13.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649-3
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 13.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649-3
Дата вступления в силу
13.11.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4159-сон «Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор ҳорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 январдаги 14-сон «Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Муқаддима «Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунлари» деган сўзлардан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги «давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари умумий гигиена ва эпидемиология» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари умумий гигиена мутахассислиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари эпидемиология» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «камида икки йилдан кейин» деган сўзлар «камида бир йилдан кейин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Республика санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «худудий санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ва ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6. 24 ва 35-бандлардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 36-банддаги «тегишли босқич ўтказилган кундан бошлаб бир йил» деган сўзлар «аттестация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин.