Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 887-7]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1999 йил 29 декабрда 17-сон билан тасдиқланган Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 887, 2000 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 декабрь,
01/11-14/63-сон
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 30 декабрдаги 01/11-14/63-сон буйруғига
ИЛОВАТугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1.6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2.9-банднинг бешинчи хатбошисидан «ҳамда тугатилаётган корхонанинг муҳри билан тасдиқланиши (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 8-иловадан «М.Ў.» қисқартмаси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/887-7/0079-сон)