Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

×
 ×
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида низом

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортдаги ёзувлар. Хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиш муддати

3-боб. Консуллик муассасалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тартиби

4-боб. Консуллик-ҳуқуқий департаментда хорижга чиқиш биометрик паспортининг расмийлаштириш ва бериш тартиби

5-боб. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тартиби

6-боб. Паспортларни йўқ қилиш ва бекор қилиш

7-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни тўхтатиб туриш ва тиклаш

8-боб. Якунловчи қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
24. Консуллик муассасасининг мансабдор шахси Консуллик-ҳуқуқий департаментдан тушган хорижга чиқиш биометрик паспортини ариза берувчига имзо чектириб топширади ва консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп босади. Бунда алмаштирилаётган нобиометрик ёки биометрик паспорт ўрнига тайёр хорижга чиқиш биометрик паспортини беришда нобиометрик ёки биометрик паспорт консуллик муассасасининг мансабдор шахси томонидан олиб қолинади (вақтинчалик консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги биометрик паспорти бундан мустасно, унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилгани тўғрисида штамп босилади), уни берган йиғиш пунктига белгиланган тартибда бекор қилиш учун юборилади ва тегишли маълумотлар консуллик муассасалари томонидан улар турган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки уларга нисбатан ўзаро келишув мавжуд бўлса, бошқа вазирлигига, шунингдек, борилган мамлакатда хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича (қоғозда ёки электрон) анкета-ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
31. Доимий консуллик рўйхатига олишни расмийлаштириб (нобиометрик ёки биометрик паспорт асосида) консуллик муассасаси ходими ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга анкета-аризани беради, ариза берувчи уни тўлдириб, анкета-аризага ҳужжатларнинг нусхаларини такроран илова қилмасдан консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов квитанциясини тақдим қилади.
32. Ушбу Низомнинг 20-21-бандларида кўрсатилган келишув тартиб-таомиллари амалга оширилишга ва Консуллик-ҳуқуқ департаментдан тайёр хорижга чиқиш биометрик паспорти консуллик муассасасига тушишига қараб консуллик муассасасининшг мансабдор шахси уни имзо чектириб ариза берувчига топширади, бунда унинг нобиометрик ёки биометрик паспортини олиб қўяди, уларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берилганлиги тўғрисида штамп босилади ва улар белгиланган тартибда бекор қилиш учун уларни берган йиғиш пунктига юборилади, тегишли ахборот эса консуллик муассасасалари томонидан борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета);
41. Доимий консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига нобиометрик ва биометрик паспорт ўрнига хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорт олиб қўйилади, унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисида штамп қўйилиб, ариза берувчига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича паспортларни қайд қилиш дафтарида рўйхатдан ўтказиладиган ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома консуллик муассасасида доимий консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп қўйилаётганда масъул ходимга топширилади. Консуллик муассасаси томонидан олиб қўйилган паспорт бекор қилиш учун ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот бўлиб борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.
49. Доимий консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига хорижга чиқиш биометрик паспорти биринчи марта берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорти олиб қўйилади, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Бекор қилинган паспорт ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
54. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёнини тиклаш учун ушбу Низом 53-бандининг «а» ва «г» кичик бандларида келтирилган ҳолларда ариза берувчи консуллик муассасасига давлат олдида ижро этилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар, давлат органлари, ҳусусий ва бошқа жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ бўлган ёки мулкий мажбуриятлари йўқлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиши керак.
Ушбу Низом 53-бандининг «б» ва «в» кичик бандларида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлганда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ва судда тегишли жараёнлар тўхтатилгандан сўнг тикланади.
58. Хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги ҳисобини юритиш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тушган паспортларни Ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.

1-шакл

МАЪЛУМОТНОМА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқ департаменти ушбу билан серияси ____ бўлган, ________________ рақамли хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг _____________ шаҳридаги консуллик муассасасида доимий (вақтинча) консуллик рўйхатида турувчи «___» _________ _______йилда туғилган фуқаро __________________________________________________________________________________ га

(Ф.И.О.)

расмийлаштириб берилганлигини маълум қилади.
Шунингдек, фуқаро ________________________________________________________________________________ га

(Ф.И.О.)

20___ йил «___» ________ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилган (2011 йилги намунадаги) серияси ____ бўлган ___________ рақамли биометрик паспорт олиб қўйилган, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилганида «Консуллик рўйхати»га олинганлиги ҳақидаги штамп унинг янги паспортига кўчирилади.

КҲД директори

__________________

_____________________

(имзо)

Ф.И.О.

КҲД муҳри

3-шакл

МАЪЛУМОТНОМА

Берилди шу ҳақдаким, Ўзбекистон Республикаси фуқароси
_________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

ўзига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини (хорижга чиқиш биометрик паспортини) йўқотганлиги сабабли, унга янги хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Жаноб (хоним) _____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

_____________________________________ даги қуйидаги манзилда яшайди:

(давлатнинг номи)

_____________________________________________________________________________________
Ушбу маълумотнома эгаси___________________________________________________________________________

(консуллик муассасаси номи)

консуллик рўйхатида туради.
Консуллик муассасаси раҳбари

______________________________________

(Ф.И.О.)

______________________________________

(имзо)

Консуллик муассасаси муҳри

-----------------------------------------
Маълумотнома берилган хорижий давлат тилида ёки инглиз тилида ёзилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси