15.11.2019 йилдаги ПФ-5876-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири — жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидалари турмушга фаол татбиқ этилмоқда, бу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари миллатидан қатъи назар Ўзбекистон халқини ташкил этишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўзининг ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг тили, урф-одати ва анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, уларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилишини эълон қилади ва кафолатлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилган бўлиб, у ўз фаолиятини юритмоқда ҳамда жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатини изчил амалга ошириб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари тақдим этган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва ижтимоий соҳада, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган устувор йўналишлар суръатини, кенг кўламли демократик ислоҳотларни, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий жиҳатдан эркинлаштириш ва жамият ҳаётининг бошқа жабҳаларида эришилган салмоқли муваффақиятлар таҳлили Ўзбекистон халқи ягона ғоя — Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича олийжаноб мақсадлар ва ғоят муҳим вазифаларга эришишдан иборат ягона мақсад атрофида бирлашганлигини таъкидлаш учун барча асосларни беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, халқаро ва минтақавий муносабатларда давом этаётган глобаллашув ва трансформация, дунёда иқтисодий, сиёсий, миллий, диний ва бошқа зиддиятлар кучайиб, ахборот ва кибермаконларида қарама-қарши кураш ортиб бораётган бир шароитда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида ўз ечимини тақозо этаётган бир қатор долзарб масалалар сақланиб қолмоқда, қуйидагилар шулар жумласидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик даражасини янада ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда юзага келиши мумкин бўлган можароли вазиятлар ва ихтилофларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профилактика қилиш бўйича фаолиятни ташкил этиш асоси сифатида жойларда миллатлараро муносабатлар ҳолатини мониторинг қилиш тизими ва механизмларини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муомала маданиятини тарбиялаш, Ўзбекистон халқининг тарихи ва анъаналарини ўрганиш бўйича таълим, ахборот ва маданий-маърифий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида давлат органлари мутахассисларини, шунингдек, бошқа ташкилотлар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ва янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш, республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, республикамизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантириш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва хориждаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамиятни ривожлантиришдаги устувор мақсадларни, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Концепция ва «Йўл харитаси»ни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қўмита бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимларининг Қўмита зиммасига юкланган вазифаларни профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган, зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ходимларининг, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг (улар розилиги билан) малакасини ошириш бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари зиммасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий маданий марказларни ривожлантиришга, улар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, жамиятда миллатлараро тотувликни таъминлашда уларнинг салоҳиятини тўла-тўкис амалга оширишга қаратилган таклифларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро тотувликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш тенденциялари тўғрисида тегишли ахборот, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар, ҳисоботлар тайёрлаш ва уларни кейинчалик Қўмитага киритиш вазифалари юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга оширишни таъминлаш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқодлари, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдидаги тенглигини таъминлашга қаратилган миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш ва тартибга солиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасида ишлар ҳолатини жойларга чиқиб тизимли ўрганилишини ташкиллаштириш, Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга оширишда Қўмита, шунингдек, вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, қилинган ишлар тўғрисида уларнинг раҳбарлари ҳисоботларини доимий равишда эшитиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 январга қадар миллатлараро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар комплексини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 февралга қадар миллатлараро муносабатлар соҳасида юзага келиши мумкин бўлган можароли вазиятлар ва ихтилофларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профилактика қилиш мақсадида мазкур соҳа ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолияти такомиллаштирилишини назарда тутувчи чора-тадбирлар комплексини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда уларнинг ролини кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қўмита:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бир нусхада) мажбурий тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистика ахбороти мажбурий тарқатиладиган реестрга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарларига — Концепция ва «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисида Қўмитага ҳар чоракда ахборот тақдим этилиши юзасидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари — дўстлик жамиятлари раисларига — раҳбарлик қилаётган органлар ва ташкилотларнинг маъмурий биноларида хизмат хоналари дўстлик жамиятларига беғараз берилиши, шунингдек, белгилаб қўйилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун барча зарур шароитлар яратилиши юзасидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита раиси Р.Д. Қурбоновга — Концепция ва «Йўл харитаси» амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма ахборот мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда тақдим этилиши юзасидан шахсан жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 15 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5876-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг мақсадлари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилаб берувчи нуқтаи назарлар ягона тизимидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш — миллатлар ва элатларнинг вакиллари ўртасида конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсати — жамиятда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш ва тартибга солиш соҳасида давлатнинг тизимли фаолиятидан иборат бўлиб, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглигини таъминлашга қаратилган;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро бағрикенглик — фуқаролик жамиятининг ижтимоий нормаси бўлиб, бошқа миллат ва элатлар вакилларининг умуминсоний қадриятларга зид бўлмаган нуқтаи назарларига, динлари, урф-одатлари, анъаналари ва маданиятига нисбатан муросаи мадорада намоён бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар — мамлакат ҳудудида истиқомат қиладиган миллатлар ва элатлар ўртасидаги, жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган муносабатлардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Концепция Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг тарихий тажрибаси ва анъаналарига асосланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Концепция инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, Ўзбекистоннинг бирлиги ва яхлитлигини мустаҳкамлашга, унинг ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини сақлашга, жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва тинчликни сақлаб туришга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ва принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинликларини, уларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бирлигини, миллат ва элатларнинг тилига, ҳуқуқий майдон доирасидаги урф-одатлари ва анъаналарига иззат-ҳурмат муносабатини мустаҳкамлаш, уларнинг тўла ҳуқуқли ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, жипслик, инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг барча миллат ва элатлари саъй-ҳаракатларини олийжаноб ғоя — мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожлантириш, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш мақсадларига эришиш ғояси атрофида бирлаштириш, кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини ва демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатчилик ва шовинизм намоён бўлиши эҳтимолига қарши курашиш, фуқароларнинг миллатига қараб камситилишига ҳамда Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига йўл қўймаслик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий адолат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун устуворлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллат ва элатларнинг маданий, тил ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзаро ҳурмат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шу жумладан чет элларда яшовчи фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, республикамизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантириш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва хориждаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамиятни ривожлантиришдаги устувор мақсадларини, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини рўёбга чиқариш таҳлил, режалаштириш, прогнозлаштириш принциплари асосида амалга оширилади ва уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасида ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар масалалари билан шуғулланувчи давлат органлари ва фуқаролик жамиятининг институтлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг этномаданий талабларини ўрганиш, аниқлаш ва қаноатлантиришга, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, миллий сабабларга кўра эҳтимол тутилган можароларнинг олдини олишга кўмаклашувчи Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши ролини кучайтириш;
(8-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритувчи оммавий ахборот воситаларини рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли миллатлар ва элатларнинг тилларида нашр этиладиган оммавий ахборот воситалари ривожини қўллаб-қувватлаш, уларда ватанпарварлик, миллатлараро бағрикенглик мавзуларидаги, оилавий қадриятларни, миллат ва элатларнинг Ўзбекистонда яшаб ўтган ва истиқомат қилаётган, жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган атоқли намояндалари маънавий-маданий ва илмий меросини тарғиб қилувчи материалларни ёритиш амалиётини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ушбу соҳадаги ютуқларни кенг жамоатчиликка етказишни ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат органлари мутахассисларини, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) миллатлараро муносабатлар ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг миллий мансублиги ва она тилидан қатъи назар уларнинг барчаси учун мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида тенг ҳуқуқли иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлаш принципини амалга оширишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг миллий мансублигидан қатъи назар уларнинг барчаси учун