10.02.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3220
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 10.02.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3220
Дата вступления в силу
11.05.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3220]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис М. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 26 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01-02/15-71-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-02/15-71-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона юк декларациясини (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I бўлим. Электрон шаклдаги БЮДни ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайтариб олиш ва бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза — ваколатли шахснинг БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органи — БЮДни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш, бекор қилиш, унга ўзгартириш, қўшимча киритиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва тегишли ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади), Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ва божхона постлари;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона қиймати декларацияси (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) — БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДни тузатиш шакли (бундан буён матнда БДТ) — Божхона қўмитаси томонидан белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тайёрланган БЮД ҳамда БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳақидаги электрон ҳужжат;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДдаги хато — божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот ва (ёки) божхона органларида мавжуд ахборот билан БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотлар орасидаги тафовут, шунингдек БЮД ёки БҚД графаларидаги нотўғри маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДдаги камчилик — божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган маълумотларнинг етишмаслиги ёки БЮД билан бирга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш киритиш — БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга қўшимча киритиш — БЮД ва (ёки) БҚДга янги маълумотларни киритиш ёҳуд тегишли ҳужжатларни қўшиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДни қайта расмийлаштириш — расмийлаштирилган қоғоз шаклидаги БЮДни бекор қилиб, унинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДни қайтариб олиш — БЮДни божхона органида рўйхатга олинганидан сўнг уни қайтариш орқали юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДни бекор қилиш — БЮДни божхона органида рўйхатга олинганидан сўнг бекор қилиш орқали юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
декларацияловчи шахс — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
декларацияловчи шахслар рўйхати — декларант томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизматига(дан) қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган декларацияловчи шахслар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмийлаштирилган БЮД — божхона органи томонидан рўйхатга олинган ва «D» графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилган БЮД;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД — божхона органи томонидан БЮДнинг 7-графасига БЮД рақами ва қабул қилинган сана кўрсатилган, аммо «D» графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилмаган БЮД;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) — вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларининг алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон шаклдаги БЮД — декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, Божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ТЭДААТ воситасида электрон ҳужжат кўринишида тақдим этилган БЮД;
(1-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот алмашиш тизими — ахборот тизимлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш воситаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги БДТ — декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олинган БДТдаги хато ва камчиликларни бартараф этиш учун тақдим этилган БДТ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги БЮД — декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олиниб, ундаги хато ва камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган БЮД;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта расмийлаштирилган БЮД — янги БЮД расмийлаштирилиб, юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилиши тўхтатилган аввалги БЮД;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий божхона бошқармалари — Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
(1-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими.
(1-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин БЮД қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида БЮДга божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра, мазкур Низом талаблари асосида ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, БЮД товарлар чиқариб юборилгунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олиб чиқилаётган товарларга доир БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Божхона органига келиб тушган ариза Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасида белгиланган муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб берилади. Жавоб хати божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Божхона органи аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БДТ тақдим этиш орқали мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади, зарур ҳолларда БҚД ёки тегишли ҳужжатлар БДТга илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органлари томонидан декларацияловчи шахсдан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилаётган БЮДда мавжуд ҳужжатларни такроран БДТга илова қилиниши талаб этилмайди, сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТ ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган электрон БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон БЮД ёки БҚД графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш талаб этилмасдан божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган тегишли ҳужжатлар тақдим этиш лозим бўлган тақдирда, декларацияловчи шахс божхона органларига ҳужжатларни ТЭДААТ ёки Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган тегишли интерактив хизматлар орқали тақдим этади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графаларига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ёҳуд уни қайта расмийлаштириш орқали мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (электрон БЮДда ЭРИ) билан тасдиқланади. Божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритилганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахс ёзма шаклдаги хат ёки ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш қуйидаги ҳолларда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш зарур бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасини тўғрилаш зарурати юзага келганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар уларни олиб чиқишга рухсат берилган санадан сўнг автотранспорт воситаси ташувида ўн кунга қадар, бошқа транспорт воситалари ташувида йигирма кунга қадар олиб чиқилмаган ҳолатларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮД ёки унинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилганида, бундан экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 96-моддасига кўра божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
контракт (шартнома, келишув) шартлари ўзгарганда, бундан экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮД эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолат аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланган, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган электрон шаклдаги БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва (ёки) бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидаги ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДда маълум қилинган товарларга нисбатан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилиниб, бу бўйича текширув якунига етмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланиб, бу жараён якунига етмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланиб, бу жараён якунига етказилмаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда, декларацияловчи шахс БЮД рўйхатга олинган божхона органига ахборот алмашиш тизими орқали мурожаат қилади. Мурожаатда божхона органи томонидан берилган БЮДнинг рўйхат рақами, мазкур БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Божхона органи бир иш куни ичида БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича мурожаатни кўриб чиқади ва натижаси бўйича ахборот алмашиш тизими орқали маълум қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Божхона органи томонидан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мавжуд деб топилганда, ахборот алмашиш тизимида қўшимча равишда БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликлар бўйича тақдим этилиши лозим бўлган БДТ ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳужжатлар ҳамда уларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати декларацияловчи шахсга ахборот алмашиш тизими орқали маълум қилинган кундан кейинги иш куни якунига қадар этиб белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Декларацияловчи шахс томонидан божхона органига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТ ахборот алмашиш тизимида баён этилган муддатда тақдим этилганида, божхона органи тақдим этилган БДТни мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳужжатлар ахборот алмашиш тизимида баён этилган муддатда тақдим этилганида, божхона органи тақдим этилган ҳужжатни қабул қилиб олади, бундан талаб этилмаган (асоссиз тақдим этилган) ёки сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТ ёки тегишли ҳужжатлар ахборот алмашиш тизимида белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, божхона органи БЮДни бекор қилади, бундан мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Божхона органи мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритишни рад этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари ахборот алмашиш тизими орқали маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан декларант ариза билан БЮД рўйхатга олинган божхона органига мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолларда божхона органи томонидан аризани кўриб чиқиб, ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мувжуд эмас деб топилганда, аризачига ўзининг асослантирилган жавоб хатини юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга божхона органи ташаббуси билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ҳамда ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Божхона органи томонидан аниқланган БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш зарур бўлганда, божхона органи декларацияловчи шахсни ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилади. Бунда божхона органи БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликлар тўғрисида аниқ маълумотлар ҳамда уларни бартараф этиш учун тақдим этиладиган БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрасатилиши шарт. БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати мазкур Низомнинг 14-бандига асосан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Божхона органи тақдим этилган БДТни рўйхатга олиш, тегишли ҳужжатларни қабул қилиш ёки БЮДни бекор қилиш мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДни қайтариб олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни қайтариб олиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган божхона органига ариза билан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд деб топилса, бир иш куни давомида Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида БЮД қайтарилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни қайтаришни рад этишга ҳақли. Бунда рад этишнинг асосланган сабаблари ёзма ёки электрон шаклда аризачига маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. БЮДни қайтариб олиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган БЮД бўйича иш кўриб чиқилиб, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган қарори чиққунга қадар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш

25. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда ёки хато ва камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатлар мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган муддатда тақдим этилмаганда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ва 24-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮД илгари расмийлаштирилган муваққат, тўлиқ бўлмаган, даврий ва дастлабки БЮДлар бўйича тақдим этилганда, бундан илгари расмийлаштирилган ушбу БЮДлар бекор қилинадиган ҳолатлар мустасно.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда, божхона органи бу ҳақда декларацияловчи шахсни ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Декларацияловчи шахс хабарнома келиб тушган кундан кейинги иш куни якунига қадар аниқланган ҳолат бўйича божхона органига батафсил тушунтириш бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати тасдиқланганда ёки мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган муддатда тушунтириш берилмаганда БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади, бундан мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган ҳоллар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮД бекор қилинганда, божхона органи бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Расмийлаштирилган электрон шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларант ёки унинг номидан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тўғрисидаги ишончномаси асосида декларацияловчи шахс аризасига асосан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ва 24-банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун декларант ёки декларацияловчи шахс:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ бўлмаган ёки БЮДга экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарларнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли унинг қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ёзма ёҳуд электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш заруриятининг аниқ сабаблари кўрсатилади ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун асосли деб топса, БЮДдаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш бўйича БДТ ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан аризачига ёзма ёки электрон шаклда жавоб хатини юборади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Декларант ёки декларацияловчи шахс БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича жавоб хатини олгандан сўнг беш кундан кечиктирмай божхона органига БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса, бу ҳақида ёзма ёки электрон равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш

35. Божхона органи ташаббуси билан расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда, божхона органи бу ҳақда декларант ва (ёки) декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан қўшимча ҳужжат ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Божхона органи томонидан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бўйича божхона органининг хатини олгандан сўнг декларант ёки декларацияловчи шахс беш кундан кечиктирмай қуйидагилардан бирини амалга ошириши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун божхона органига БДТ ва (ёки) тегишли ҳужжатларни тақдим этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ ёки тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун зарурат йўқ деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма ёки электрон шаклда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Декларант ёки декларацияловчи шахс асосланган сабабларга кўра БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ тақдим қила олмаса, божхона органи томонидан мустақил равишда божхона мақсадлари учун БЮДга ўзгартириш (ва) ёки қўшимча киритилиши мумкин, бундан киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви)даги маълумотларга таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи БЮДга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳақидаги асослантирилган хатни декларантга юбориши шарт, бундан декларант фаолияти тугатилган ҳолатлар мустасно.

