24.12.2019 йилдаги 25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.12.2019 йилдаги 25-сон
Дата вступления в силу
24.12.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларда қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 47-боби нормаларини қўллашда масалалар вужудга келаётганлиги, шунингдек, ушбу масала бўйича қонунчиликни тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларга тушунтирилсинки, биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни қабул қилган суд томонидан қайта кўрилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФПК 47-боби қоидаларидан келиб чиқиб, иш мазмунан ҳал этилмаган биринчи инстанция судининг бошқа ҳужжатлари (масалан, аризани қабул қилишни рад этиш ёки даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги, аризани кўрмасдан қолдириш ёки ишни иш юритишдан тугатиш тўғрисидаги, процессуал муддатни тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги, суднинг ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ажримлар, хусусий ажрим) янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси судлари ўзлари томонидан чиқарилган ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича улар томонидан қуйи инстанциянинг суд ҳужжати ўзгартирилган ёхуд янги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, қайта кўришга ҳақли (ФПК 438-моддаси).
(1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ишда иштирок этган шахслар қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни (бундан буён матнда суд ҳужжатини деб юритилади) янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФПК 47-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ворислик фуқаролик суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлиги сабабли, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига ишда иштирок этган шахсларнинг процессуал ҳуқуқий ворислари ҳам эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга бўлмайди. Агар қонуний кучга кирган суд ҳужжати ушбу шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилса, улар суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори инстанция суди томонидан текшириш тўғрисида шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида берилади, уни бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан, белгиланган тартибда расмийлаштирилган, вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинган ҳолда имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризада қуйидагилар бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ариза берилаётган суднинг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (номи), уларнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва почта манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи, ишнинг рақами, суд ҳужжати қабул қилинган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) аризачининг фикрига кўра, суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлаётган янги очилган ҳолатга кўрсатма, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки ушбу ҳолатни тасдиқловчи бошқа далиллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) ариза бераётган шахснинг талаби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судга қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани беришда давлат божи тўланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 439-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган уч ойлик муддатнинг ўтказиб юборилиши, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ФПК 47-боби тартибида қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш учун ёхуд уни қабул қилишни рад қилиш учун ўз-ўзидан асос бўла олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур муддатга риоя қилинганлиги ҳақидаги масала суд томонидан ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлиб ҳисобланадиган ҳолатлар очилган кундан олти ойдан кечиктирмасдан берилган бўлсагина, суд мажлисида муҳокама қилиниши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, судга мурожаат қилиш муддатининг узрсиз сабабларга кўра, ўтказиб юборилиши, кўрсатилган аризани қаноатлантиришни рад қилиш учун мустақил асос ҳисобланади ва суднинг ажримида асослантирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судга мурожаат қилиш муддатини тиклаш тўғрисидаги масалани ҳал этишда нафақат уни ўтказиб юборилганининг узрлилиги, балки аризачи янги очилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида билган ёки билиши лозим бўлгандан кейин суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги ариза ўз вақтида берилган ёки берилмаганлиги ҳам инобатга олиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш муддатини ҳисоблашда, ФПК 440-моддасига асосланиш, ариза бериш учун муддат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар очилган кундан эътиборан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кундан эътиборан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — қайта кўрилаётган ҳал қилув қарорига, ажримга ёки қарорга асос бўлган ҳукмга, ҳал қилув қарорига, ажримга ёхуд қарорга мазмунан қарама-қарши бўлган суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ёхуд бошқа органнинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ҳисобланиши инобатга олиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг кўрилиши ФПК 47-боби қоидалари инобатга олинган ҳолда, тегишли суд инстанциясида иш юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд аризани қабул қилгандан сўнг суд мажлисининг вақти ва жойини белгилайди ҳамда бу ҳақда ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги уни ўтказилишига тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФПК 442-моддасига мувофиқ суд қайд этилган аризани суд мажлисида кўради, иш бўйича янги очилган ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган далилларни текширади, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглайди, суд мажлиси баённомасида ёритилиши лозим бўлган бошқа зарур процессуал ҳаракатларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги ариза, у суднинг тегишли инстанциясига келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. ФПК 437-моддасининг иккинчи қисмида мавжуд бўлган, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қонун нормасидан келиб чиқиб, янги очилган ҳолатлар, улар ишни тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳоллардагина суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Иш кўрилаётган пайтда объектив ўринга эга бўлган ва қабул қилинган суд ҳужжатининг мазмунига таъсир кўрсатадиган, ушбу ҳужжат чиқарилаётганда аризачи, шунингдек, суд билмаган ва билиши мумкин бўлмаган ишга тааллуқли фактик ҳолатлар, ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган янги очилган ҳолатлар ҳисобланади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, аризачи томонидан иш бўйича тақдим этилган янги далиллар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки далиллар, агар улар қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига олиб келган бўлса, суд ҳужжатини қайта кўришга асос бўлади (ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди).
