Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2020 21.11.2019 йилдаги 934-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2019 йилдаги 934-сон
Дата вступления в силу
22.11.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари ҳамда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 198-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари ҳамда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон ва «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири ўн кун муддатда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 21 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
934-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 934-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон ва «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бош вазир маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир маслаҳатчисининг фаолияти ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва улар оилаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ҳамда тайёрланишини таъминлашга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош вазир маслаҳатчиси Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) бевосита раҳбарлик қилади ва Департамент мудири ўринбосари ва мутахассисларининг ишини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бош вазир маслаҳатчиси Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида умумий мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош вазир маслаҳатчисининг меҳнатига белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ ҳақ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини ўрганиш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши (ратификация қилиши) бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурлар, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирлар («йўл хариталари») ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар мустақиллигини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасидан келиб чиқадиган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун ҳар чоракда таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикаси позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда амалга оширилишини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси ваколатига киритилган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ҳамда тармоқларда муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг яшаши ва меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш соҳаларини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифаларини, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш масалаларини тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва барча даражадаги бошқа ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент кадрлар захираси шакллантирилишини ва уни тизимли асосда янгилаб боришни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилашни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича давлат дастурларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирлар («йўл хариталари») ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини ташкил этиш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган меҳнат миграцияси масалалари, меҳнат мигрантларининг мослашув тадбирларини амалга ошириш жараёнлари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миграция жараёнларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда ишга жойлашиш, уларнинг меҳнат фаолияти, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган меҳнат миграцияси соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзоларининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш бўйича ишларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда уларнинг якунлари бўйича меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, молиявий ва моддий кўмаклашиш воситаларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ватанига қайтган меҳнат мигрантларини жамиятга мослашиши ва ишга жойлашишини ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантларининг дастлабки касбий тайёргарлигини ташкил этиш, уларга, шу жумладан ўз Ватанига қайтиб келганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатишни самарали таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси ваколатига кирадиган масалалар бўйича «йўл хариталари»нинг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош вазир маслаҳатчиси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграциясининг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси ва Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ҳамда натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Департаментга бириктирилган вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукуматнинг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Департамент мудирининг ўринбосари ва мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг вазифалари тақсимотини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Бош вазир маслаҳатчисининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда, Департамент мудирининг ўринбосари бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Бош вазир маслаҳатчисининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир маслаҳатчиси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига кўра — бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчисининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари Бош вазир маслаҳатчиси томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчисининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Бош вазир маслаҳатчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир маслаҳатчиси олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбарлик қилинаётган Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини сўровлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бош вазир маслаҳатчисининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департамент иш режаси асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Бош вазир маслаҳатчисининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 934-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Департамент фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсати, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, республикадан ташқарига ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ҳамда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини меҳнат фаолиятига жалб этишни таъминлаш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирига (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири деб аталади) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикаси позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миграция жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, ташқи меҳнат миграцияси сабаблари ва омилларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг хорижда бўлиш шарт-шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тизимли муаммоларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурларни, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга оид аниқ чора-тадбирларни («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш бўйича самарали фаолиятини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш, уларга, шу жумладан ўз Ватанига қайтиб келганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини самарали мониторинг ва назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан амалий ишларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси, ушбу соҳадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурларни, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирларни («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда меҳнат фаолияти, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда уларга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, шунингдек, Ватанга қайтгандан сўнг жамиятга мослашишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миграция жараёнларини мониторинг ва комплекс таҳлил қилишни таъминлаш, ташқи меҳнат миграцияси сабаблари ва омилларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг хорижда бўлиш шарт-шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тизимли муаммоларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграциясини такомиллаштириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини ташкил этиш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий ишларни ташкил этиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши (ратификация қилиши) бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг хорижий ҳамкорлар ва иш берувчилар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, турли даражадаги ташрифлар ҳамда республикада ва хорижда халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишга доир таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика делегацияларининг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил қилиш ва халқаро тадбирларда иштирок этиши, шунингдек, хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари дастурларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, шунингдек, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жўнаб кетишдан олдин мослаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг мослашув тадбирларини амалга ошириш жараёнлари, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти якунланиши билан Ватанга қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш учун жамиятга мослаштириш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантларининг дастлабки касбий тайёргарлигини ташкил этиш, уларга, шу жумладан Ватанига қайтганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини комплекс ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Республикасидаги оилалари даромадлари ва турмуш даражасини ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда уларнинг якунлари бўйича меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, молиявий ва моддий кўмаклашиш воситаларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини ошириш бўйича ишларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Республикасидаги оилаларининг даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишга доир таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, Департаментга бириктирилган соҳалардаги муаммоли масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«йўл хариталари» тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари якуни бўйича таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир маслаҳатчиси ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг ўта муҳим ва устувор масалалари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари»нинг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг ҳолатини, Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқлари ижросининг самарали назоратини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришда иштирок этади, кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир маслаҳатчиси ― Департамент мудирига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши учун уларга Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ҳамда вазифаларини бериш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларининг комплекс равишда ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссиясининг самарали ишини таъминлайди, у томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа орган ва ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларининг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, бошқа орган ва ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирининг топшириғига биноан — бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Департамент:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Департамент тузилмасига Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири, шунингдек, қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мудирининг ўринбосари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантларини жўнаб кетишдан олдин касбий тайёргарликдан ўтказиш ва мослаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграция қилиш ва ишга жойлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат мигрантлари оилаларининг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш масалалари бўйича бош мутахассис.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Департаментнинг ишлари Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири томонидан мувофиқлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда пухта ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режасини белгиланган тартибда ва Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарори қабул қилишни талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа органлар ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрлар амалий захирасини тайёрлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Департамент мудирининг ўринбосари бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Департамент мудирининг ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва Департаментнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар тўғрисида белгиланган тартибда Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирига Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Департаментнинг бош мутахассиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотлар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, тегишли масалалар бўйича маслаҳатчиларининг топшириқлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантириш ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи меҳнат миграция тизимини такомиллаштириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва Бош вазир маслаҳатчиси — Департамент мудири, унинг ўринбосарига тақдим қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган ишларини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ҳудудларга ташрифларига оид маълумотларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/934/4047-сон)