3-§. Декларантнинг мурожаатига асосан БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Декларантнинг аризаси билан БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарларга доир БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин, мазкур Низомнинг 24-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. БЮД расмийлаштирилгандан кейин уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун декларант БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан мурожаат қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд деб топилса, уч иш куни давомида Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали БЮД қайтарилади ёки бекор қилинади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни бекор қилиш ёки қайтариб олиш учун асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни бекор қилиш ёки қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Расмийлаштирилган БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш мазкур Низомнинг 8-банди бешинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. БЮД юзасидан ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, бу бўйича иш суд ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинмаган бўлса мазкур БЮДни бекор қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолати аниқланганда, божхона органи бу ҳақда декларант ва (ёки) декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органининг хатини олгандан сўнг беш кун ичида аниқланган ҳолат бўйича тушунтириш бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Мазкур Низомнинг 8-банди бешинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар тасдиқланган ҳолларда БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади ва бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II бўлим. Қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. БЮД божхона органида рўйхатга олингандан сўнг, БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда декларант ёки декларацияловчи шахс БЮД рўйхатга олинган божхона органига мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатда БЮДнинг божхона органида рўйхатга олинган рақами, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. БЮДга ўзгартириш киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графалари матнини «X» белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. БЮДнинг фақат божхона органи ходими томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида декларацияловчи шахс томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, БЮДнинг ўрнига хато ва (ёки) камчиликлари бартараф этилган янги БЮД тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан беш кун ичида ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилмаса ёҳуд унинг ўрнига хато ва (ёки) камчиликлари бартараф этилган янги БЮД тақдим этилмаса — божхона органи БЮДни бекор қилади, бундан мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга божхона органи ташаббуси билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — тўртинчи ҳамда ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Божхона органи томонидан БЮДда хато ва камчиликлар аниқланганда бу ҳақда божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади. Бунда божхона органи ходими декларант ёки декларацияловчи шахсга БЮДдаги хато ва камчиликлар тўғрисида аниқ маълумот бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Рўйхатга олинган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар мазкур Низомнинг 50 — 53-бандларига мувофиқ тартибда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Декларантнинг мурожаати асосида БЮДни қайтариб олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД декларант томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. БЮДни қайтариб олиш мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. БЮД рўйхатга олингандан кейин уни қайтариб олиш учун декларант БЮД рўйхатга олинган божхона органига ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижасида БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд эмас деб топса, БЮДни қайтаришни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни қайтариб олиш учун асослар мавжуд деб топилса, божхона органи ходими томонидан БЮД қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. БЮД қайтарилаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТАРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайтарилганлиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш белгиланган муддатда БЮДдаги хато ва камчиликлар бартараф этилмаган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни бекор қилиш унга берилган рўйхат рақамини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади ва бу хақда декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮД бекор қилинаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «БЕКОР ҚИЛИНДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида бекор қилинганлиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Расмийлаштирилган қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш, бекор қилиш бўйича ариза бериш ва уни кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи — саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ҳамда 24-банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. БЮДни бекор қилиш фақат битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, олиб чиқилаётган товарлар бўйича БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 24-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш талаб этилганида декларант ариза билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ бўлмаган (экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно) ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш юзасидан БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади ва аризага буни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда БЮДнинг божхона брокери ва декларант учун