06.03.2020 йилдаги ПҚ-4634-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, хусусан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиётини бекор қилиш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш ва манфаатдорликни таъминлашга қаратилган қулай агробизнес муҳитини яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун буғдойни харид қилиш тартибини ишлаб чиқиш: Бунда:

дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун ҳудудлар кесимида харид қилинадиган ғалла ҳажмини аниқлаш;

харид қилинадиган ғалла учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Дон ва нон маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган ғаллани сақлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун сотиб олинадиган донни сақлаш сиғимларини сертификатлаш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
«Ўздонмаҳсулот» АК

3.

«Ўздонмаҳсулот» АК тизимига кирувчи дон корхоналарини 2020-2021 йилларда ислоҳ қилиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Лойиҳа офисини тузиш.

2020-2021 йилларда амалга ошириладиган чоралар «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

корхоналарнинг дон сақлаш сиғимларини (қувватларини) хатловдан ўтказиш;

«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги дон корхоналари қарздорликларининг (дебитор-кредитор) ҳамда асосий воситаларининг хатловдан ўтказилишини таъминлаш;

«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги дон корхоналарини 2020-2021 йилларда белгиланган тартибда босқичма-босқич хусусий секторга сотиш чора-тадбирларини белгилаш.

Лойиҳа офисини тузиш



Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 20 март



2020 йил 10 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Лойиҳа офиси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4.

«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги корхоналарда сақланаётган давлат захирасидаги буғдойни белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираси қўмитаси билан биргаликда унинг ҳисобини юритиш чораларини кўриш.

Дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирлари учун харид қилинадиган буғдойнинг ҳисоб-китоби Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги балансида юритилади ҳамда ушбу доннинг сифати, шунингдек, миқдори учун «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги корхоналар ва хусусий корхоналар масъул ҳисобланади.

Давлат захирасидаги буғдойни алмаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 20 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираси қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

5.

Дон сақлашга талабгор бўлган, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча дон қабул қилиш корхоналарининг лабораториялари ва тарозиларини хатлов ҳамда аттестациядан ўтказиш, рухсатномалар бериш, дон сақлашга рухсат этилган корхоналар рўйхати ҳамда уларнинг дон сақлаш қувватларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун сотиб олинган ғалла сақланаётган омборларда ғалланинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши юзасидан ойлик назорат ўрнатилишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил 25 апрель

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Тегирмончилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари

6.

Дон ва нон маҳсулотларига бўлган талабни таҳлил қилиш, дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинадиган буғдой ҳажмининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили
мавсум олдидан

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

7.

2020 йил ҳосилидан дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун сотиб олинадиган буғдой учун шартнома муносабатларини қайта кўриб чиқиш.

Бунда, тузилган контрактация шартномалари ҳажмини 25 фоизга камайтириб, 2020 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма томонидан 2 265 минг тонна (товар дон ва уруғлик дон) буғдойни харид қилиш чоралари кўрилади.

Намунавий шартнома лойиҳаси

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 15 март

Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

8.

Фермер хўжаликлари ихтиёрида қолган донни дон сақловчи сиғимларга эга бўлган корхоналарда шартнома асосида сақлашни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил 15 май,
доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

9.

Фермер хўжаликлари томонидан донни биржада сотиш мавзусида ўқув семинарлари ўтказиш, хўжаликлар билан биржа брокерлари ўртасида шартномалар тузилишини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 1 апрель,
ҳар йили ғалла ўрим-йиғим мавсумидан олдин

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика товар хом ашё биржаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

10.

Жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархлари ҳамда ғалла етиштиришнинг прогноз харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳосил йилида кутилаётган минимал нархларни эълон қилиб бориш.

Бюллетень чоп этиш, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

Ҳар йили 1 август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

11.

Ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинган донни темир йўлда ташишда имтиёзли тарифларни белгилаш механизмларини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил 5 апрель

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги

12.

Донни қабул қилиш, дастлабки ишлов бериш (тозалаш, қуритиш), қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳаларни кўпайтириш чораларини кўриш.

Бунда, донни қабул қилиш, дастлабки ишлов бериш (тозалаш, қуритиш), қайта ишлашга мўлжалланган ускуналарни олиб кирганлик учун мавжуд божхона тўловлари ставкаларини камайтириш кўзда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 июнь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, тижорат банклари

13.

«Омборхона гувоҳномаси» ва «Аграр гувоҳномаси» каби молиявий ҳужжатлардан фойдаланишни амалиётга киритишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

2020 йил дон ҳосилини ўриш-йиғиш даврида техника таъминоти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида туманлар кесимида мувофиқлаштирувчи штабларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросервис» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари

15.

Дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун сотиб олинган буғдойнинг сифати ва миқдори юзасидан мониторинг юритиш ҳамда чораклик ва йиллик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил июль-август
Даврий ўрганишлар ўтказиш даврида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

Ҳудудларда донни қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳаларни кўпайтириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари

17.

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатидан донни (харид нархлари) чиқариш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК

18.

Ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари тўғрисида махсус телекўрсатувлар ташкил этиш, реклама роликлари тайёрлаш орқали оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар ҳафта

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2.

Ў. Барноев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Р. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

4.

Б. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари

5.

Ж. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари иқтисодиёт ва саноат вазири

6.

М. Нурмуратов

Марказий банк раиси

7.

Ж. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири

8.

А. Эргашев

молия вазири ўринбосари

9.

С. Бекенов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

10.

А. Равшанов

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири

11.

А. Ортиқов

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири

12.

А. Вахобов

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

13.

Б. Мусаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

14.

А. Абдуллаев

«Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси

15.

Р. Маматқулов

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

16.

М. Абдуллаев

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

17.

А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

18.

Ф. Пўлатов

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси

19.

Р. Хаитов

«Ўзагросервис» АЖ бошқаруви раиси

20.

Ж. Мирзамаҳмудов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

21.

А. Исроилов

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори, Кенгаш котиби