LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Акциз солиғи тўловларининг тўлиқлигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларнинг ноқонуний келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар (пиводан ташқари)ни мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш жорий этилсин ва уларни акциз маркаларисиз сотиш тақиқлансин.
2. Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича Идоралараро комиссия таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Идоралараро комиссия тегишли идораларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда бир ҳафта муддатда мажбурий равишда маркаланиши керак бўлган ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган тамаки маҳсулотлари ҳамда спиртли ичимликларни рўйхатга олиш тартиби ва муддатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳририда баён қилинган.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
«Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар учун акциз маркалари намуналарини ишлаб чиқсин ҳамда уларни номинал қийматини белгиласин ва тасдиқлаш учун Идоралараро комиссияга тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари миқдорлари бўйича таклифни ҳамда 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркаларини жорий этишга тайёргарлик кўришнинг ташкилий-техник масалаларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1996 йил 10 августгача «Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси фабрикасида Давлат солиқ қўмитаси тақдим этган буюртманомалар ҳажмларида акциз маркалари тайёрлашни ташкил этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда акциз маркаларини сақлаш ва белгиланган тартибда бериш учун «Пахта-банк» билан шартнома тузсин;
«Ўздавстандарт» маркази бир ҳафта муддатда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар стандартларига уларни акциз маркалари билан маркалашга оид ўзгартиришлар киритсин;
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, «ЎзБАТ» акционерлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1996 йил 1 сентябргача тамаки маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар тайёрлаш корхоналарда, шунингдек, божхона омборларида акциз маркаларини елимловчи махсус асбоб-ускана сотиб олсинлар ва ўрнатсинлар. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси ушбу мақсадлар учун зарур бўлган маблағларни конвертация қилиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.
республика бюджетидан божхона хизматларини тегишли асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ва акцизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни вақтинча сақлаш ҳамда маркалаш учун божхона омборлари тармоғини кенгайтирсинлар.
LexUZ шарҳи
7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳририда баён қилинган.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.