тайёрлаб берилган дастлабки расмийлаштирилган асл нусхалари илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмас деб топса, БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилишни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари аризачига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича божхона органи томонидан аниқланган ҳолатларни кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Божхона органи ташаббуси билан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш лозим деб топилганда божхона органи бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсни хабардор қилади, зарур ҳолларда божхона органи бошлиғи ёҳуд унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахсдан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона органининг БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича хатини олгандан сўнг беш кундан кечиктирмай қуйидагилардан бирини амалга ошириши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун божхона органига БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни тақдим этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмас деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма равишда божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графалари матнини «X» белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган декларацияловчи шахснинг имзоси, божхона органи ходими имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш божхона органи томонидан амалга оширилади ҳамда божхона органи ходими имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида декларацияловчи шахс томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, мазкур БЮД қайта расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. БЮД қайта расмийлаштирилганда қайта расмийлаштирилган БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайта расмийлаштирилганлиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда янги БЮДга қайта расмийлаштирилган аввалги БЮДнинг рўйхат рақами ва юк чиқариш санаси берилади. Янги БЮДнинг 50-графасида БЮДни қайта расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжат рақами ва унинг санаси кўрсатилади. Ушбу графада етарли жой бўлмаган тақдирда бундай ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштириш декларацияловчи шахс томонидан БЮД ва унга тегишли зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Декларант ёки декларацияловчи шахс асосланган сабабларга кўра БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БЮД тақдим қила олмаса, божхона органи томонидан мустақил равишда божхона мақсадлари учун БЮДга ўзгартириш (ва) ёки қўшимча киритилиши мумкин, бундан киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи БЮДга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳақидаги асослантирилган хатни декларантга юбориши шарт, бундан декларант фаолияти тугатилган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. БЮД қайтарилаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТАРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайтарилганлиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. БЮД бекор қилинаётганда божхона органи ходими томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «БЕКОР ҚИЛИНДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида бекор қилинганлиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Қайта расмийлаштирилган ёки бекор қилинган БЮДнинг барча нусхалари божхона органида сақланади, бундан экспорт божхона режимида юк мўлжалланган мамлакатга юбориш учун тайёрлаб берилган нусха мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III бўлим. БДТни тўлдириш, тақдим этиш, расмийлаштириш, тузатиш киритиш ёки қайтариб олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. БДТни тўлдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Декларацияловчи шахс томонидан БДТнинг 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А» ва «B» графалари билан бирга фақат БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалари тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТнинг 1, 2, 8, 9-графалари ва БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графалари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) белгиланган тартибга мувофиқ тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А», «B» ва «D» графалари мазкур Низомнинг 85-бандига мувофиқ тартибда тўлдирилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 8, 9, 14, 28, 50, 54-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган тақдирда, БДТнинг «А» графасида ўзгартириладиган графалар рўйхати кўрсатилади ва ушбу графалари ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган ҳолда тақдим этилади. Мазкур графаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш лозим бўлмаганда ёки БДТнинг ушбу графаларида бошқа маълумотлар кўрсатиш зарурати юзага келмаганда, БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Йўриқнома талабларига мувофиқ БЮДнинг тўлдирилиши мажбурий бўлган барча графалари БДТда қуйидаги ҳолатларда тўлдирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар БЮДнинг 5-графасидаги товарлар сонига таъсир этса ёки 32-графаси ўзгартирилаётган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмийлаштирилган битта БЮДдаги товарлар бир нечта БЮДлар билан расмийлаштирилиши лозим бўлган, БЮД қисмларга бўлинаётган ёки акси бўлган ҳолатларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, «А», «B» ва «D» графалари қуйидаги тартибда тўлдирилади:
(85-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 3-графа. «Қўшимча варақлар».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БДТ варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, агар БДТ иккита қўшимча варақларга эга бўлса БДТнинг асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида «3/3» кўрсатилади. Агар БДТ қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади.
