ИЛОВА
| Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш муддати* | Бажарилиши устидан назорат қилиш | |||
| бошланиши | якунланиши | назорат учун масъул | кўриб чиқиш муддати | ||
| I. «SINOTRUK» компаниясининг «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ ҚК устав фондини кўпайтириш орқали муассислар қаторига кириши | |||||
| 1. | «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини (Устав ва Таъсис шартномаси) тасдиқлаш ва давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказиш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) | 2020 й. январь | 2020 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2020 й. |
| II. Янги иш ўринлари яратиш ва қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини 20% дан 70% гача ошириш | |||||
| 2. | Пайвандлаш ва бўёқлаш линиялари қурилиши учун Бизнес режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) | 2020 й. | 2020 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2020 й. |
| 3. | Киритилаётган қўшимча инвестициялар ҳисобига пайвандлаш ва бўёқлаш линиялари учун янги ишлаб чиқариш корпуси қуриш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Қурилиш вазирлиги (Закиров) | 2020 й. | 2021 й. март | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2021 й. |
| 4. | Ускуна ва дастгоҳларни етказиб бериш учун шартномалар тузиш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) | 2020 й. июль | 2020 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2020 й. |
| 5. | Ускуна ва дастгоҳларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) | 2020 й. | 2021 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2021 й. |
| 6. | Ускуна ва дастгоҳларни ишга тушириш ва ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйиш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Сатторов) | 2021 й. март | 2021 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2021 й. |
| 7. | Янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш қувватини 20% дан 70% га ошириш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) | 2021 й. июль | 2022 й. январь | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2022 й. |
| III. Маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш | |||||
| 8. | Янги турдаги юк автомобиллари кабинаси ва бутловчи қисмларини босқичма-босқич маҳаллийлаштириш бўйича битим тузиш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) | 2020 й. июль | 2020 й. август | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2020 й. |
| 9. | Юк автомобилларининг бутловчи қисмлари ва устқурилмаларини маҳаллийлаштириш бўйича беш йиллик маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) | 2020 й. сентябрь | 2020 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2020 й. |
| 10. | Юк автомобилларининг янги турдаги кабинасини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш (пайвандлаш, бўяш ва йиғиш). Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) | 2021 й. октябрь | 2021 й. | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2021 й. |
| 11. | Беш йиллик маҳаллийлаштириш дастури доирасида юк автомобилларининг ўртача маҳаллийлаштириш даражасини бутловчи қисмлар (рамалар, ғилдирак дисклари, устқурилмалар, шиналар, экстерьер ва интерьер пластик қисмлари, ёқилғи баки, ҳаво ресиверлари, ойналар, штамп қисмлар ва бошқалар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 32% га етказиш. Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев) | 2021 й. ноябрь | 2025 й. август | Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти | 2025 й. |