17.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 17.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-5
Дата вступления в силу
17.03.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-5]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2020 йил 26 февраль,

343-B-5-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 26 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 343-В-5 ва 9-сон-қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн саккизинчи хатбоши «улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўттизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«учинчи томон — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбошидаги «юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг» деган сўзлар «юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«сўровлар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 6-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари» деган сўзлар «юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«61. Банк гуруҳининг ички қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «а» кичик банднинг иккинчи хатбошидан «, тижорат банки аввал тақдим этилган, текшириш даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлари асосида лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) бир марталик операциялар, шу жумладан улар ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган қуйидаги ҳолларда:»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини, нумизматика ва коллекция мақсадларида чиқарилган пул белгиларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«в) мазкур Қоидаларда ўрнатилган ҳар қандай истисноларга қарамасдан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик хусусияти, шу жумладан зарур бўлганда маблағлар манбаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банклари мижоз ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи хатбоши «киришиш» деган сўздан кейин «(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тижорат банклари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«24. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда тижорат банклари ушбу мижозга нисбатан қуйидаги лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт:»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини, айнан мижоздан, у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш ва (ёки) мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганишни амалга ошириш имкони бўлмаган тақдирда тижорат банки бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан амалий иш муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишни рад этиши керак.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«27. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганда тижорат банклари улардан қуйидагиларни олишлари лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларнинг раҳбарлари тўғрисидаги ҳамда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг бенефициар мулкдори – жисмоний шахсни идентификация қилиши, ишончли манбадан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан қуйида келтирилган маълумотларни ўрганиш орқали, бенефициар мулкдорнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижознинг мулк ва бошқарув тузилмаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг/улушларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари/иштирокчилари) тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пировардида юридик шахснинг улушига (камида ўн фоиз) эгалик қилувчи жисмоний шахс (лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар кўрилган чоралар бўйича назорат қилувчи улушга эга бўлган шахс бенефициар мулкдор эканлигига шубҳа туғилса ёки улушга бўлган мулк ҳуқуқи бошқарувини амалга оширувчи шахслар бўлмаса, юридик шахс устидан назоратни бошқа усуллар билан амалга ошираётган шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банклари томонидан кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, тижорат банклари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсни идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 31, 46 ва 57-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши «олиб борилган ёки борилмаганлигини» деган сўзлардан кейин «ёҳуд назорат қилувчи органлар томонидан унга нисбатан чоралар кўрилганини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«норезидент банк томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни баҳолаш;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«транзит ҳисобварақлар»га нисбатан – банк-респондент банк-корреспондентдаги ҳисобварақлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятига эга ўз мижозини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрганлиги, шунингдек мижоз тўғрисида зарур бўлган идентификация натижасида олинган маълумотларни банк-корреспондентнинг сўровига асосан тақдим қилиш имкони мавжудлиги бўйича тегишли тасдиқни олиш;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 36-банднинг олтинчи хатбошисидаги «бу ҳақда Марказий банкка ва махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари» деган сўзлар «бу ҳақда Марказий банкка ва махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли қўшимча чораларни кўришлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 38-банд қўйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тижорат банкларига, пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмалари бўйича, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларни кўрсатиш тақиқланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидаги мазмундаги 381-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«381. Юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. 39-банднинг биринчи хатбошиси «жўнатувчилари» деган сўздан кейин «ва қабул қилувчилари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«41. Тижорат банклари мавжуд мижозларга нисбатан уларнинг аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўриши ва тегишли вақтда бундай мавжуд муносабатларни лозим даражада текширишни, бундай текширишлар қачон ўтказилганлиги ва умуман ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини ҳамда олинган маълумотларни етарлилигини ҳисобга олган ҳолда ўтказишлари керак.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидаги мазмундаги 461-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«461. Тижорат банклари, бир вақтнинг ўзида мазкур Қоидаларнинг 49-бандида келтирилган мезонларга эга бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк манбаларини шаклланиши билан боғлиқ ва ўтказилиши режалаштирилган операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органига дархол хабар беради ҳамда узоғи билан уч иш куни мобайнида уларнинг ўзаро алоқадорлигининг таваккалчилик даражасини аниқлаш мақсадида тўлиқ таҳлил қилганидан сўнг бундай операцияларни амалга оширади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. 55-банднинг «л» кичик бандидаги «ва уларнинг яқин қариндошлари» деган сўзлар «, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. 69-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. 94-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«94. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги банк томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. 2-илованинг 1-банди «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) жойлашган ери (почта манзили), шунингдек рўйхатдан ўтган офисининг манзили ва бош офисининг манзили, агар у биринчисидан фарқ қилса;».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2020 й., 10/20/2886-5/0326-сон)