Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4037-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 августдаги 679-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 августдаги 679-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Франция маданият маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этилганлиги, шунингдек, унга Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган мулкий мажмуа туташ ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан Марказ фаолияти юзасидан Франция Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва таълим муассасалари билан музокаралар олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Франция Республикаси билан маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланишига кўмаклашиш;
Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда иштирок этиш;
француз тилини, Франция Республикасининг маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш;
Францияда ўзбек тили, Ўзбекистоннинг маданияти ва тарихи, шу жумладан, энг янги тарихи ўрганилишида иштирок этиш;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон вакилларининг Франция Республикасида ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирокига кўмаклашиш;
миллий ва француз маданият ҳамда санъат арбобларининг ижоди билан танишишга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш.
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг устави 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ижрочи директорига зарурат бўлганда Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
5. Жамғарма Марказ биносини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Жамғарма ўз маблағлари ҳисобига маданият ва санъат объектларини меъморий жиҳатдан режалаштириш соҳасидаги энг яхши жаҳон тажрибасига мувофиқ Марказ биносини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширсин.
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Жамғарма маблағлари;
бинодан фойдаланишдан олинадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 декабрь,
969-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 969-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг
ТУЗИЛМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 10 нафар. Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 969-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг
УСТАВИ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Франция маданият марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
4. Франция Республикаси билан маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланишига кўмаклашиш;
Франция Республикаси билан маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланишига кўмаклашиш;
Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда иштирок этиш;
француз тилини, Франция Республикасининг маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш;
Францияда ўзбек тили, Ўзбекистоннинг маданияти ва тарихи, шу жумладан, энг янги тарихи ўрганилишида иштирок этиш;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон вакилларининг Франция Республикасида ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирокига кўмаклашиш;
миллий ва француз маданият ҳамда санъат арбобларининг ижоди билан танишишга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш.
5. Марказ юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Марказ негизида ихтисослаштирилган таълим дастурлари, курслар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
талабалар, ўқитувчилар ва мутахассисларни айирбошлаш;
ўз ваколатлари доирасида икки мамлакат мутахассислари учун стажировкалар ташкил этиш;
Марказ амалга оширадиган тадбирларнинг календарь режасини шакллантириш ва тасдиқлаш;
Франция томони билан маданият ва санъатни оммавийлаштириш ҳамда республиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга йўналтирилган халқаро маданий тадбирларни ташкил этиш;
Франция тажрибасини ўрганиш, музейлар ва бошқа маданий муассасалар фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
маърузалар, семинарлар, конференциялар, маҳорат дарслари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;
болалар учун ижодий ривожланиш дарслари ўтказиш;
визуал санъат ва видео-намойишлар лойиҳаларини амалга ошириш;
француз тилини ўрганиш курсларини ташкил этиш;
Ўзбекистон ва Франциянинг тарихи бўйича босма, фото-, видео- ва аудиоматериалларни тўплаш;
маблағлар ўз вақтида тушишини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Марказнинг маблағлари тушуми ва харажатларини прогнозлаштириш;
маданият ва санъат соҳасида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг талабалари ва ўқитувчиларини айирбошлашни ташкил этишга кўмаклашиш;
давлат, касб байрамларига бағишланган мавзули, театр-концерт, ахборот-кўргазма, адабий-бадиий ва бошқа маданий-оммавий тадбирларни, шунингдек, фестиваллар ва танловларни ташкил этиш;
санъат соҳасида, шу жумладан, Ўзбекистоннинг чет элдаги ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган ахборот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
юкланган вазифаларни амалга ошириш учун хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларидан ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ушбу Уставнинг 5-бобида белгиланган манбалардан тушган маблағларни ўзининг банк ҳисобварақларида жамлаш;
Марказга юкланган вазифалар ижросини таъминлаш учун, шу жумладан, хорижий шериклар билан шартномалар тузиш;
тижорат фаолиятининг барча турларини амалга ошириш;
маданият ва санъатни ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус билан чиқиш;
ўз фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида материалларни жойлаштириш;
Марказнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик қилиш.
7. Марказ:
ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар бажарилишини таъминлашга;
Марказ даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари ижроси натижадорлигини таҳлил қилишга ва маблағлар тушумига салбий таъсир кўрсатаётган аниқланган камчиликларни бартараф этишга мажбурдир.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва мажбуриятларни олиши мумкин.
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш тартиби
8. Марказ ўз фаолиятини ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.
9. Марказга Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
10. Марказ директори:
Марказга юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Марказ фаолиятини ташкил этади, ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Марказнинг штат жадвалини шакллантиради, Марказ номидан хўжалик ва меҳнат шартномаларини, бошқа шартномалар ва ҳужжатларни имзолайди;
ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
5-боб. Марказни молиялаштириш манбалари
11. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
бинодан фойдаланишдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6-боб. Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш
12. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Марказ ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи тусдаги ойлик устамалар ва қўшимча ҳақлар директор томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
13. Марказ директори Марказнинг ўз даромадлари ҳисобига:
хизмат вазифаларини бажаришда ташаббус кўрсатган ва виждонан ишлаган ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида лавозим маошининг 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилаш;
ўз вазифаларини виждонан бажарадиган Марказ ходимларини лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда ҳар чоракда мукофотлаш;
Марказ ходимларига бир йилда бир марта лавозим маоши миқдорида бир йўла моддий ёрдам бериш;
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган байрам кунлари муносабати билан Марказ ходимларини ҳар бир байрам учун бир лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;
ҳар ойда иш ҳақининг энг кам миқдорида овқатланиш ва йўлкира учун тўловлар тўлаш ҳуқуқига эга.
7-боб. Ҳисобот бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Марказ директори ҳар йили 1 февралгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига олдинги йил учун Марказнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот, шу жумладан, молиявий ҳисобот тақдим этади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
15. Марказнинг ҳисобот бериши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
16. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 969-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Франция маданият маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
РАЗРЯДЛАРИ
|
Лавозим номи |
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
|
Директор |
15 |
|
Бўлим бошлиғи |
13 |
|
Бош бухгалтер |
13 |
|
Бош мутахассис |
11 |
|
Етакчи мутахассис |
10 |
|
Мутахассис |
9 |
Изоҳ. Юридик хизмат Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган минимал норматив ва мезонлар асосида ташкил этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/969/4112-сон)