Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2024 21.11.2019 йилдаги 931-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2019 йилдаги 931-сон
Дата вступления в силу
22.11.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 556-сонли «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасини тугатиш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш, вилоятнинг шаҳар ва туманлари инфратузилмасини такомиллаштириш, вилоят ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, унинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурларда белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Ободонлаштириш бош бошқармаси деб аталади) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимига ходимларнинг штатдаги белгиланган сони доирасида Ободонлаштириш бош бошқармасининг аппарати тузилмасига ҳамда шаҳар ва туман Ободонлаштириш бошқармалари тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Ободонлаштириш бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти шаҳарлар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан ва қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчалар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл-кўприк хўжалигидан (кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлкалар, тўхташ жойларидаги шийпонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан) фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дренаж хўжалиги объектларидан (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқарадиган насос станцияларидан) фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратсиз, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш ишларини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабристонларни сақлаш ҳамда улар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар ва туман Ободонлаштириш бошқармалари бошлиқлари ҳудудий ҳокимликларнинг тавсияномасига асосан Ободонлаштириш бош бошқармасининг буйруғига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти хокимлигининг ҳисоб-китоблари асосида Ободонлаштириш бош бошқармасини сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бўлган маблағларни 2019 йилда Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг харажатлари параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ободонлаштириш бош бошқармасига битта енгил автомобиль ва битта махсус техника билан таъминлаш учун зарур маблағларни ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тошкент вилояти ҳокимлиги янги ташкил этилган Ободонлаштириш бош бошқармасини Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Хуррамлик кўчаси, 46-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 21 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
931-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 931-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

* Хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 931-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси аппарати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Кўкаламзорлаштириш
ва ирригация бўлими

2

Бошлиқ ўринбосари

Бухгалтерия ва иқтисодий таҳлил бўлими

2

Қабристонларни сақлаш бўлими

2

Ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш бўлими

2

Кадрлар бўлими

2

Назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлими

2

Ландшафт дизайни бўлими

2

Юрисконсульт

1

Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўлими

2

Дренаж хўжалигидан фойдаланиш бўлими

2

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 21 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Бош бошқарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси асосида ҳар ойда иш стажи, устама ва қўшимчалар билан бирга тўланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/931/4052-сон)