28.12.2019 йилдаги ПҚ-4553-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 — 20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи Ўзбекистон-Япония кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари тарихида янги саҳифа очди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дўстона ва конструктив муҳитда ўтган самарали икки томонлама музокаралар ва тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда ҳал қилувчи омил бўлган олий даражадаги мулоқотни келгусида яна давом эттириш муҳим эканлигини тасдиқлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорликни илгари суришга қаратилган Стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида қўшма баёнотнинг имзоланиши ўтказилган учрашувлар ва музокаралар натижаси бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар ҳамда икки давлатнинг манфаатдор ташкилотлари, етакчи компаниялари ва банклари ўртасида битимларнинг йирик тўплами имзоланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 — 20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи давомида имзоланган ҳужжатларни ўз вақтида ижро этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби 4-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминлаш механизми 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ва Аичи префектураси, Тошкент ва Нагоя, Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имзоланган ҳужжатларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши устидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафта мазкур қарор билан тасдиқланган амалий ҳаракатлар режалари («йўл хариталари»)нинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича жорий масалаларни тезкор ҳал қилиш учун Ишчи гуруҳ, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакилларининг Японияга мунтазам хизмат сафарлари амалга оширилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисига (Р.А. Гулямов) Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Япония банки билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосарига (А.А. Абдухакимов) вазирлик ва идораларнинг таълим ва маданий-гуманитар алмашув соҳасидаги ҳамкорлик бўйича япон томони билан ўзаро алоқаларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосарига (Л.Ш. Қудратов) савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишлари, шунингдек, япон компаниялари билан ўзаро биргаликдаги натижадор фаолияти самарали мувофиқлаштиришини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи (К.И. Алламжонов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси (А.Д. Ходжаев), инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосарига (Л.Ш. Қудратов) Япония билан икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш суръатларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш вазифаси юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 4 та штат бирлигини қўшимча ажратиш орқали Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4135-сон қарорига 6-иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси (кейинги ўринларда — Элчихона) штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда таълим, фан ва инновация масалалари бўйича маслаҳатчи-элчи ҳамда хусусий бизнес билан ишлаш бўйича маслаҳатчи қўшимча лавозимлари киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасанинг ташкилий-штат тузилмасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил учун Элчихонанинг харажатлар сметасини шакллантирсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Элчихонанинг штат жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда унинг харажатларини хорижий муассасаларни молиялаштиришнинг 2020 йил учун тасдиқланган бюджет ҳажмлари доирасида молиялаштиришни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Элчихонага қўшимча битта автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4318-сон қарорининг 15-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидаги таклифларга розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нагоя шаҳрида Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ваколатхонасини очиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг жорий ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Японияда ўз вакилларининг фаолиятини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, ваколатхоналар фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда сифатли инвестиция таклифларини, мазкур қарорнинг 3-иловасига киритилган лойиҳаларнинг паспортлари ва тақдимотларини инглиз тилида ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланган ҳолда тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий ҳаракатлар режаларини («йўл хариталари») ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3 санасига қадар мазкур қарор билан тасдиқланган амалий ҳаракатлар режалари («йўл хариталари») ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига — 1 ва 2-иловаларга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига — 3-иловага мувофиқ тақдим этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 7 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига мазкур қарор билан тасдиқланган амалий ҳаракатлар режалари («йўл хариталари») ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор, шу жумладан амалий ҳаракатлар режалари («йўл хариталари») ижросининг бориши тўғрисидаги танқидий таҳлилларни тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 28 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4553-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 07/20/4553/0016-сон; 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон)