Сурхондарё вилояти ҳокимининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2367-сонли қарори ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Иқтисодиёт тармоқларини ҳамда вилоят ташкилотларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги ПҚ-2367-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2367-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш хамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 — 4-иловаларга* мувофиқ;
2015/2016 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни етказиб бериш топшириқлари 5-иловага* мувофиқ;
вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
3. Термиз шаҳар ва барча туман ҳокимликлари ўзларида ҳокимлар раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссияларни тузсин.
Термиз шаҳар ва туман ҳокимлари, бошқармалар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
4. Вилоят Молия бошқармаси (Қ. Марданов), Ғазначилик бошқармаси (Ў. Чориев) 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларида белгиланган ишларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда ажратилган кўмир ёнилғисини ҳарид қилиши учун маблағларни ўз муддатида молиялаштирилишини таъминласин.
5. Термиз шаҳар ва барча туман ҳокимлари 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган ишларни ўрнатилган тартибда маҳаллий ҳомий ташкилотларни жалб этган ҳолда бажарилишини таъминласин.
6. «Ўздавэнергоназорат» ДИ Сурхондарё ҳудудий бўлими (У. Ҳамдамов), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ минтақавий бўлими (С. Суюнов), «Ўздавнефтгазинспекция»си вилоят бўлими (О. Ҳамраев) 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида капитал ва жорий таъмирланиши белгиланган ишларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда вилоят ҳокимлигига ҳар ўн кунда ахборот киритиб борсинлар.
7. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (А. Ибрагимов) мутасадди бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган кўмир маҳсулотини тўлиқ ҳарид қилиниши ва жойларда сотувини ташкил этиш чораларини кўрсин.
8. «Сурхондарё ХЭТК» ОАЖ (Х. Хакимов), «Сурхондарё газ таъминот» бошқармаси (Х. Мухаммадиев), вилоят «Сувоқова» ИЧБ (Ю. Менглиев), «Иссиқлик манбаи» ИЧБ (К. Мирсангинов) 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан зарурий чораларни кўрсинлар.
9. Вилоят комиссияси (А. Ибрагимов, З. Давлатов):
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умум таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ибрагимов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари З. Давлатов зиммаларига юклансин.
Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда вилоят ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.
Вилоят ҳокими Т. МАМАРАИМОВ
Термиз ш.,
2015 йил 10 июль,
190-сон