқичма-босқич реконструкция қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

6. Объектни босқичма-босқич фойдаланишга топшириш ва «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил март

2020 йил июль

2020 йил август

2020 йил декабрь

2020-2021 йй.

2020 — 2022 йй.

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

ваколатли вазирлик
ва идоралар

8.

Тошкент шаҳрида «112» Ягона диспетчерлик хизматини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

3. Аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш.

4. Идоралараро тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5. Босқичма-босқич ишга тушириш, шошилинч оператив хизматлар ва «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил июнь

2020 йил август

шартномага мувофиқ

2020 йил декабрь

2021 йил декабрь

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий гвардия,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

ваколатли вазирлик
ва идоралар

9.

ФВВ тизимида «101» «Навбатчи-диспетчерлик хизмати» аппарат-дастурий комплексини яратиш ва кейинчалик «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш ва ахборот маълумотларини ўрганиш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Танлов савдоларини ўтказиш ва аппарат-дастурий воситалар мажмуасини харид қилиш.

5. Лойиҳани ишга тушириш ва кейинчалик «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил март

2020 йил апрель

2020 йил июнь

2020 йил ноябрь

2020-2021 йй.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Мудофаа саноати
давлат қўмитаси

10.

Тошкент шаҳрида интеграциялашган «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш.

1. Объектда лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

4. Аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш.

5. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва кейинчалик «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

2020 йил апрель

2020 йил июнь

2020 йил июль

шартномага мувофиқ

2020 — 2022йй.

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

вазирлик ва идоралар

12.

Давлат бюджети ҳисобидан умумтаълим мактабларида рақамли инфратузилмани шакллантириш ва хавфсиз интернетни таъминловчи Wi-Fi майдонларини ташкил этиш.

1. Умумтаълим мактабларнинг ички локал (тармоқ ускуналар) тармоқларини қуриш.

2. Умумтаълим мактабларида Wi-Fi майдонларини ташкил этиш.

3. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун хавфсиз Интернетни тақдим этиш.

2021 йил август

2021 йил сентябрь
2021 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги

13.

Тажриба лойиҳаси сифатида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларига жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича (ЖШШИР) аниқ чоралар кўриш.

1. 1 — 11 синф ўқувчиларини хатловдан ўтказиш ва уларга ЖШШИР бериш.

2. Берилган ЖШШИР асосида ўқувчиларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш.

3. Давлат хизматлари орқали мактаб ёшидаги болалар учун ЖШШИР мавжуд янгиланган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларга ўрнатилган тартиб асосида бериш.

2020 йил декабрь

2020 йил декабрь

2020 йил давомида

Адлия вазирлиги,
Давлат персоналлаштириш маркази,
Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

14.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаментининг геоахборот базасини, ортофотоплан, топографик харитасини актуал ҳолатда сақлаб туриш.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириб, уларни ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш.

2. Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофини 100 км радиусда учувчисиз учиш аппаратида аэрофотосуратга олиш ва иссиқлик йўқотиш оқимларини тепловизорлар ёрдамида суратга олиш.

3. Учувчисиз учиш аппаратларида олинган маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш, ортофотопларни тайёрлаш, рельефнинг рақамли моделини, шаҳарнинг 3D моделини, топографик харита ва режаларини тузиш.

4. Кўчмас мулк объектларининг иссиқлик энергияси самарадорлигини, муҳандислик тармоқларининг ва коммуникацияларининг, кўчмас мулк, йўл ва муҳандислик инфратузилма объектларининг қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилишида лойиҳа ҳужжати талабларига мослиги бўйича аэрокосмик мониторинг ишларини юритиш.

2020 йилда

доимий равишда

доимий равишда


доимий равишда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси

15.

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимларидаги маълумотларни бирхиллаштириш, шунингдек, биллинг тизимларининг давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш учун интеграцион шлюзини яратиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш ва ахборот маълумотларини ўрганиш.

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.

4. Интеграцион шлюзни ишлаб чиқиш ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимларини босқичма-босқич улаш.

2020 йил апрель

2020 йил июль

2020 йил сентябрь

2020 йил декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси,
Ички ишлар вазирлиги,

коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари

16.

Жамоат шаҳар транспорти ҳаракатини мониторинг қилиш ахборот тизимини «Рақамли Тошкент» тизими билан интеграциялаштириш.

1. Электрон ҳамкорликни ташкил этиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Маълумотларни барқарор қайта ишлашни таъминлаш мақсадида зарур бўлган сервер ускуналарини харид қилишни ташкил этиш.

3. Ахборот тизимини «Хавфсиз шаҳар» ва «Рақамли Тошкент» лойиҳалари билан интеграциясини таъминлаш.

2020 йил июнь

2020 йил август

тизимлар ишлаб чиқилгандан кейин

Транспорт вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

17.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини ушбу объект бўйича рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари (ЖШШИР) ва солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари (юридик шахслар учун) билан боғлаш.

1. Электрон ҳамкорликни ташкил этиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Маълумотларни барқарор қайта ишлашни таъминлаш мақсадида сервер ускуналарини харид қилиш ёки ижарага олишниташкил этиш.

3. Дастурий модул ишлаб чиқиш ва тегишли ахборот тизимларининг идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш.

2020 йил апрель

2020 йил июнь

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давергеодезкадастр қўмитаси,

Давлат персоналлаштириш маркази

18.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамлари, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамлари бўлган фуқаролар билан коммунал хизматлар маълумотлар базаларини бирхиллаштириш ва долзарблаштириш (текшириш).

1. Тегишлилиги бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Электрон ҳамкорликни ташкил этиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Маълумотларни барқарор қайта ишлашни ва алмашинувини таъминлаш мақсадида зарур бўлган сервер ускуналарини харид қилиш
ёки ижарага олишни ташкил этиш.

4. Дастурий модул ишлаб чиқиш ва тегишли ахборот тизимларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини ташкил этиш.

2020 йил май

2020 йил июль

2020 йил июль

2020 йил октябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари, Ички ишлар вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси

19.

Тошкент шаҳрида жойлашган давлат улуши бўлган деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуалари ҳудуди ва атрофида жойлашган автотураргоҳларни ягона интегратор бўлган «Пойтахт автопаркинг» МЧЖ бошқарувига ўтказиш ва электрон ҳисобга олиш тизимини жорий этиш.

1. Тошкент шаҳрида жойлашган деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуалари атрофи ва ҳудудида жойлашган автотураргоҳларни хатловдан ўтказиш.

2. Аниқланган автотураргоҳларни ягона интегратор бўлган «Пойтахт авто паркинг» МЧЖ бошқарувига ўтказиш.

3. «Пойтахт авто паркинг» МЧЖ автотураргоҳларни электрон ҳисобга олиш ва назорат тизими билан жиҳозлаш.

2020 йил май

2020 йил июнь

2020 йил сентябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Ахборот технологиялари вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)

Т/р

Лойиҳа

Тадбирлар

Муддати

Сарф-харажатлар (млрд сўм)

Молиялаштириш манбалари

Ижрочилар

1.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш.

1. Объектларни зарур алоқа каналлари билан таъминлаш (107 км оптик алоқа линияларини қуриш).

2. Кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.

3. 271 та соғлиқни сақлаш муассасаларини Интернет тармоғига улаш.

август

октябрь

ноябрь

2,7

Ахборот технологиялари вазирлиги

«Ўзбектелеком» АК,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Мактабгача таълим муассасаларини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш.

1. Объектларни зарур алоқа каналлари билан таъминлаш (300 км оптик алоқа линияларини қуриш).

2. Кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.

3. 699 та мактабгача таълим муассасаларини Интернет тармоғига улаш.

сентябрь

ноябрь

декабрь

7,5

Ахборот технологиялари вазирлиги

«Ўзбектелеком» АК,

Мактабгача таълим вазирлиги

3.

Умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш.

1. Объектларни зарур алоқа каналлари билан таъминлаш (5 км оптик алоқа линияларини қуриш).

2. Кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.

3. 321 та умумтаълим мактабларни Интернет тармоғига улаш.

апрель

май

июнь

0,125

Ахборот технологиялари вазирлиги

«Ўзбектелеком» АК,

Халқ таълими вазирлиги

4.

FTTx технологиясини қўллаган ҳолда кенг полосали оптик тармоқларни кенгайтириш.

1. Телекоммуникация ускуналарини ўрнатиш учун жойларни режалаштириш.

2. 52 мингта кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.

3. Лойиҳани ишга тушириш.

сентябрь

ноябрь

декабрь

8,5

Телекоммуникация оператор ва провайдерлари

Телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5.

Оптик-толали алоқа линияларини қуриш.

1.Узунлиги 338 км бўлган оптик-толали алоқа линияларини қуриш.

2.Ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш.

босқичма-босқич

йил якунига қадар

8,4

Телекоммуникация оператор ва провайдерлари

Телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

6.

Wi-Fi технологияси ёрдамида жамоат жойларида симсиз кенг полосали тармоқларни кенгайтириш.

1. Симсиз Wi-Fi кириш нуқталарини ўрнатиш жойларини режалаштириш.

2. Интернетга кириш учун 100 та қўшимча жойларга ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш.

алоҳида жадвалга асосан

алоҳида ҳисоб-китобларга асосан

Телекоммуникация оператор ва провайдерлари

Телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7.

«Ўзбектелеком» АКнинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш.

1. Телекоммуникация ускуналарини ўрнатиш ва созлаш ишларини олиб бориш.

2. 5 Пбайт қувватга эга лойиҳани ишга тушириш.

июль

август

42

«Ўзбектелеком» АК,

Хитой кредитлари

«Ўзбектелеком» АК

8.

Мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш.

1. Мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш жойларини режалаштириш.

2. Ускуналарни ўрнатиш
ва созлаш ишларини олиб бориш.

3. 260 та база станцияларини ишга тушириш.

май

сентябрь

декабрь

алоҳида ҳисоб-китобларга асосан

Мобил алоқа операторлари

Мобил алоқа операторлари,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

5G технологияси асосида мобил алоқа тармоғини жорий этиш.

1. Мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш жойларини режалаштириш.

2. Ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларини олиб бориш.

3. 11 та алоқа база станцияларини ишга тушириш.

май

сентябрь

ноябрь

алоҳида ҳисоб-китобларга асосан

Мобил алоқа операторлари

Мобил алоқа операторлари,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Т/р

Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар

Муддати

Ижрочилар

I. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимлари комплекси

1.

Мажбурий тиббий суғурта ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2021-2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш
вазирлиги

2.

Соғлиқни сақлаш тизимида ихтисослаштирилган тиббий хизматга ордер беришни тўлиқ электрон тизимини ишлаб чиқиш.

2021-2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш
вазирлиги

3.

Рентген ва график тасвирлар билан ишлашнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2021-2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш
вазирлиги

II. «Таълим» ахборот тизимлари комплекси

4.

Дарсликларнинг электрон шаклларидан кенг омма томонидан фойдаланиш имкониятини берувчи ягона таълим платформасини жорий этиш.

2021-2022 йиллар

Халқ таълими
вазирлиги

5.

Олий таълим тизимида ўқув жараёнларини бошқариш тизими, бакалавр ва магистр дипломлари базаси ҳамда талабалар ўқишини электрон юритишга мўлжалланган «Олий таълим» ахборот тизимини яратиш.

2021-2022 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Олий ўқув юртларида масофавий таълимни ташкил этиш бўйича «Электрон университет» ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2022-2023 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялашган мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш.

2021-2022 йиллар

Мактабгача таълим
вазирлиги

III. «Коммунал» ахборот тизимлари комплекси

8.

Истеъмолчиларга кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотни шакллантириш мақсадида Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини жорий этиш.

2021-2022 йиллар

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида диспетчерлик фаолиятини автоматлаштириш.

2021-2022 йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

10.

Сув таъминоти ва канализация тизими объектларига оид барча зарур ахборотни киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона геоахборот тизимини жорий қилиш.

2021-2022 йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги

11.

Ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бўйича иншоотларда сув ҳисобини электрон тарзда ҳисобини юритувчи ахборот тизимини жорий этиш.

2021-2022 йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

12.

Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш ва электр энергияси истеъмоли ҳисобини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган электр ҳисоблагичларни ўрнатиш.

2021 йил

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

IV. «Қурилиш» ахборот тизимлари комплекси

13.

Лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш, қурилиш объектлари тендерларини ўтказиш, қурилиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

2021 йил

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

14.

Қурилиш соҳасидаги (қурилишга рухсат бериш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш) электрон давлат хизматларини жорий этиш.

2021 йил

Қурилиш вазирлиги,
Давлат хизматлари агентлиги

V. «Транспорт» ахборот тизимлари комплекси

15.

Йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2021 йил

Транспорт вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

VII. «Экология» ахборот тизимлари комплекси

16.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида ягона электрон базани шакллантириш.

2021 йил

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

17.

Сув, ер ва ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш доирасида ягона автоматлаштирилган тизимни яратиш.

2021 йил

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

VIII. «Савдо ва туризм» ахборот тизимлари комплекси

18.

Онлайн касса машиналари орқали нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

2022 йил

Давлат солиқ қўмитаси

19.

Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш.

2021 йил

Давлат солиқ қўмитаси

20.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш.

2021-2022 йиллар

Инвестициялар ва ташқи
савдо вазирлиги