(10-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, уларнинг вакилларининг суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноятлари, судьяларнинг ишни кўриш ва ҳал этишда содир этган жиноятлари (ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди), ушбу ҳолатлар ишнинг натижасига таъсир этган-этмаганлигидан қатъи назар суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноят ишини реабилитация асосларисиз тугатиш ҳақидаги суднинг ажрими, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори билан аниқланган ҳолатлар ҳам, агар суд ушбу ҳолатларни иш учун муҳим деб топса, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олади (ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Судлар шуни инобатга олиши зарурки, суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган ҳолатлар ҳам суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади (ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай асослар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш тўғрисидаги аризаларни кўришда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа орган қарорининг бекор қилиниши судга мурожаат қилиш учун асос бўлганда ва қайта кўриш масаласи қўйилган ҳолларда, суд ҳужжати ёхуд бошқа орган қарорининг бекор қилинганлиги ишни кўриш натижасига таъсир кўрсатган ёки кўрсатмаганлигини текшириш зарур;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар судга мурожаат қилишнинг асоси мазкур иш бўйича ноқонуний ёки асоссиз суд ҳужжатини қабул қилишга олиб келган битимнинг қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги бўлса, бу ҳолат бошқа иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори хулоса ва (ёки) асослантирувчи қисмида низоли ёки ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш ёхуд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги хулоса мавжуд бўлганда, суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўла олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича суд аризани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқаради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёхуд уни қайта кўришни рад қилади (ФПК 443-моддаси). Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга тилхат олиб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилиши тегишли суд томонидан ФПК билан ушбу инстанция суди учун белгиланган қоидалар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлади (ФПК 445-моддаси).
(12-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги ажрими устидан қонунда белгиланган муддатларда апелляция ёки кассация тартибида хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят ва унга тенглаштирилган судлари апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларининг ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги ажрими устидан тегишли юқори инстанция судига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан берилган хусусий шикоят (протест) қаноатлантирилганда, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ФПКнинг 47-боби тартибида ушбу ажримни, шунингдек, аризачи томонидан қайта кўриш масаласи қўйилган суд ҳужжатини, агар ушбу суд ҳужжатини қайта кўриш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилади. Бундай ҳолда иш тегишли инстанция судига мазмунан кўриш учун юборилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Агар юқори инстанция суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан берилган шикоят (протест)ни кўришда ушбу ажримни асоссиз эканлиги ҳақида хулосага келса, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва шу билан бирга суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни рад қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан берилган шикоят (протест) кўрилаётган пайтда иш бўйича янги суд ҳужжати чиқарилган бўлса, у ҳам бекор қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агар янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган суд ҳужжати тўлиқ ёки қисман ижро этилган, иш янгидан кўрилганда эса, бошқа ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳолда, суд ФПК 459-моддасига мувофиқ суд ҳужжатининг қайтарма ижроси масаласини ҳал этиши шарт. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси масаласи суд томонидан ФПК 461-моддасида назарда тутилган, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижронинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 24 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