Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 январь,
26-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 26-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилоятининг Тошсоқа тизими магистрал суғориш каналларини тиклаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 августдаги 282-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнидаги 7-позициясидаги «7 (2013 — 2019 гг.)» рақамлари «9 (2013 — 2021 гг.)» рақамлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низомининг 12-банди «ё» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси «ирригация объектлари» сўзларидан олдин «назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш ва мониторинглар доирасида» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/26/0056-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)