Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ҲАҚИДА»ГИ ҚОНУННИ АМАЛГА ОШИРИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий Мажлиснинг «Давлат тили тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 19 февралдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида»ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, унинг янги таҳрири иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар Давлат дастурини амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 153-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 10 сентябрь,
311-сон