1. | О.К. Абдурахманов | — | Тошкент давлат транспорт университети ректори, Кенгаш раиси |
2. | У.Н. Ташкенбаев | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари |
3. | А.А. Хасанов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари |
4. | Ш.Х. Далиев | — | Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Олий ва олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси |
5. | К.Х. Каримов | — | Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари |
6. | У.У. Шарифходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
7. | Ш.У. Турдикулова | — | Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари |
8. | Х.У. Умарова | — | Президент таълим муассасалари агентлиги директори |
9. | А.З. Саъдуллаев | — | Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори |
10. | Х.Ғ. Худайбердиев | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари |
11. | С.О. Обидов | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. |
12. | Б.Б. Фарманов | — | Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Ziyo Forum» фонди директори |
13. | И.У. Маджидов | — | Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори |
14. | Р.И. Халмурадов | — | Самарқанд давлат университети ректори |
15. | А.М. Реймов | — | Қорақалпоқ давлат университети ректори |
16. | Б.Ш. Шермуҳаммадов | — | Фарғона давлат университети ректори |
17. | А.Р. Марахимов | — | Термиз давлат университети ректори |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.2019 йилдаги 1037-сон
Дата вступления в силу
27.12.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш, соҳадаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини янада ошириш ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
таълим сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик натижадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш, қўшма таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига кенг жалб этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида «Ректорлар мактаби» тизимини йўлга қўйиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишиш билан бирга Кенгаш билан ҳам келишиш амалиёти жорий этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга Кенгаш фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш вазифаси юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Республика олий таълим кенгаши Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси, 1-уй манзилидаги Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
1. Мазкур Низом Республика олий таълим кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кенгаш томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар республикадаги барча олий таълим муассасаларига (филиалларига), манфаатдор марказлар ва ташкилотларга татбиқ этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
5. Кенгаш ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш, ижодий ҳамфикрлилик тамойиллари асосида юритади.
6. Кенгаш ўз номига, муҳр ва штампларига ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган гувоҳномага, тегишли банкда ўз миллий ва валюта ҳисоб рақамларига ҳамда бошқа ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган атрибутика ва реквизитларига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
таълим сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик натижадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш, қўшма таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига кенг жалб этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;
олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида «Ректорлар мактаби» тизимини йўлга қўйиш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика, шунингдек хорижий давлатларнинг олимлари, ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни маслаҳатлар учун жалб этади;
олий таълим муассасалари фаолиятини жойида ўрганади, таҳлил қилади, ўрганиш натижалари бўйича хулоса ва таклифларни олий таълим муассасаси, давлат органлари ва ташкилотларига киритади;
олий таълим тизими фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифларни тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга киритади;
олий таълим соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга киритади;
давлат дастурлари лойиҳалари, тадбирлар режалари ва олий таълим тизимига тааллуқли, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлайди, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
республикада амалга оширилаётган таълим, илмий, инновацион ва бошқа устувор лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодиётнинг реал сектори билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади;
ҳудудларнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини оқилона белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
олий таълим муассасаларида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш, қонунийликни, юксак ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, Ватанга содиқлик руҳини ва қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, ижтимоий, сиёсий, руҳий ва маънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
республикада ва хорижда кенг жамоатчиликни олий таълим фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар, симпозиум, тренинглар, мастер-класслар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
олий таълим муассасалари ўртасида инфратузилмалар ва интеллектуал мулк натижаларидан жамоавий фойдаланиш бўйича билим ва тажрибалар алмашиш майдонини йўлга қўяди ҳамда моддий-техник базани кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
олий таълим муассасалари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Кенгашга юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат мажлислари ва бошқа тадбирлари тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;
олий таълим муассасаларининг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш;
олий таълим муассасалари раҳбарларига Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
олий таълим муассасалари ректор лавозимларига бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш ва «Ректорлар мактаби» лойиҳаси битирувчиларини бошқарув лавозимларига тавсия этиш;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таълим фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ахборот, статистика ва бошқа таҳлилий материалларни белгиланган тартибда олиш;
олий таълим соҳасидаги норма ижодкорлиги фаолиятига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида жамоатчилик ва экспертлар иштирокини таъминлаш;
олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, докторантлари ҳамда профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;
Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида олинган ахборот, агар бундай ахборотни тарқатиш қонунчилик ҳужжатлари билан чекланган бўлса, махфийлик тартиботига риоя қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Кенгаш таркибига, қоида тариқасида, олий таълим муассасалари ректорлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзолари, олий таълим тизимида ёки соҳалар бўйича ишлаб чиқаришда юксак тажрибага эга бўлган мутахассислар, хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришган меҳнат фахрийлари, ижодкор ва зиёлилар, катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Зарур ҳолларда, мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Бунда, Кенгаш аъзолари таркибига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
16. Қуйидаги ҳолатларда Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
Кенгаш мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
17. Кенгаш таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган вақтдан бошлаб 5 кун ичида Кенгашнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Кенгаш қарорларининг бажарилиши юзасидан тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади;
Кенгаш йиғилиши, котибияти ҳамда Кенгашнинг мазкур низомда белгиланган мақсадлар доирасида маблағ ва воситаларини тасарруф қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Кенгаш фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади.
