Номер акта
933-сон
Орган
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Дата подписания
21.11.2019
Дата вступления в силу
22.11.2019
Дополнительная информация
Поделиться
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Бирлашган Араб Амирликларидан (кейинги ўринларда БАА деб аталади) жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, маҳаллий товарлар ва хизматларни БАА бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификациялаш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини фаол таклиф этиш ва мамлакатга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ БААда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг «UzFDI» ваколатхонаси (кейинги ўринларда UzFDI деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг харажатлари сметаси доирасида 2019 йилда UzFDIни фаолиятини молиялаштириш учун 1-иловага мувофиқ тасдиқланган штат жадвалига асосан меҳнат ҳақ тўлаш ҳисобга олинган ҳолда қўшимча маблағлар ажратсин;