меҳнат қилиш, касбни ва иш жойини эркин танлашда тенг ҳуқуқларни таъминлаш чораларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг комплекс ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ижтимоий адолат ва фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципларини амалга ошириш бўйича зарур шарт-шароитларни таъминлаш учун уларнинг салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш, айниқса, қишлоқ жойларда ва бориш қийин бўлган олис туманларда, турли миллат ва элат вакиллари зич яшайдиган жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчилик ривожини қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистоннинг ягона иқтисодий, ахборот ва маданий-таълим маконини ривожлантириш мақсадида давлат коммуникация ва ахборот тизимларини янада такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар учун она тилида таълим олиш, шунингдек, ижтимоий хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) жамиятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, республикамизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикамизда яшовчи миллат ва элатларнинг тарихий меросини, миллий маданий қадриятларига иззат-ҳурмат муҳитини сақлаш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга қабул қилишда, кадрлар захирасини шакллантиришда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципи амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда миллатлараро муомала маданиятини, бағрикенгликни, фуқароларнинг шаъни ва миллий қадр-қимматини ҳурмат қилишни шакллантириш мақсадида педагог кадрлар таълими, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ўқув адабиётлари ва таълим дастурларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли, айниқса ёшларни фуқаролик масъулиятини ҳис этиш, ватанпарварлик ва она-Ватанга меҳр-муҳаббат, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг тарихий ўтмиши ва анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар соҳасидаги салбий тенденциялар, таҳдидлар, зиддиятлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш, профилактика қилиш ва бартараф этиш, уларнинг сиёсий тус олишига йўл қўймаслик юзасидан давлат даражасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар маданиятини ошириш, жамиятда экстремизм ва турмушдаги миллатчиликнинг ҳар қандай шакл ва кўринишига нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш, бошқа этник гуруҳларнинг миллий қадриятларига беписандлик билан муносабатда бўлиш ҳолатларига барҳам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни бузишга ва миллатлараро адоватни авж олдиришга қаратилган ташқи бузғунчи ахборот-мафкуравий таъсирга самарали қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан доимий асосда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро тоқатсизлик ёки болалар ва ёшлар орасида душманлик кўринишлари профилактикаси бўйича тадбирларни ўтказишга фуқаролик жамияти институтларини, шу жумладан болалар ва ёшлар жамоат ташкилотларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда яшовчи миллат ва элатларнинг тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш бўйича фаолият жараёнларига ёш авлод вакилларининг жалб этилишини кенгайтириш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларида миллатлараро нафрат ёки душманликни авж олдиришга қаратилган материаллар ёритилишига йўл қўймаслик, шунингдек, миллатлараро муносабатларни ёритиш масалаларида умуминсоний ва профессионал этика нормаларига риоя этиш мақсадида жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантириш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва хориждаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«халқ дипломатияси» механизмларидан фойдаланиш орқали хорижий мамлакатларнинг фуқаролик жамиятлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бузғунчи миллатчиликдан келиб чиқаётган таҳдид ва хавф-хатарларни борасида умумий тушунчаларни ишлаб чиқиш, унинг кўринишларига қарши курашиш йўлларини излаш ва биргаликдаги чора-тадбирларни амалга ошириш, миллат ва элатларнинг миллий-маданий эҳтиёжларини қондириш, миллатлараро тотувлик ва миллатлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ташкилотлар билан муносабатларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларнинг мамлакатимизда фаолият юритаётган ташкилотлари ва дипломатик ваколатхоналари билан «халқ дипломатияси» асосида алоқа ўрнатиш ва уни изчил ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг мақбул этномаданий талаб-эҳтиёжлари қондирилишини кафолатлайдиган демократик давлат сифатида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги обрў-эътибори ва имижини ошириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чора-тадбирларни кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет элларда ўзбек тили ва адабиётини ўрганишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг маданий ва тарихий мероси, ҳозирги замон цивилизацияси учун унинг роли ва аҳамияти оммалаштирилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мониторинг, таҳлил ва прогнозлаштириш воситасида Ўзбекистондаги миллатлараро муносабатлар ҳолатига таъсир ўтказиши мумкин бўлган халқаро муносабатлардаги салбий тенденцияларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида Ўзбекистон фуқаролари ва хорижда яшовчи ватандошларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллардаги ўзбек диаспораси билан яқин ҳамкорликни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, этномаданий алоқаларни йўлга қўйиш ва қўшни мамлакатларда истиқомат қилувчи оилалар ва қариндошларнинг эркин борди-келдиси учун шарт-шароит яратиш мақсадида чегараолди ҳамкорлиги механизмларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамиятни ривожлантиришдаги устувор мақсадларини, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат фуқароларининг ирқий, миллий ва диний мансублигидан қатъи назар уларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миллатлараро муносабатларда тоқатсизликнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларининг олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида миллатлараро муносабатлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви тизимида, давлат аҳамиятига мойил норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг манфаатлари ва миллий-маданий талаб-эҳтиёжлари ҳисобга олинишига кўмаклашувчи ҳуқуқий шартларни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва жамиятнинг яхлитлиги ва бирлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ўзлигини англаши, Ўзбекистондаги миллат ва элатларни этник-маданий ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, миллатлараро мулоқотни яхшилаш ва можароларнинг олдини олиш учун шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш, ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этиш, халқаро шартномаларни тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро зиддият ва можароларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш соҳасида турли даражалардаги давлат органлари раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ белгилаш ва чегаралаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро адоват, нафрат ёки душманликни авж олдириш йўли билан давлат хавфсизлигини издан чиқаришни мақсад қилиб олган бузғунчилик фаолияти профилактикаси ва унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий ва ахборот тусидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистонни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга, унинг маданий, илмий, маънавий мероси ва замонавий ютуқларини сақлаш ва оммалаштиришга кўмаклашишга интилаётган миллий маданий марказлар ўз фаолиятини амалга оширишида Ўзбекистон ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришни таъминлаш, мамлакатда миллатлараро тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда яшаётган миллат ва элатларнинг маданияти, тили ва анъаналарини сақлаш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, ҳамкорлик кўламлари ва шаклларига қараб миллий маданий марказларга давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари кўрсатилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини ўрганиш, шу жумладан бадиий, театр жамоалари ва клублари учун зарур ташкилий шарт-шароитларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий маданий марказлар негизида ёшлар бўлинмаларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистоннинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган миллий маданий марказлар фаолларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларга фахрий унвонлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа чоралари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва унинг натижалари, миллий мансублигидан қатъи назар фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатларини, шунингдек, миллатлараро адоватни авж олдириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ишларини олиб боришни таъминлаш юзасидан жавобгар бўлган асосий субъектлар этиб қуйидаги давлат органлари белгиланган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси, мазкур қўмита давлат бошқаруви органи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатларни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлайди, унинг зиммасига:
(10-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат ва жамиятда миллатлараро тотувлик ҳамда бағрикенгликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар мониторингининг давлат тизимини яратиш, дўстлик муҳитини ва ягона кўп миллатли катта оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан баҳамжиҳат ҳаракати ва ҳамкорлиги мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатларни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишга кўмаклашиш ва уларни ўтказишда бевосита иштирок этиш вазифалари юкланган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришда дўстлик жамиятларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига кўмаклашувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) миллий маданий марказларни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тегишли ҳудудларда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасидаги ишларни мувофиқлаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) миллатлараро адоватни авж олдириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашишни амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва бошқа халқаро ҳужжатларни тузади, Ўзбекистоннинг давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ўртасидаги кўп томонлама алоқалар ва алмашинувлар ривожланишини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Концепцияни самарали амалга ошириш жамиятда дўстлик, ҳамжиҳатлик ва жипслик муҳитини янги даражага кўтариш имконини беради ва қуйидагиларга кўмаклашади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг маданий ва миллий ўзига хосликларини сақлаб қолиш асосида кўп миллатли Ўзбекистон Республикаси халқининг бирлиги ҳис-туйғусини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятда вужудга келиши мумкин бўлган миллатлараро келишмовчилик ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профилактика қилиш учун миллатлараро муносабатлар соҳасида таъсирчан мониторинг механизмларини шакллантириш, миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишларига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасида ҳудудий дастурларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг миллий-маданий ўзига хослигини сақлаб қолиш ва ҳозирги шароитда эркин ривожланиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл харита»си
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш

1.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш.

1. Фуқароларнинг этномаданий талабларини ўрганиш, аниқлаш ва қаноатлантиришга, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, миллатчилик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга кўмаклашаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (кейинги ўринларда — ММХМДАҚ) қошидаги Жамоатчилик кенгашининг ролини ошириш.

2019 йил 1 декабргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

СМТИ (Э. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Фуқаролик жамияти институти билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган илмий-маърифий тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш.

2019 — 2021 йиллар давомида

2.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоат назоратини кучайтириш.

1. Мамлакатнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини миллатлараро муносабатлар соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти устидан жамоат назоратини таъминлаш жараёнига жалб этиш бўйича ММХМДАҚ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган қўшма ҳаракатлар режасини миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари иштирокида муҳокама қилиш.

3. Ҳаракатлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2019 йил 1 декабргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ЎзННТМА (Н. Алимов),

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

(А. Бурханов),

ФЖРМ (Р. Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш.

1. Миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион тадқиқотларнинг мавзуларини белгилаш.

2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион тадқиқотлар танловини ўтказиш.

3. Танлов ғолибларини аниқлаш ва уларга лойиҳани амалга ошириш учун грант маблағлари ажратиш.

4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида тадқиқотлар ўтказиш.

5. Илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ҳуқуқий ва ташкилий-техник ёрдам кўрсатиш.

6. Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида тадқиқотларнинг натижаларидан фойдаланиш.

2019 — 2021 йиллар давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахманов),

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Фанлар академияси (Б. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсатини марказий ва маҳаллий телерадиоканаллар, газета ва журналларда ёритиш.

1. Миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсатига бағишланган телерадиоэшиттиришлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, публицистик мақолалар туркумини тайёрлаш.

2. Тайёрланган материалларнинг мунтазам ёритиб борилишини ташкил этиш.

2020 йил 1 февралгача





Жадвал бўйича

МТРК (А. Ходжаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

ЎзА (А. Кўчимов),

«Ўзбеккино» МА (Ш. Ризаев),
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

(С. Хакимов),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов),

ЭОАВМА (Ф. Абдухолиқов),

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кўламда тушунтириш мақсадида давлат органлари раҳбарларининг, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари, экспертлари ҳамда вакилларининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларини, учрашувлар, тақдимотлар, давра суҳбатлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш.

2. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Тадбирларни ўтказиш.

2019 йил 1 декабргача




2019 — 2021 йиллар давомида

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

МТРК (А. Ходжаев),

ЭОАВМА (Ф. Абдухолиқов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритаётган оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш.

1. Маънавий-аҳлоқий қадриятлар ва умуммиллий идеалларни тарғиб қилувчи ва уларни жамоатчилик онгида мустаҳкамловчи истиқболли медиа-лойиҳалар, ахборот маҳсулотлари (телекўрсатувлар, шоу, фильмлар, мақолалар, роликлар ва ҳоказолар) ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш.

2. Миллатлараро ўзаро ҳамкорлик масалаларини оммавий-ахборот воситаларида энг яхши ёритиш танловларини ташкил этиш ва ўтказиш.

3. Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мониторингини олиб боришда фуқаролик жамияти институтларига ва журналистлар ҳамжамиятига кўмаклашиш, мазкур соҳада журналистлар малакасини ошириш борасида улар учун семинарлар ўтказиш.

4. Турли миллатларнинг тилида нашр этиладиган оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларда ватанпарварлик, миллатлараро бағрикенглик, оилавий қадриятларни, Ўзбекистонда яшаб ўтган ва яшаб келаётган, жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган миллат ва элатлар атоқли вакилларининг маънавий-маданий ва илмий меросини тарғиб қилиш мавзусидаги материалларни чиқариш амалиётини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

2019 — 2021 йиллар давомида

МТРК (А. Ходжаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

ЎзА (А. Кўчимов),

«Ўзбеккино» МА (Ш. Ризаев),

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

(С. Хакимов),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов),

ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов),

ССП (А. Икрамов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Этномаданий инфратузилмани, жумладан миллий маданий марказларнинг, шунингдек, фаолияти миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган давлат муассасаларининг этномаданий инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Жойлардаги мавжуд «Дўстлик уйлари» ҳолатини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларини умумлаштириш ва «дўстлик уйлари» фаолиятини такомиллаштириш таклифлари баён этилган ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

3. Этномаданий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

4. Ҳаракатлар режасини амалга ошириш.

2019 йил 15 декабргача


2020 йил 1 январгача




2020 йил 10 январгача



2019 — 2021 йиллар давомида

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

ФЖРМ (Р. Камилов),

ЎзННТМА (Н. Алимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, республикада яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ҳамда урф-одатларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш

8.

Қўшимча иш жойлари, шу жумладан мамлакатнинг олис ҳудудларида иш ўринларини яратиш учун халқ ҳунармандчилиги тармоқларини ривожлантириш.