(85-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада БДТнинг 31-графаларида кўрсатилган товарлар номларининг умумий сони ёзилади. Бу сон БДТнинг тўлдирилган 31-графалари сонига мувофиқ бўлиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган БЮДнинг 7-графасидаги БЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади;
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан 11 ва 12-кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 7а-графа. «БДТнинг рўйхат рақами».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графа божхона органи томонидан қуйидаги тартибда тўлдирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
99999 /99.99.9999 / 9999999
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 2 3 4 5
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-элемент — БДТ рўйхатга олинган божхона постининг Йўриқноманинг 4-иловасидаги Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ бешта белгили коди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2, 3 ва 4-элементлар — БДТ рўйхатга олинган кун, ой ва йил;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-элемент — тегишли божхона органи томонидан рўйхатга олинган БДТнинг тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади). БДТнинг тартиб рақами қайтарилмаслиги лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 10-графа.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графанинг чап бўлмасида киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар турининг иккита рақамли коди кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«01» — божхона органи томонидан аниқланган ҳолатлар асосида бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«02» — декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаати асосида бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«03» — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа идоралар томонидан ўтказилган текширув натижалари асосида бўлса.
(85-банд 3-кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графанинг ўнг бўлмасида божхона тўловлари ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларга таъсир турининг иккита рақамли коди кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«01» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этмасдан фақат тўланиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«02» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар тўланиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этмасдан фақат божхона тўловларидан берилган имтиёзларига таъсир этса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«03» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар тўланиши ва имтиёз қўлланилиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«04» — ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар тўланиши ва имтиёз қўлланилиши учун ҳисобланган божхона тўловларига таъсир этмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31) 14-графа. «Декларант/божхона брокери».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада БДТни тўлдирган ва божхона органларига тақдим этаётган божхона брокери ёки декларантнинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графанинг юқори қисмида «№» белгисидан сўнг ушбу божхона брокери ёки декларантни СТИРи кўрсатилади;
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан 31-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 27-графа.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«0» — агар БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилмаётган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1» — агар БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41) 28-графа. «Молия ва банк маълумотлари».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 — тўловчининг СТИРи/банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи кўрсатилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2 — банкнинг тўлиқ номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун божхона йиғими ундирилмайдиган ҳолларда графани тўлдириш талаб этилмайди, бундан БЮДнинг 28- графасига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан 41-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 32-графа.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графанинг чап бўлмасида БДТдаги товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТда битта номдаги товарга оид маълумотлар кўрсатилган бўлса, графада «1» рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графанинг ўнг бўлмасида БЮДдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан:

агар БЮДнинг биринчи товаридаги тегишли маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган бўлса, графада «1/1» кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар БЮДнинг фақат иккинчи товаридаги тегишли маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган бўлса, графада «1/2» кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар унинг товарга оид қисмига (масалан, БЮДнинг 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-графаларига) таъсир этмаса графанинг ўнг ва чап бўлмаларида «0» рақамлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг БДТни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (алоҳида майдонда) кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс СТИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг СТИРи қайд этиладиган жойда «999999999» коди кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТни тўлдиришда декларант ёки у ишонч билдирган шахс томонидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган бўлса БДТнинг 7-графасида рўйхат рақами кўрсатилган БЮДнинг 50-графасидаги маълумотлар такрорланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52) 54-графа. «Жой ва сана».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада 14-графада кўрсатилган шахс номидан БДТни тақдим этаётган декларацияловчи шахс ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 — БДТ тўлдирилган жой;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2 — декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 — декларацияловчи шахснинг телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4 — агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва декларант ўртасидаги битим рақами ва санаси кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 — декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қуйидаги тартибда кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