Кенгаш раиси ўринбосари Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кенгаш фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
Кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралардан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
Кенгаш аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Кенгаш мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Кенгаш қарорлари ижро этилиши устидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Кенгаш мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг Кенгаш аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди.
Кенгаш котибияти Кенгашнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Кенгаш аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Кенгаш мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда, унинг фикри Кенгаш мажлисида кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.
ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этади;
Кенгаш иш режаларининг лойиҳаларини тайёрлашда, уларни Кенгашда кўриб чиқишда ва тасдиқланган иш режалари бажарилишда фаол иштирок этади;
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашади;
олий таълим муассасалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказади ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни Кенгашга киритади;
Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлашда қатнашади.
Кенгаш зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширишда иштирок этади.
23. Кенгаш фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисларида кўриб чиқилади. Кенгаш мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
24. Кенгаш мажлисларига Кенгаш аъзолари бўлмаган бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
25. Кенгаш мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котибият томонидан Кенгаш аъзоларининг таклифлари ва Кенгаш раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.
26. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, унинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.
27. Кенгаш мажлиси, агар унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
28. Кенгаш қарори мажлисда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
29. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Унинг фикри Кенгаш мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.
30. Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси котибият томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга, Кенгаш аъзоларига ҳамда манфаатдор шахсларга юборилади.
31. Кенгаш қарорини тезлик билан қабул қилиш зарурияти туғилганда, унинг раиси ташаббуси билан қарор Кенгашнинг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар Кенгашнинг қабул қилган қарорига қўшилмаган тақдирда, Кенгашнинг қарорини олган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай унга асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.
32. Кенгаш котибияти Кенгаш аъзолари кўмагида Кенгаш қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Кенгашнинг раисига тегишли таклифлар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)
Навбатдан ташқари Кенгаш йиғилиши котибият, тафтиш комиссияси ёки Кенгашнинг 1/4 қисмидан кам бўлмаган аъзолари мурожаатига кўра, унинг ваколатидаги ёки ваколатидан ташқари бўлган кечиктириб бўлмайдиган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида чақирилиши мумкин.
35. Кенгаш Низомда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдони, бино ва иншоотлари, транспорт воситалари, жиҳозлари, мулки, молиявий ва бошқа ресурсларига эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига асосан ўзига тегишли мулкка ўз фаолияти доирасидаги мақсад ва вазифаларга ҳамда уларнинг мўлжалланганлигига мос равишда эгалик қилади ва ундан фойдаланади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
37. Кенгаш тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда Тафтиш комиссияси деб аталади) — Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва мазкур Низом талабларини бажарилишини назорат қилади. Тафтиш комиссияси ҳар йили камида бир маротаба Кенгашнинг молиявий хўжалик фаолиятини тафтишдан ўтказади. Кенгаш фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган тақдирда, тафтиш комиссияси Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини чақириш масаласини қўйиш ҳуқуқига эга.
38. Тафтиш комиссияси раис ва икки аъзодан иборат таркибда Кенгаш аъзолари ичидан беш йил муддатга сайланади. Тафтиш комиссияси аъзолари бир неча маротаба қайта сайланиши мумкин. Кенгаш бошқаруви аъзолари ҳамда Кенгашда асосий штатда фаолият кўрсатувчи ходимлар Тафтиш комиссиясига сайланмайдилар.
39. Тафтиш комиссияси, ўз қарорларини қабул қилишда унинг аъзоларидан камида икки нафари иштирок этган ҳолларда ваколатли ҳисобланади. Тафтиш комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, унинг мажлисида иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Тафтиш комиссияси баённомаси унинг мажлисида иштирок этаётган барча аъзолар томонидан имзоланади.
40. Тафтиш комиссияси раиси Кенгаш ва унинг бошқаруви мажлисларида маслаҳат овози билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. Кенгаш ва унинг бошқаруви томонидан Кенгаш фаолиятининг молиявий масалалари муҳокамаси бўйича ўтказиладиган мажлисларга Тафтиш комиссияси раисини таклиф этиш шарт. Бундай мажлисларда Тафтиш комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга.
41. Кенгаш бошқарувининг қарорига кўра Кенгашнинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтиши мустақил аудиторлик ташкилотлари томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
42. Кенгаш фаолияти ҳақидаги маълумотлар Кенгашнинг расмий веб-сайтида мунтазам равишда ёритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/319/0504-сон)