1. Халқ ҳунармандчилиги тармоқларини ривожлантиришга кўмаклашиш.

2. Халқ ҳунармандларининг кўргазмаларини ўтказиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш.

3. Иш ўринларининг сайёр ярмаркаларини ўтказиш орқали аҳолини бандлик билан қамраб олиш чораларини кўриш.

4. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий ёрдам бериш ва кўмаклашиш.

2019 — 2021 йиллар давомида

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев),

Меҳнат вазирлиги (Н. Ҳусанов),

ССП (А. Икрамов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Фуқаролар учун зарур ижтимоий-иқтисодий шароитларни яратиш ва Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотларни оммалаштириш, шу жумладан жойларда этнотуризмни ривожлантириш.

1. Этнотуризмни ривожлантириш бўйича халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2019 йил 15 декабргача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

ТИВ (А. Камилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикасида этнотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил 15 январгача

3. Чора-тадбирлар режаси лойиҳасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 февралгача

4. Этнотуризм соҳасидаги туристик лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

Чора-тадбирлар режасига мувофиқ

10.

Фуқароларнинг она тилида таълим олиш имкониятини таъминлаш даражасини ошириш.

1. Ишчи гуруҳини тузиш.

2. Ўқитиш турли миллатларнинг тилларида олиб бориладиган таълим муассасаларининг тегишли ўқув-қуроллари ва зарур адабиётлар билан таъминланганлиги ҳолатини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. Ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 1 декабргача


2019 йил 31 декабргача




2020 йил 15 январгача

ХТВ (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

МТВ (А. Шин)

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, республикада истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик

11.

Аҳоли, шу жумладан болалар ва ёшларда фуқаролик бурчини англаш, ватанпарварлик, шаън ва қадр-қиммат, фуқаролик масъулияти, шунингдек, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муомала маданияти ҳис-туйғусини мустаҳкамлаш.

1. «Миллатлараро тотувлик — Ватанимиз тинчлиги ва гуллаб-яшнаши гарови» мавзусида акциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

2019 — 2021 йиллар давомида

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ИҲММ (А. Саидов),

ТИВ (А. Камилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

МТРК (А. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Миллий маданий марказларнинг вакиллари, олимлар, экспертлар, ёшлар, Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари иштирокида Халқаро бағрикенглик кунига (16 ноябрь) бағишланган халқаро конференция ўтказиш ҳамда уни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг ёритиш.

Ҳар йили ноябрда

3. Миллий маданий марказлар ижодий жамоаларининг концертларини, халқ байрамлари ва миллий байрамларга бағишланган тантанали тадбирларда миллий маданий марказлар вакилларининг чиқишларини ташкиллаштириш.

4. Турли тиллардаги китобхонлар ўртасида хилма-хил танловларни ўтказиш, уларнинг ғолибларини таниқли шахслар (шоирлар, ёзувчилар, актёрлар, жамоат арбоблари ва бошқалар) иштирокида мукофотлашни ташкиллаштириш.

Жадвал бўйича

12.

Туркум давра суҳбатлари ва ижодий ишлар танловларини ташкил этганҳолда ёшлар ўртасида «Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ҳафталигини ўтказиш.

1. Маданий-маърифий тадбирлар ҳафталигини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Материаллар тайёрлаш, (маърузаларнинг матнлари, тақдимотлар, тарқатма, тушунтирувчи ва мультимедиа материаллари.

3. Маданий-маърифий тадбирлар ҳафталигини ўтказиш.

Ҳар йили 15 октябргача



Ҳар йили 30 октябргача




Ҳар йили ноябрда

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов),

ХТВ (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни қўпоришга қаратилган экстремизм, ксенофобия, миллий устунлик ғояларини тарғиб қилиш ва тарқатишга нисбатан муросасизлик вазиятини шакллантириш.

1. Мутахассис ва олимлардан иборат тарғиботчилар гуруҳлари таркибини ҳамда чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2019 йил 1 декабргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

ФЖРМ (Р. Камилов),

ХТВ (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Фанлар академияси (Б. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тушунтирувчи ва методик материалларни ишлаб чиқиш.

3. Тарғиботчилар гуруҳларини зарур методик материаллар (маърузалар матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар ва бошқалар) билан таъминлаш.

2020 йил 1 январгача

4. Интерактив методлар ва мультимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида семинарлар ташкил этиш.

2019 — 2021 йиллар давомида

14.

Ксенофобия, миллий устунлик ғоялари ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган бошқа ғояларнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича оммавий ахборот воситаларида публицистик, маърифий ва илмий-омамбоп материалларни жойлаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Ушбу мавзуга бағишланган публицистик, маърифий ва илмий-оммабоп материаллар тайёрлаш.

3. Ушбу мавзуларни телерадиоканалларида, босма нашрларда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш.

2019 йил 1 декабргача


2020 йил 15 январгача



Жадвал бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

МТРК (А. Ходжаев),

ЭОАВМА (Ф. Абдухолиқов),

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

(С. Хакимов),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов),

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ИҲММ (А. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Фуқаролик жамияти институтининг вакиллари иштирокида Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда миллатчилик ғояларини тарғиб қилишга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.

1. Миллатчилик ғояларини тарғиб қилишга қарши курашиш бўйича публицистик, маърифий ва илмий оммабоп материаллар тайёрлаш.

2020 йил 1 февралгача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

СМТИ (Э. Арипов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

ФЖРМ (Р. Камилов),

ЎзННТМА (Н. Алимов),

ИҲММ (А. Саидов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мақсадли мавзуларга оид материалларни Интернет тармоғи веб-сайтларида жойлаштириш ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш.

3. Фуқаролик жамияти институтларининг вакиллар иштирокида Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда миллатчилик ғоялари тарғиб қилинишига қарши курашиш бўйича семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

2019 — 2021 йиллар давомида

16.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари мутахассисларини, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги тизимли ишларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

2019 йил 1 декабргача

2020 йил 1 январгача





2019 — 2021 йиллар давомида

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ДБА (Х. Азизов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Фанлар академияси (Б. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

1. Миллатлараро ихтилофларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг тажрибасини таҳлил қилиш.

2019 йил 15 декабргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

СМТИ (Э. Арипов),

ИИВ (П. Бобожонов),

ТИВ (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида, майда миллатлар вакилларини камситиш муаммолари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни, шунингдек, улар юзасидан кўрилган чораларни таҳлил қилиш.

2020 йил 1 январгача

3. Ушбу соҳада юзага келиши мумкин бўлган зиддиятлар ва низоли вазиятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида миллатлараро муносабатларнинг ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 февралгача

18.

Жамиятда миллатлараро муносабатларни сақлаб туриш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш ва унинг натижаларини кенг кўламда ёритиш.

1. Жамиятда миллатлараро муносабатларни сақлаб туриш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича жамоатчилик фикрини дастурий тадқиқ этиш ва ўрганиш.

2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб берувчи мақсадли босма нашрлар ва видеомаҳсулотларни эълон қилиш ҳамда кенг жамоатчилик орасида, шунингдек, чет элларда тарқатиш.

2020 йил 1 февралгача

«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва чет эллардаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш

19.

Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасида ММХМДАҚнинг халқаро ташкилотлар билан муносабатларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.

1. ММХМДАҚ билан Ўзбекистондаги халқаро ташкилотларнинг (БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲнинг соҳага оид тузилмалари ва бошқалар) ваколатхоналари ўртасида миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш масаласини кўриб чиқиш.

2020 йил 1 январгача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ТИВ (А. Камилов),

СМТИ (Э. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва идоралараро келишиб олиш.

2020 йил 1 майгача

3. Ҳужжатларнинг лойиҳаларини хорижий томон билан келишиш.

2020 йил июнгача

4. Хорижий томон билан ҳужжатларни имзолаш.

Томонларнинг келишуви бўйича

20.

Гуманитар, маданий, маърифий ва ахборот соҳаларида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ММХМДАҚ билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ўртасида шартномалар ҳамда бошқаҳужжатларини ишлаб чиқиш ва имзолаш.

1. Хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларини аниқлаш.

2. Халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва идоралараро келишиб олиш.

3. Ҳужжатларнинг лойиҳаларини хорижий томон билан келишиш.

4. Ҳужжатларни имзолаш.

2020 йил 1 июлгача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ТИВ (А. Камилов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш, унда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутиш:

дўстлик жамиятларининг раислари асосий иш жойида лавозимларидан озод қилинган тақдирда раиснинг вазифаларини тегишли лавозимларига янгидан тайинланган шахслар зиммасига юклаш;

дўстлик жамиятларига улар раисларининг асосий иш жойи жойлашган биноларда беғараз асосда хизмат хоналарини бериш ва барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш;

дўстлик жамиятларини молиялаштиришнинг доимий манбаини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тақдим этиладиган субсидияни аниқлаш.

2019 йил 1 декабргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси

(А. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 20 декабргача

22.

Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш» мавзусида халқаро конференция ўтказиш.

1. Халқаро конференция ўтказишни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш манбаларини белгилаш.

2. Халқаро конференция иштирокчилари таркибини белгилаш.

2020 йил 1 сентябргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ТИВ (А. Камилов),

СМТИ (Э. Арипов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Халқаро конференцияни ўтказишни ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 ноябргача

4. Конференцияни ўтказиш.

2021 йил апрель

5. Конференция материаллари тўпламини нашр этиш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашадиган конференциянинг тавсияномаларини тайёрлаш ва қабул қилиш.

2021 йил 15 майгача

23.

Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик, ММХМДАҚнинг, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг фаолияти тўғрисида уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоб-альбом нашр этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Материаллар йиғиш ва таҳлил қилиш.

3. Уч тилда китоб тайёрлаш ва нашр этиш.

4. Китобни дипломатик ва расмий йўллар орқали тарқатиш.

2019 йил 1 декабргача

2020 йил 1 январгача

2020 йил апрель

2020 йил май

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

СМТИ (Э. Арипов),

Фанлар академияси (Б. Йўлдошев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Бадиий академия (А. Нуриддинов),

ТИВ (А. Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва хориждаги ўзбек диаспоралари билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш.

1. Хориждаги ўзбек диаспораларининг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш.

2. Миллий маданий эҳтиёжларни қондириш соҳасида ўзбек диаспораларининг ҳуқуқлари, шунингдек, хорижда яшовчи ватандош-ларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши фактларини мониторинг қилиш.

3. Хориждаги ўзбек диаспоралари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш таклифларини ишлаб чиқиш.

4. Ўзбек диаспоралари ёшларини қўллаб-қувватлаш.

5. Ўзбек диаспораларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мунтазам асосда ахборот, маданий-маърифий ва бошқа тадбирлар ўтказиб турилишини ташкиллаштириш.

2019 — 2021 йиллар давомида

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

ТИВ (А.Камилов),

Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),

ИИВ (П. Бобожонов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамият ривожи устуворликларини, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

25.

Миллатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш,кейинчалик қонун ҳужжатларинитакомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Миллатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича мутахассислар, экспертлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 1 декабргача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

ТИВ (А. Камилов),

СМТИ (Э. Арипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қонунчиликни такомиллаштиришга оид таҳлилий материаллар ва асосланган таклифлар тайёрлаш.

2020 йил 15 январгача

3. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 февралгача

26.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши низомини қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тайёрлаш ҳамда унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2020 йил 1 январгача

ММХМДАҚ (Р. Курбанов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш муаммоларини муҳокама қилиш юзасидан Жамоатчилик кенгаши мажлисларини ўтказиш.

Ҳар чоракда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгартирилиши, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) икки ва ундан кўпроқ бандлар бирлаштирилганда бирлаштирилаётган бандлар учун белгиланган энг кеч муддат бажариш муддати сифатида ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга оширишни таъминлаш бўйича Комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Қосимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Комиссия раиси

2.

Саидов А.Х.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

3.

Сайфуллаев Б.С.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

4.

Камилов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

5.

Давлетов Р.К.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

6.

Ташмухамедова Д.Г.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори

7.

Тошбоев С.Д.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси

8.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

9.

Ходжиматов М.М.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

10.

Камилов Р.Т.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази директори

11.

Бурханов А.Э.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг раиси

12.

Убайдуллаева Р.А.

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

13.

Алимов Н.Х.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси в.б.

14.

Курбанов Р.Д.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2019 й., 06/19/5876/4029-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)