999999999/99.99.9999/999999, бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 2 3

1-элемент — декларацияловчи шахснинг СТИРи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-элемент — БДТ тўлдирилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-элемент — декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қайтарилмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТда баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан 51 ва 52-кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) «А» графа.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада БЮДнинг ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графаси ёки махсус код кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графалар сони бир нечта бўлса уларнинг барчаси кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11, 20, C;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) БЮДнинг товарга оид қисмига (масалан, БЮДнинг 3, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47-графаларига) ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётганда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графадан сўнг «/» ажратиш белгиси қўйилган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графаларга оид товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11, 20, C, 46/1, 46/2, 42/2.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТда электрон шаклдаги тузилишига асосан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графаларнинг ҳар бири ҳеч қандай ажратиб турувчи белгилар қўйилмасдан алоҳида ажратилган майдончаларда кўрсатилади. Ҳарфли графалар лотин алифбосида қайд этилиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) БЮДга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар БЮДнинг 5-графасидаги товарлар сонига таъсир этса ёки 32-графаси ўзгартирилаётган бўлса бундай ҳолатларда графада «60» коди кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Расмийлаштирилган битта БЮДдаги товарлар бир нечта БЮД билан расмийлаштирилиши лозим бўлган, БЮД қисмларга бўлинаётган ёки акси бўлган ҳолатларда «61» коди кўрсатилади ва «/» ажратиш белгиси қўйилган ҳолда БЮДнинг шартли тартиб рақами («1» рақамидан бошлаб ўсиш тартибида) кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан битта БЮДдаги товарлар бўйича иккита БЮД расмийлаштирилиши лозим бўлганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлаб тақдим этиладиган БЮДга «61/1»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинги тақдим этиладиган БЮДга «61/2» кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮД қисмларга бўлинаётган ҳолатларда биринчи қисмга тегишли БЮДнинг рўйхат рақами дастлабки БЮДнинг тартиб рақами билан бир хилда шаклланади. Кейинги қисмларга тегишли БЮДнинг рўйхат рақами божхона органи томонидан шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) БЮДнинг графаларига ўзгартириш киритилмасдан фақат БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш киритилаётган ҳолатларда графада «62» коди кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61) «В» графа. «Ҳисоб-китоб тафсилотлари».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графада расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун ундириладиган божхона йиғими кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона йиғими БДТнинг формати ва тузилишидан келиб чиқиб, Йўриқноманинг 13-иловасидаги Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ «43» тўлов коди остида кўрсатилади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан 61-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «D» графа.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Графа божхона органи томонидан тўлдирилади ва графада божхона органининг БДТга нисбатан қабул қилган қарори ҳақидаги божхона органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади. Божхона органи белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. БДТни божхона органларига тақдим этиш, божхона органларида рўйхатга олиш ва расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. БДТни божхона органларига тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. БЮДнинг асосий варағига ёки битта товарига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ БДТнинг асосий варағи, БЮДнинг бир нечта товарларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётганда эса БДТнинг асосий варағига қўшимча равишда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ БДТнинг қўшимча варағи тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТ божхона органларига белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87. Декларацияловчи шахс БДТни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва божхона органларига электрон шаклда ТЭДААТ орқали божхона органига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
88. Декларант томонидан декларацияловчи шахслар рўйхатига декларацияловчи шахс ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс тўғрисидаги маълумотлар киритилиши ҳамда унинг божхона органларига БДТни тақдим этиш ваколат муддати кўрсатилиши керак, бундан хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар БДТ хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари номидан тақдим этилса божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёки бошқа шахс тўғрисидаги маълумотлар декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
89. Божхона органида асосланган сабабларга кўра, мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар юзага келиб, божхона мақсадлари учун БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарурати мавжуд бўлганда, ҳудудий божхона бошқармасининг рухсати билан БДТ декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмаган декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда электрон БЮДнинг фақат 2 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 8 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 9 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 11, 13, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (биринчи иккита рақамдан ташқари), 40, 41, 44, 46-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин, бундан ҳисобланган божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.
(89-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. БДТни божхона органларида рўйхатга олиш ва расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90. Божхона органларига тақдим этилган БДТ дастлабки текширувдан ўтказилади. Бунда БДТда кўрсатилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун божхона органи томонидан рухсат берилганлиги, БДТнинг формати ва тузилиши, деларацияловчи шахснинг ЭРИсининг ҳақиқийлиги, декларацияловчи шахс декларацияловчи шахслар рўйхатида мавжудлиги, декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмаган бўлса бу бўйича унга божхона органи томонидан рухсат берилганлиги божхона органи томонидан текширилади. Дастлабки текширувда хато ва (ёки) камчилик аниқланмаса БДТ рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. Дастлабка текширувда хато ва (ёки) камчиликлар аниқланса БДТ божхона органи томонидан қайтарилади ва бу ҳақда декларацияловчи шахсга ахборот алмашиш тизими орқали ахборот юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92. БДТ рўйхатга олингандан сўнг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТ рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун тақдим этилган бўлса — уни расмийлаштириш БЮД расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БДТ расмийлаштирилган БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун тақдим этилган бўлса — уч иш куни ичида расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
93. БДТ расмийлаштирилгандан сўнг у орқали автоматлашган ҳолда божхона органларининг ахборот тизими томонидан БЮДга тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДга тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш жараёнида божхона органи томонидан унинг «D» графасида расмийлаштирилган БДТнинг рўйхат рақами қайд этилади.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. БДТга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ёки қайтариб олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
94. БДТ рўйхатга олингандан сўнг расмийлаштирилгунга қадар божхона органи томонидан хато ва (ёки) камчилик аниқланса БДТ божхона органи томонидан қайтарилади ва бу хақда декларацияловчи шахсга ахборот алмашиш тизими орқали хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарномада БДТдаги хато ва (ёки) камчиликлар, қайтарилган БДТнинг ўрнига янги БДТни тақдим этиш муддати ҳам баён этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95. Декларацияловчи шахс хабардор этилган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида қайтарилган БДТнинг ўрнига янги БДТни тақдим этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
96. Декларацияловчи шахс томонидан рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД бўйича божхона органига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги БДТ белгиланган муддатда тақдим этиладиган бўлса — божхона органи тақдим этилган янги БДТни мазкур Низом талаблари асосида рўйхатга олади ва дастлабки текширувдан ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги БДТ бир иш куни давомида тақдим этилмайдиган бўлса — БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун БДТ тақдим этилмаган деб ҳисобланади ва БЮД бекор қилинади, мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
97. Божхона органи декларант ёки декларацияловчи шахс томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, БДТ расмийлаштирилгунга қадар мурожаат қилган декларант ёки декларацияловчи шахс томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
98. БДТ расмийлаштирилгандан сўнг БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади ва унда хато ва (ёки) камчилик аниқланган тақдирда уни тузатиш янги БДТни тақдим этиш ҳамда расмийлаштириш орқали амалга оширилади, бундан БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва «В» графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарори (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
981. Расмийлаштирилган БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва «В» графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларантнинг аризасига кўра ҳудудий божхона бошқармасининг рухсати билан ёки божхона органининг талаби асосида амалга оширилади. Бунда декларацияловчи шахс томонидан божхона органига янги БДТнинг 7а-графасида ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш керак бўлган БДТнинг рўйхат рақамини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органи томонидан тақдим этилган БДТни расмийлаштириш ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш лозим бўлган БДТни қайтариш орқали мазкур Низомнинг 91-92-бандларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
(981-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
99. БЮДга расмийлаштирилган БДТдаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилган электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишга қўйилган талаблар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV бўлим. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
100. Битта товар юзасидан такроран қабул қилинган БЮДларни бекор қилиш ёки қайтариб олишда нисбатан хавф даражалари паст бўлган БЮДлар бекор қилинади ёки қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар битта товар юзасидан қабул қилинган БЮДларнинг хавф даражалари бир хил бўлса, уларнинг рўйҳатга олинган вақти бўйича охиргилари бекор қилинади ёки қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101. ТЭДААТда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида ахборот алмашиш тизими орқали хабарлар билан алмашиш ва бу орқали тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш имконияти Божхона қўмитаси томонидан таъминланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
102. Божхона қўмитаси декларацияловчи шахсларга ТЭДААТ ва Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали тақдим этилган БДТ ҳамда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган БЮДни юклаб олиш, қоғоз шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
103. Қайтариб олинган ёки бекор қилинган БЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами ҳамда 54-графасида декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақамни бошқа БЮДга бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1031. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона органлари томонидан БЮД ва БДТларда қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларининг ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловларнинг қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан мазкур Низомда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
(1031-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 23 мартдаги 01-02/15-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3220-1, 06.05.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104. Декларант божхона постининг ёки ҳудудий божхона бошқармасининг БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича хати юзасидан эътироз билдириб юқори турувчи божхона органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
105. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 26 декабрь

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3220/0159-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3220-1/0430-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)