LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартдаги ЎРҚ-525-сонли «Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1976 йилнинг 2 июнида ўзининг Олтмиш биринчи Сессиясига тўпланиб, меҳнат соҳасидаги мавжуд халқаро конвенциялар ва тавсиялар, жумладан, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг эркин ва мустақил ташкилотлар таъсис этиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳамда давлат ҳокимият органлари билан иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида миллий даражадаги маслаҳатлашувлар самарадорлигини ошириш чораларини кўришни талаб этадиган «Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция», «Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция» ҳамда «Саноатда ва миллий даражада маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 1960 йилги Тавсия» қоидаларини эътироф этиб, шунингдек, ушбу конвенциялар ва тавсияларни қўллаш учун иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишни кўзда тутадиган кўплаб халқаро меҳнат конвенциялари ва тавсиялари қоидаларини қайд қилиб, Сессия кун тартибидаги тўртинчи бандида «Халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама механизмни яратиш» деб номланган масалани эътиборга олиб ҳамда халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз етмиш олтинчи йил июнь ойининг йигирма биринчи кунида куйидаги «Уч томонлама маслаҳатлашувлар (халқаро меҳнат стандартлари) тўғрисидаги 1976 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
Ушбу Конвенцияда «ваколатли ташкилотлар» атамаси бирлашиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадиган иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг энг ваколатли ташкилотларини англатади.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти фаолиятига тааллуқли бўлган, куйидаги 5-модда 1-бандда қайд этилган масалалар бўйича ҳукумат, иш берувчилар ва меҳнаткашлар вакиллари ўртасида самарали маслаҳатлашувларни таъминлайдиган тартибни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2. Қар бир мамлакат, мазкур модда 1-бандида кўзда тутилган тартиб моҳияти ва шаклини, ваколатли ташкилотлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса ва бундай тартиблар ҳали ўрнатилмаган бўлса, миллий амалиётга мувофиқ белгиланади.
1. Ушбу Конвенцияда кўзда тутилган тартибларни амалга ошириш мақсадлари учун иш берувчилар ва меҳнаткашлар вакиллари ўз ваколатли ташкилотлари томонидан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, эркин сайланади.
2. Иш берувчилар ва меҳнаткашлар маслаҳатлашувлар амалга ошириладиган ҳар қандай органларда тенглик асосида вакиллик қиладилар.
1. Ваколатли ҳокимият органи мазкур Конвенцияда кўзда тутилган тартибларни маъмурий жиҳатдан таъминлаш учун масъул бўлади.
2. Ушбу тартиб иштирокчиларини ҳар қандай зарур бўлган ўқитиш жараёнини молиялаштириш учун ваколатли ҳокимият органи билан ваколатли ташкилотлар ўртасида, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, тегишли тадбирлар ўтказилади.
1. Мазкур Конвенцияда кўзда тутилган тартиб мақсади куйидаги соҳаларда маслаҳатлашувлар ўтказишни кўзда тутади:
а) ҳукуматнинг Халқаро Меҳнат Конференцияси кун тартибига тааллуқли саволномаларга жавоблари бўйича ҳамда ҳукуматнинг конференцияда муҳокама этиш учун тақдим этилган матнларга мулоҳазалари бўйича;
b) Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 19-моддасига мувофиқ ваколатли ҳокимият органига ёки органларига конвенциялар ва тавсиялар тақдим этиш муносабати билан таклифлар билан чиқиш бўйича;
с) ҳали ратификация қилинмаган ва қўлланилмаётган конвенциялар ва тавсияларни кўллашга ҳамда ратификация қилишга тегишлича кўмаклашиш учун қабул қилиниши мумкин бўлган чораларни аниқлаш мақсадида муайян вақт оралиғида ушбу конвенциялар ва тавсияларни қайтадан кўриб чиқиш бўйича;
d) Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ Халқаро Меҳнат Бюросига тақдим этиладиган маърузалар муносабати билан юзага чиқаётган масалалар бўйича;
2. Мазкур модда 1-бандида қайд этилган масалаларнинг зарур даражада кўриб чиқилишини таъминлаш учун маслаҳатлашувлар ўзаро келишувга мувофиқ белгиланган тегишли вақт оралигида, лекин камида йилига бир марта ўтказилади.
Зарур деб топилган ҳолларда, ваколатли ҳокимият органи мазкур Конвенцияда кўзда тутилган тартибни амалга ошириш тўғрисидаги ҳар йилги маърузани ваколатли ташкилотлар билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашувлардан сўнг чоп этади.
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
2. Бош директор, унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, у Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 11-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.